Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси
Мавзуга оид илмий-назарий қарашлар
Download 165.86 Kb.
|
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб) (2)
Мавзуга оид илмий-назарий қарашлар.Муаммоли активлар, активлар билан боғлиқ операцияларни бажариш жараёнида вужудга келди. Шу сабабли энг авввало активлар ва улар билан боғлиқ операцияларга тўхталсак. “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомда активларга қуйидагича таъриф келтирилган (Низом, 2015): Активлар — кредит, овердрафт, лизинг, факторинг, қимматли қоғозлар, инвестициялар, бошқа банклардаги маблағлар, бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида сотилган мулклар, балансдан ташқари моддалар (чақириб олинмайдиган кредит мажбуриятлари, фойдаланилмаган кредит линиялари, аккредитивлар, кафолатлар) ҳамда молиялаш билан боғлиқ барча бошқа талаблардан иборат бўлади. Иқтисодиёт фанлари номзоди доцент Бердияров (2017) ўзининг “Банк активлари ва пассивларини бошқариш” фанидан ўқув-услубий мажмуасида тижорат банклари активлари ва актив операциялар ҳусусида тўхталиб, уларни моҳиятини қуйидагича ёритиб берган: Тижорат банклари активлари - бу банкка тегишли ҳамда моддий қийматга эга бўлган қийматликлар: нақд маблағлар, қарзга берилган маблағлар, бинолар ва асбоб-ускуналардан ташкил топади. Булардан ташқари, банкда номоддий активлар ҳам мавжуд бўлиб, булар ўзларининг моддий шаклига эга бўлмайдилар, аммо банкнинг асосий фаолиятида фаол иштирок этади. Ҳар қандай банк ҳам ўзининг активлари таркибини самарали шакллантиришда маълум бир муаммоларга учрайдилар. Банк активларининг сифати аввало, активларнинг мақсадга мувофиқ тузилишига, ликвидлилигига, актив амлиётларнинг диверсификациясига, активларнинг рисклилик даражасига, муаммоли активларнинг салмоғига ва активларнинг ўзгарувчанлик сифатларига боғлиқ. Лаврушин О.И ва бошқалар (2008) ўзларининг “Банковское дело” номли китобида банк активлари – тўлиқ мулклар ва хуқуқлар қайсики, ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан вужудга келган, улардан актив амлиётларда кредит муассасалари фойдаланади деб такидлаган. Актив амалиётлардан банклар фойда олади. Бу амалиётлар ҳисоби банкларнинг актив ҳисоб рақамларида юритилади. Россия қонунчилигига кўра қуйидагилар банкнинг актив амалиётларига киради: кредит, касса, валюта, кимматбахо металлар ва тошлар билан боғлиқ амалиётлар; банк кафолати ва кафилликлари бериш; учинчи шахсдан пул кўринишдаги талаб қилиш хуқуқини сотиб олиш; пул маблағлари ва бошқа мулкларни ишончли бошқариш, лизинг, факторинг, форфетинг амалиётлари ва банк қимматбаҳо қоғозлари билан боғлиқ амалиётлар. бошқа амалиётлар. Иқтисодиёт фанлари номзоди доцент Бердияров (2017) ўзининг “Банк активлари ва пассивларини бошқариш” фанидан ўқув-услубий мажмуасида актив амалиётлар деб, банк ресурсларини жойлаштириш билан боғлиқ амалиётларга айтилади. Актив амалиётлар банкнинг икки асосий мақсадини таъминлайди, яъни даромадлилиги ва ликвидлилигини таъминлашга хизмат қилишини такидлаган. Активлар даромад келтиришига қараб икки турга бўлинади, даромад келтурувчи ёки даромад келтирмайдиган. Пассивлар таркибидаги тижорат банкларининг ўз маблағлари иложи борича инфратузилмани яхшилаш ва даромад келтирмайдиган активларни ташкил қилиш учун сафарбар қилинади. Жалб қилинган маблағлар эса, даромад келтирувчи активларга жойлаштирилади. Ушбу активларни жойлаштиришдаги ҳатоликлар ва мижозлар бизнесидаги таваккалчиликлар туфайли уларни қайтиши кечикиши ёки умуман қайтмаслик ҳолатлари хам кузатилади. Ушбу жараён муаммоли активларни келтириб чиқаради. Шу боис кўпгина адабиётларда муаммоли активлар дейилганда факатгина даромад келтирувчи активларни муаммога чиққан қисми ҳисобга олинади. Бу берилган кредитлар, кафолатлар, овердрафт, факторинг, форфейтинг, лизинг ва банк томонидан қилинган инвестициялар ва бошқа даромад келтирувчи активлар ҳисобидан вужудга келади. Абдуллаева (2017) фикрича тижорат банклари фаолиятида хавли бўлган кредит қўйилмалар – бу муаммоли кредитлар шаклига кирган қўйилмалардир. Тижорат банкларининг кредит портфелида сифати “қониқарсиз”, “шубҳали” ва “умидсиз” деб таснифланган кредитлар муаммоли кредитлар дейилади. Рублева (2012) муаммоли кредитларни - тижорат кредитларида керагидан ортиқча кредитлар берилиши, ишончсиз мижозларга кредитлар берилиши, гаров таъминоти учун ноликвид мулклар олиниши хисобига вужудга келади деб такидлаган. Тадқитотчи Хайдаров (2013) фикрича муаммоли кредит – кредит рискларини амалда яққол намоён бўлишининг натижаси бўлиб, объектив ва субектив сабабларга кўра кредит шартномаси шартларининг бузилиши оқибатида, субстандарт, шубхали, умидсиз кредитлар категориясига ўтиб қолган кредитлар деб такидлаган. Абдуллаева (2017) фикрига кўра, муаммоли кредитлар одатда қарз олувчининг кредитни тўлаши учун етарли пул маблағлари бўлмаган ҳолда юзага келади. Баъзи ҳолларда улар мижознинг ҳисобвароғида маблағи бўлатуриб кредитни тўлашни ҳохламаганда ҳам юзага келади. Пул маблағлари етишмовилигининг ички ва ташқи белгилари бўлиши мумкин. Кредит бўлими ходимлари шу белгилар юзага келишини биринчи бўлиб сезмоқликлари ва банкнинг кредит бўйича йўқотишларидан сақловчи чегара бўлишлари лозим. Улар банк ва мижоз манфаатларини сақлаб қолган ҳолда, бу молиявий қийинчиликлардан чиқиш йўлларини ишлаб чиқишга ёрдам беришлари, мижоз фаолиятида муаммолар юзага келган вақтдан бошлаб мижозга ёрдам беришлари, уларга таъсир кўрсатишлари зарур. Бунинг учун банк доимо мижозни фаолиятидан боҳабар бўлши, ўзи учун ахборотлар йиғиб таҳлил қилиб бориши ижобий натижа беради. Амалиётда кредит бўлими мутахасислари ҳар доим ҳам мижозни холати ёмонлашиши билан, бу хусусидаги маълумотларни кредит кўмитасига маълум қилмайдилар ва зарурий чоралар кўрмайдилар. Мижозга имкон бериб ҳолати яхшиланишини кутадилар. Бу муаммоли кредитни янада муаммога айланишига ҳизмат қилади. Бундай ҳолатларни олдини олиш учун эса банк ички аудити томонидан доимий тарзда кредит бўлими фаолияти текшириб турилиши талаб қилинади. Муаммоли кредит вужудга келганда мутахасис томонидан уни келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари ўрганилиши лозим ва ўрганиш натижаларини кредит кўмитаси мухокамасига кўйиш керак. Кредит кўмитаси муаммоли кредит билан ишлаш чораларини кўради. Муаммоли кредитларни олдини олиш учун аввалом бор: мижозларнинг кредитга лаёқатлилигини чуқур тахлил қилиш, кредитларни асос олинган ҳолда ажратишга риоя қилиш; муаммоли кредитларни пайдо бўлиш эҳтимолини тезда аниқлаш ва уни ойдинлаштириш, ҳар қандай пайдо бўлган муаммони эълон қилиш ва уни омилларини таҳлил қилиш; муамммоли кредитларни қайтириш режаларини ишлаб чиқиш ва чораларини кўриш; қарздорнинг қарзини қайтариш бўйича манбаларни, сотилиши мумкин бўлган активлар баҳосини аниқлаш ва мавжуд депозитлар хажмига эътибор бериш; банкда муаммоли кредитлар бўйича зарарларни қоплаш захирасини шакиллантириш ва бошқалар. Муаммоли кредитлар юзага келиш сабаблари бўйича бир-биридан фарқ қилсада, уларни олдини олишда қуйидаги ёндашишлар кўл келиши мумкин: қарзни реструктуризациялаш дастурини ишлаб чиқиш; қўшимча харажатлар ва кафолатлар олиш; қўшимча фондларни тўхтатиш ёки қўшимча инъекция қилиш; гаровларни сотиш; бошқа активларни сотиш; кафолат бўйича тўловни талаб қилиш; бошқарувни алмаштириш; менежмент ишларини олиб бориш; хуқуқий масалаларни кўриб чиқиш ва бошқалар. Муаммоли активлар бевосита банкнинг даромадлилигига хамда ликвидлилигига ўз таъсирини кўрсатади. Шу сабабли уларни миқдорини ошишига йўл қўймаслик ва камайтириш чораларини кўриш лозим. Рублева (2012) ўз мақоласида, муаммоли қарздорликларни камайтириш учун уни вужудга келган захотиёқ маълумотлар тўплаши ва уларни коллекторлик агентлигига бериши лозим. Коллекторлик агентлигида юқори амалий тажрибага эга бўлган юристлар ишлайди. Улар мижоз билан учрашиб, қарздорликни қайтаришни, агар қайтармаган холатда қонунчилик бўйича нима чоралар кўрилиши хусусида тўлиқ тушунчалар беради. Шу боис уларни банк ходимларига нисбатан мижозлар эштади ва сўзларига амал қилиб иложи борича қарздорликни қайтариш харакатига тушадилар. Байбулекова (2013) ўз мақоласида муаммоли кредитларини камайтириш чоралари ҳусусида, энг аввало уларни тўғри бошқаришни ташкил қилиш лозимлиги, муаммоли кредит банкнинг ички ва ташки мухитидан таъсир этувчи омиллар туфайли пайдо бўлиши, ташқи омилларни энг хавфлиси иқтисодий инқироз эканлиги, Қозоғистон банкларида айнан шу омил туфайли муаммоли кредитлар солмоғи ортиб кетганлигини такидлаган. Муаммоли кредитларни бошқаришда марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган усуллар мавжуд. Марказлаштирилган усулда муаммоли кредит реструктуризация қилинади, бошқача қилиб айтганда қарздорликни сотиб олувчига сотилади. Марказлаштирилмаган усулда бу ишни банкни ўзи амалга оширади. Банкларда риск менежментини тўғри ташкил қилиниши муаммоли кредитларни устида ишлаши ва уларни камайтиришни имконини беради. Хандриков (2003) ўз мақоласида иқтисодий инқроз шароитида асосий эътибор берилиши лозим бўлган ишлар хусусида тўҳталган: инқирозга қарши усуллар, биринчи навбатда банкларни ликвидлилигини тиклаш ва хисоб-китоб функциясини амалга оширишни таъминлаш; банк системасини реструктуризация қилиш; банк сиситемасини бошқариш бўйича реформа ўтказиш. Давлат томонидан банкларни қўллаб қуватлаш учун муаммоли активларни сотиб олувчи ташкилот ташкил қилиниши лозим. Бу холат 1980- 1990 йилларда АҚШ, Швеция, Мексика, Чехия давлатларида амалга оширилган. Рассияда бу йўналишда харакат қилувчи “Кредит ташкилотларини реструктуризация қилиш” агентлиги давлат корпорацияси ташкил қилинган. Download 165.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling