Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси


расм. “Hamkorbank” АТБда кредит кўйилмалари учун ташкил қилинган захира динамикаси 51 расм


Download 165.86 Kb.
bet4/22
Sana27.03.2023
Hajmi165.86 Kb.
#1300893
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб) (2)

расм. “Hamkorbank” АТБда кредит кўйилмалари учун ташкил қилинган захира динамикаси 51

  • расм. “Hamkorbank” АТБда муддати ўтган кредитлар динамикаси (суммаси бўйича) 55

  • расм. “Hamkorbank” АТБда муддати ўтган кредитлар динамикаси (сони бўйича) 55

    КЕЛТИРИЛГАН ҚИСҚАРТМАЛАР
    Hamkorbank” АТБ Чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки;
    КБЭЙҚЗ кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар;
    КОС квадрат оғишлар суммаси;
    ЭКК энг кичик квадратлар;
    СФМ соф фоизли маржа; Дф фоизли даромадлар; Ҳф фоизли ҳаражатлар;
    Йк кредитлар бўйича йўқотишлар;


    КҚ кредит қўйилмалар;


    МКС муаммоли кредит салмоғи;


    МК муаммоли кредитлар;


    КРҲК кредит рискидан ҳимояланганлик коэффициенти;


    КҚЎС кредит қўйилмалари ўсиш суръати;


    КҚ1 жорий даврга кредит қўйилмалари қолдиғи;


    КБЙНҚ кредит бўйича йўқотилган наф коэффициенти;


    Фт тўланмаган фоизлар;


    Фу ундирилган фоизлар.

    I БОБ. КИРИШ


    Бугунги кунда иқтисодиётни банкларсиз тасаввур қилиш қийин албатта. Ўхшатиш бўлсада уларни танадаги қон томирларига қиёслаш мумкин, банкларнинг маблағларни қайта тақсимлаш фукцияси айнан танадаги керакли жойга озуқани етказиб бериш билан ҳамоҳангдир. Эндиликда тижорат банкларимизни жаҳон андозаларига тўғри келувчи рақобатбардош ҳолатга этказишимиз давр талаби ҳисобланади. Бу ҳусусида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан қабул қилинган қарорида (Қарор, 2015) банк тизимини ҳалқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган ҳолатга етказиш, бунинг учун банк назорати бўйича Базель кўмитасининг “Базель III стандарлари” га 2015-2019 йиллар давомида босқичма-босқич ўтиш белгиланган. Ундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорида (Қарор, 2017) “Банк тизимини ислох қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш” масалалари белгилаб берилди.
    Тижорат банклари барқарорлигини таъминлаш учун биринчи навбатда уларни ресурс баъзасини мустаҳкамлаш, ликвидлиликни таъминлаш ҳамда даромадлиликни ошириш бориш лозим бўлади. Бунинг учун тижорат банклари томонидан активлар ва пассивларни тўғри бошқарилиши талаб этилади. Активларни тўғри бошқара олмаган банкларда муаммоли активлар вужудга келади. Айнан муаммоли активлар банк ликвидлиги, даромадлиги ҳамда уларни ресурс баъзаларга ўз салбий таъсирини кўрсатади. Шу боис уларнинг камайтириш, бугунги кунда тижорат банклари олдида турган муҳум масалалардан биридир. Муаммоли активлар банк фаолиятида беҳуда вақт сарфини ва носоғлом банк муҳитини хам вужудга келтиради. Беҳуда вақт сарфини, банкларда муаммоли активлар ортиши натижасида улар билан ишлаб, бошқа иннавацион ғоялар билан ишлашга вақт ажратилмаслигидан кўриш мумкин. Бунинг натижасида банкларда янги банк ҳизматлари ташкил этилмайди ёки мавжудларини сифатини ошириш чоралари кўрилмайди. Носоғлом банк муҳитини, муаммоли активлар раҳбарлар ва ходимлар
    характерига салбий таъсир кўрсатиши, уларни мавжудлиги ёки ортиб бориши бир томонидан раҳбар ва ходим ўртасидаги муносабатни ёмонлашишига олиб келса, иккинчи томонидан ходимларга бериладиган мукофот пулларини камайиши ёки умуман берилмаслигига олиб келишидан ҳамда хисоботларда муаммоли активлар тўғрисида нотўғри маълумотлар берилишидан кўришимиз мумкин. Кўриниб турибдики муаммоли активлар банк фаолиятига фақатгина саблий натижалар олиб келади. Уларни так- томири билан йўқ қилишни имкони йўқ албатта, шу сабабли уларни максимал даражада камайтириш чораларини кўриш лозим.

      1. Download 165.86 Kb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling