Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси
Download 165.86 Kb.
|
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Харакатсиз кредитлар/жами кредитлар миқдори 1,46%
Манба: Муаллиф томонидан www.sbu.uz сайти маълумотлари асосида тайёрланган. Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, захиралар чегирилган холдаги харакатсиз кредитларни жами капиталга нисбати 2016-2017 йилларда 2,17% ва 2,95%ни ташкил қилган, бу 2016 йилда 2015 йилга нисбатан -2,03% камайганлигини, 2017 йилда эса 2016 йилга нисбатан 0.78% га ошганлигини кўрсатмоқда. 2018 йилда бу курсаткич яна ўсиш тенденциясини намоён қилиб, 2017 йилга нисбатан ҳам 1,34% га ортган. Буни 2016 йилда харакатсиз кредитлар 2015-йилга нисбатан 113,7 млрд сўмга камайганлиги, 2017 йилда 2016 йилга нисбатан 414,8 млрд сўмга ортганлиги, 2018 йилда ҳам ўсиб 2017 йилга нисбатан 530,8 млрд сўмга ортганлиги ва жами капитал ҳам 2015 йилга нисбатан 2016 йилда 1635,9 млрд сўмга ортганлиги, 2016 йилга нисбатан 2017 йилда 11694,9 млрд сўмга ортганлиги, 2017 йилга нисбатан 2018 йилда 5902,8 млрд сўмга ортганлиги билан ифодалаш мумкин. Харакатсиз кредитларни жами кредитлардаги улуши 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 0,72%га камайган, 2017 йилда 2016 йилга нисбатан 0,45% га ортган, 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 0,08% га ортган. Ушбу холатни 2016 йилда харкатсиз кердитлар 2015 йилга нисбатан 189,4 млрд сўмга камайганлиги, 2017 йилда 2016 йилга нисбатан 933 млрд сўмга ортганлиги, 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 816 млрд сўмга ортганлиги хамда жами кредитлар миқдори 2015 йилга нисбатан 2016 йилда 12892,2 млрд сўмга ортган, 2017 йилда 2016 йилга нисбатан 57961,6 млрд сўмга ортган, 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 56818,6 млрд сўмга ортганлиги билан изохлаш мумкин. Жахон амалиётида муаммол кредитларни жами кредитлардаги улуши 1- 3% гача нормал холат сифатида эътироф этилади. Шундан келиб чиқиб Ўзбекистон банк тизимида муаммоли кредитлар солмоғи нормал холатда дея эътироф этиш мумкин. Тадқиқотни маълум бир тижорат банки мисолида давом эттириш учун таржриба оттириш амалиётимни Hamkorbank АТБ бош банкида амалга оширдим. Hamkorbank АТБ бугунги кунда мамлакатимиздаги йирик банклардан бири саналади. 2018 йил якунлари бўйича мамлакатимиздаги 29 банк орасида жами активлари қиймати бўйича 8-ўринни, кредит қўйилмалари бўйича 7-ўринни эгаллади. Бугунги кунда банкнинг республикамиз бўйича 42 та филиали ва 168 та минибанклари, 6 та шуъба корхоналари молия ва суғурта бозорида фаолият кўрсатмоқда. Банкнинг устав капитали миқдори банк томонидан 513 344 038 (Беш юз ўн уч миллион уч юз қирқ тўрт минг ўттиз саккиз) дона жойлаштирилган ҳар бир акциянинг номинал қиймати 155 (Бир юз эллик беш) сўм бўлган банк акцияларидан иборат бўлиб, жами қиймати 79 568 325 890 (Етмиш тўққиз миллиард беш юз олтмиш саккиз миллион уч юз йигирма беш минг саккиз юз тўқсон) сўмни ташкил қилади. 2018 йилда банк томонидан қўшимча акциялар чиқарилди ва натижада устав капитали миқдори 102,3 млрд сўмга етди. Банк акционерлари таркибида 69.68% жисмоний шахслар ва 30.32% юридик шахслар мавжуд. Юридик шахсларинг улуши қуидагиани ташкил қилади: Голландия Тикланиш ва Тараққиёт банки - FMO. - 15%; Ҳалқаро Молия Коорпорацияси – IFC. – 7,66%; Етакчи ижтимоий инвестициялар банки – responsibility. – 7,66%; Тижорат банкида актив амалиётларга катта эътибор қаратилади. Уларнинг таркиби 2-жадвалда ўз аксини топган. Download 165.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling