Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси
Тадқиқотни ўтказиш учун зарур шароитлар
Download 165.86 Kb.
|
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот жараёнида кутилаётган муаммолар ва уларнинг
Тадқиқотни ўтказиш учун зарур шароитлар.Тадқиқотимизни амалга ошириш учун керакли адабиётларни электрон манбалардан ва босма нашрлардан олишни айтиб ўтдик. Бу борада ўкув даргохимиз, яъни Банк-молия Академияси биносида етарлича шароитлар мавжудлигини таъкидлашимиз лозим. Жумладан, ахборот-ресурс маркази, кутубхона, электрон кутубхона, интернет тармоғига уланган компьютер аудиториялар етарлилиги ишимизни анча осонлаштиради. Тадқиқотимиз мавзуси доирасида тегишли муассалардан маълумот сўраш, ёки жойига бориб сўровнома ўтказиш, интервью олиш учун керак бўлганда Банк-молия Академияси маъмурияти томонидан рухсат олиш бўйича ёзма билдиришнома тақдим қилиниши маълумот тўплаш бўйича ишларимизда анча енгиллик туғдиради. Банк-молия Академияси томонидан графикга асосан 2018 йил 04 июндан – 10 августгача бевосита малака амалиёти дастури бўйича “Hamkorbank” АТБ бош банкда ўтказилиши, 2018 йил 02-17 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Банк-молия Академияси ва Германиянинг Бремерхафен Университети ҳамкорлигида Германиянинг Бремерхафен Университетида ўтказилган тажриба орттириш дастури, 2019 йил 14 январдан – 5 апрелгача “Hamkorbank” АТБ бош банкида ўтказилган тажриба орттириш амалиёт дастурлари бевосита ўз мутахассислигимиз ва танлаган тадқиқот ишимизни бўйича зарур маълумотлар тўплашга амалий ва назарий кўникмалар олишга қулай шароитни таъминлаб берди. Тадқиқот жараёнида кутилаётган муаммолар ва уларнингечими. Тадқиқот жараёнида кутилаётган муаммолар ҳақида сўз юритганда, авваламбор тижорат банкларидан уларнинг фаолиятлари, хусусан кредит фаолиятларига тааллуқли ҳисоботлар ва маълумотлар, сўровнома ўтказиш ва интерью олиш орқали маълумотлар олиш жараёнида бир қанча муаммоларга дуч келиниши табиий. Чунки, тижорат банклари ўз фаолиятларига тегишли маълумотларни банк сири, тижорат сири деб билишади ва ошкор қилишни ҳоҳлашмайди. Бу муаммони ечиш учун улардан олинадиган маълумотлар илмий тадқиқот ўтказиш мақсадида фойдаланилиши, бу эса келгусида илм- фан ва республикамиз банклари ривожига ижобий таъсир килиши мумкинлиги тушунтириб ўтилиши белгилаб олинди. Бундан ташқари, банк мутахассислари орасида анкета сўровномаси ўтказиш учун уларнинг маълум вақт ажратишларига эришиш лозим. Ҳозирги кунда, бозор иқтисодиёти шароитида фаолият юритаётган кўпчилик соҳаларда бўлгани каби банкларда ҳам ходимлар ўз вақтларидан унумли фойдаланиб келишмоқда. Бу эса бизга уларнинг жуда банд бўлган кундалик графикларидан вақт ажратишларида қийинчилик туғдириши табиий. Бу муаммога ечим топиш учун биз анкета сўровномаларини айнан “Hamkorbank” АТБда муаммоли кредитлар билан ишлови ходимлар орасида ўтказамиз. Бунда тадқиқотимиз авваламбор “Hamkorbank” АТБ тизимининг келгусида банкда кредит рискини бошқариш орқали кредит портфели сифатини оширишига хизмат қилиши, қолаверса республикамизнинг бутун банк тизими ривожланишига таъсир кўрсатишини тушунтириш орқали банк ходимларининг анкета сўровномаларига жавоб беришга вақт ажратишларига эришамиз. Download 165.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling