Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси


Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги


Download 165.86 Kb.
bet5/22
Sana27.03.2023
Hajmi165.86 Kb.
#1300893
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб) (2)

Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги.


Бугунги кунда тижорат банкларида муаммоли активларни пайдо бўлишини олдини олиш, уларни камайтириш ғоят муҳум масалалардан биридир. Айнан муаммоли активлар туфайли жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозлари юзага келади деб айтсак ҳато бўлмайди. Чунки энг иқтисодиёти юксак бўлган АҚШда айнан ипатека кредитларини муаммога юз тутиши жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига сабаб бўлди. Бунинг оқибатида кўплаб катта-катта банклар ва сармоядорлар банкротлик ҳолатига келиб қолди. Шу сабабли ушбу тадқиқот мавзуси долзарб мавзулардан бири деб бемалол эътироф этишимиз мумкин.
Тижорат банклари фаолият ҳусусиятига кўра маблағларни жалб қилиб, улардан даромад олиш мақсадида, таваккалчилик билан даромад келтирувчи активларга жойлаштирадилар. Ушбу активлар ҳар доим кўзлангандек даромад келтиравермайди. Уларни белгиланган муддатларда кўзланган даромад билан қайтмаслиги, тижорат банкларини ликвидлиги ва даромадлилигига ўз салбий таъсирини кўрсатади. Ликвидлиликка таъсири оқибатида мижозларни банкка бўлган ишончи камаяди ҳаттоки банк тўловга ноқобил бўлиб қолиши ҳам мумкин. Даромадлиликка таъсири натижасида банк акциядорлари ва омонатчилари манфаатлари бузилади. Бу ҳолат ҳаттоки банкни зарар кўришигача олиб келиши мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб умумий ҳулоса қиладиган бўлсак, муаммоли активлар банк барқарорлигини издан чиқаради. Уларни тўлиқ йуқ қилиб бўлмайди, факатгина уларни камайтириш чораларини кўриш мумкин ҳолос. Шу сабабли тадқиқот давомида уларни максимал камайтириш чоралари ўрганиб чиқилади. Олиб борилган таҳлил ва ҳулосалар фан учун илмий мақолалар, тезис ва бошқа тадқиқот ишларини ёзишда, қарорлар қабул қилишда, назарий ҳулосаларга асосланишда ҳамда таққослама таҳлилда қўлланилиши мумкин.
    1. Тадқиқот мақсади ва вазифалари.


Мамлакатимиз тижорат банкларида мавжуд ва вужудга келадиган муаммоли активларни камайтириш чораларини ишлаб чиқишга қаратилган, илмий тaклиф ва амалий тавсияларни бериш тадқиқотнинг мақсади бўлиб ҳиcoблaнaди.
Тадқиқот олдига қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди ва ҳал этилади:

  • муаммоли активларларни вужудга келиши ва уларни камайтириш борасидаги назариялар ва меъёрий-хуқуқий хужжатларни ўрганиб чиқиш;

  • мамлакатимиздаги муаммоли активлар аник бир банк мисолида таҳлил этилади;

  • муаммоли активлар билан ишлаш ва уларни камайтириш юзасидан жахон банклари тажрибаси ўрганилади;

  • мамлакатимиздаги тижорат банкларида мавжуд ва вужудга келувчи муаммоли активларни камайтириш чоралари бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

    1. Download 165.86 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling