Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси
Тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари
Download 165.86 Kb.
|
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот объекти ва предмети
- Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари.Рecпубликaмиздаги тижорат банкларида тадқиқот мавзуси юзасидан қуйидагича муаммолар мавжуд: актив амалиётлар билан шуғилланувчи мутахасисларни билим ва кўникмаларини етарли эмаслиги; муаммоли кредитлар вужудга келишини олидини олиш бўйича мижозларни кредитга қобилятини баҳоловчи ягона мукаммал скоринг тахлилини мавжуд эмаслиги; мамлакатимиздаги тижорат банкларини барчасида муаммоли активлар билан ишловчи алоҳида бўлимнинг мавжуд эмаслиги, мавжудларида уларинг фаолияти бошқа бўлимлар фаолияти билан мувофиқлашмаганлиги; муаммоли активлар билан ишловчи ва уларни сотиб олиши мумкин бўлган алоҳида коллекторлик органларининг мавжуд эмаслиги; мижозлар бўйича марказлаштирилган маълумотлар баъзаси билан ишлаш ахамияти юқори эмас, маълумотлар баъзасида қора лист архиви ташкил қилинмаган. Юқоридаги муаммоларни бартараф қилиш учун жавоб топишимиз лозим бўлган қуйидаги тадқиқот саволларини шакллантириб олдик: Тижорат банкларида муаммоли активларни келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат? Актив амалиётлар билан шуғилланувчи мутахасисларни билими ва кўникмаларини қандай оттириш мумкин? Тижорат банкларида муаммоли активларни камайтиришнинг қандай чоралари мавжуд? Тадқиқот объекти ва предметиТадқиқотнинг объекти сифатида Республикамиз тижорат банклари, хусусан Hamkorbank АТБ белгилаб олинди. Тадқиқот предмети сифатида тижорат банкларидаги муаммоли активларда салмоғи юқори бўлган муаммоли кредитларни вужудга келиши ва уларни камайтириш борасидаги муносабатлар ўрганилади. Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти.Бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётда тижорат банклари муҳим рол ўйнайди. Ўз навбатида, тижорат банкларининг фаолиятида эса актив амалиётлар мухум ўринни эгаллайди. Шу боис актив амалиётлар билан ишлаш самарадорлигини ҳар томонлама ошириш талаб қилинади. Буни активлардан хеч қандай йўқотишларсиз юқори даромад олиш талаби билан ифодалаш мумкин. Энг аввало тижорат банкларида муаммоли активларни вужудга келишини олдини олиш чораларини кўриш, вужудга келган ҳолатда улар билан алохида ёндашувлар асосида ишлаб, тез фурсатда муаммодан чиқариш чораларини кўриш лозим бўлади. Бу эса тижорат банкларининг даромадлилиги, ликвидлиги, ва ресурс баъзасини режалаштирган ҳолатда бўлишига катта ёрдам беради. Бу мавзуни ўрганилишини яна бир аҳамиятли томони шундаки, биз хорижий назарий ва амалий тажрибиларни ўрганиб, уларни махаллийлаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқмоқчимиз, бу билан фан тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз. Download 165.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling