Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Пулнинг миқдорийлик назарияси


Download 112.12 Kb.
Sana09.02.2023
Hajmi112.12 Kb.
#1182892
Bog'liq
Миқдорийлик назарияси



Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

Пулнинг миқдорийлик назарияси
Режа:

1.Асосчилари ва тарафдорлари


2.Вужудга келиши
3.Асосий ғояси
4.Камчиликлари
5.Бугунги кунда ишлаши


1.Асосчилари ва тарафдорлари
Миқдорий назарияни математик йўл билан исботламоқчи бўлган
И. Фишер пулнинг «сотиб олиш қувватига» таъсир этувчи олти омилни кўрсатди:
M–муомаладаги нақд пул массаси;
V–пулнинг айланиш тезлиги;
R–ўрта (тортилган) баҳо;
Q–товарлар миқдори;
MI–банк депозитлари йиғиндиси;
VI–депозитчек муомаласи тезлиги.
Товарлар учун тўланган пул йиғиндиси, товарлар йиғиндисининг товарлар баҳосига кўпайтмасига тенг:
MV = RQ
Бу тенгламани Фишер «алмашинув тенгламаси» деб атади.
Юқоридаги формула асосида муомаладаги пул массасини топиш мумкин.


2.Вужудга келиши
Пул назариялари пул табиати ва пулнинг ишлаб чиқаришни шакллантиришга таъсири ҳақидаги назариялардир. Бу назариялар капиталистик ишлаб чиқариш усулигача бўлган даврда вужудга келди. Капиталистик ишлаб чиқариш усули даврида, пултовар муносабатлари хўжалик соҳасининг ҳамма тармоқларини қамраб олган даврдагина пул назарияси кенг тарқалди.
Пул ва унинг сотиб олиш қуввати орасидаги муносабат пул назарияларининг марказий масалаларидан бири бўлиб келган. Хуллас, иқтисодчиларнинг пулнинг моҳияти, унинг функциялари ва пул муомаласига бўлган қарашлари пул назарияларини келтириб чиқарди.


3.Асосий ғояси
Пулнинг миқдорийлик назариясининг моҳияти шундаки муомалада пул миқдорининг ошиши товарлар баҳосининг ва пулнинг қийматини ўзгаришига сабаб бўлувчи асосий омилдир.
XVI асрда Европалик мустамлакачилар ва биринчи навбатда испанлар Америкадаги кўплаб олтин ва кумуш конларини топдилар. Натижада Америкадан Европага жуда катта миқдорда олтин ва кумуш оқиб келди. Бу эса Ғарбий Европада товарлар баҳосининг кескин ошишига сабаб бўлди. Шу боғлиқликни биринчи бўлиб франсуз файласуфи Жан Боден аниқлади.


4.Камчиликлари
Миқдорийлик назариясининг энг катта камчилиги шундаки, улар пулнинг моҳиятини фақатгина пулнинг муомала воситаси билан тушунтирадилар. Улар пулнинг қиймат ўлчов функциясини тан олмайдилар. Карл Маркснинг фикрича пулнинг миқдорийлик назариясининг иккинчи хатоси пуллар ва товарлар муомала жараёнига қадар баҳога ва қийматга эга бўлмайдилар деганларидадир.
М аркснинг фикрига кўра муомалага киришгунга қадар пуллар қийматга товарлар эса баҳога эга бўлади. Пуллар қиймати ва товарларнинг баҳосига боғлиқ равишда товарларнинг баҳоси шаклланади.


5.Бугунги кунда ишлаши
Монетаристлар иқтисодиётга амалий жиҳатдан ёндашиб, пул массасини йилига ўртача 3% оширишни тавсия этишади. Аммо монетаристлар кейинги пайтларда иқтисодиётда юз берган ўзгаришларни инобатга олиб, пул массасини доимий равишда ва бир меъёрда олиб боришни маъқул деб билдилар. Бу меъёр шундайки, пул миқдорининг ўсиши меҳнат унумдорлигининг ўсиши суръатига нисбатан 12% юқори бўлиши керак. Бунинг бир меъёрда ўсиб бориши иқтисодиётни барқарорлаштиришга ва даврий тебранишларни чеклашга имкон беради.
Download 112.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling