Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси
Download 165.86 Kb.
|
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- III-боб. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
- Маълумотларни тўплаш жараёни
Хулоса.Маълумотларни олиш ва адабиётларга шарх бериш билан, тадқиқотчи ўз фикрига эга бўлади ҳамда асосланган маълумотлар асосида амалга оширмоқчи бўлган тадқиқотни амалга оширади. Тадқиқотни нуфузи уни қай даражада назарий ва амалий асосланганлиги билан ҳарактерланади. Бу ўз - ўзидан тадқоқотчидан тадқиқот оҳиригача мавзу бўйича доимий тарзда изланишлар олиб бориш ва маълумотларни олиб таҳлил қилиб боришни тақозо этади. Шу сабабли замонавий тадқиқот ишида адабиётлар шаҳрига бир боб ажратилган. III-боб. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИТадқиқот дизайни. Ушбу диссертацияда мавзу доирасида аввал ўрганилган тадқиқотларни ўрганиб, таҳлил қилган ҳолда биз ўрганишимиз, ечим топишимиз керак бўлган саволларни шакллантириб олдик. Энди мана шу саволлар асосида тижорат банкларидан муаммоли активларни камайтириш масаласи бўйича маълумотлар йиғамиз. Йиғилган маълумотларни танлаган тадқиқот усулларимиз ва таҳлилий услубларимиздан фойдаланиб чуқур таҳлилини амалга оширамиз. Таҳлил қилиб, олинган натижа ва ечимларимиздан келиб чиқиб хулоса қиламиз. Бу хулосаларимиз асосида тижорат банкларида муаммоли активларни камайтириш бўйича назарий ва амалий таклиф, ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишимиз мумкин бўлади. Маълумотларни тўплаш жараёниТадқиқотни амалга оширишимизда тадқиқот натижаларимиздан кўзлаган самарани олишимиз учун, албатта тадқиқот мавзуси доирасида етарлича сифат ва микдорий маълумотлар тўплашимиз керак бўлади. Бу сифат ва миқдорий маълумотларни бирламчи ва иккиламчи манбалардан тўплаймиз. Тижорат банкларида муаммоли активларни камайтириш чоралари хақида юртимиз ва чет эл олим, тадқиқотчилари томонидан яратилган адабиётларнинг электрон, хамда босма нашрларини тўплаш тадқиқот мавзумизни назарий жиҳатларини ёритиб бериш учун керак бўлади. Ўз навбатида, Марказий банк ва тижорат банклари, хусусан “Hamkorbank” АТБ сайтларидан олинган, ёки бевосита уларга ёзма мурожаат қилиш орқали тўпланган сифат ва миқдорий маълумотларимиз ёрдамида диссертациямиз мавзусини амалий жиҳатдан ёритиб берамиз. Бирламчи манбалардан олинадиган маълумотларни ёпиқ саволли анкеталарни жойига чиқиб, банкнинг айнан мавзумизга тааллуқли бўлимида яъни бош банкда “Муаммоли кредитлар билан ишлаш” секторида, филиалларда “Бэк офис” бўлимларидаги мутахассисларга тарқатиб-йиғиб олиш усули орқали тўплашни режалаштирганмиз. Download 165.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling