Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси


Диссертация таркибининг қисқача тавсифи


Download 165.86 Kb.
bet7/22
Sana27.03.2023
Hajmi165.86 Kb.
#1300893
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб) (2)

Диссертация таркибининг қисқача тавсифи


Диссертациямизни структурасини қуйидагича режалаштирганмиз: Кириш боби, адабиётлар шарҳи боби, тадқиқот методологияси боби, тадқиқот таҳлили ва натижалари боби, хулоса боби ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхати.


Кириш бобида диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги, тадқиқот мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари, тадқиқотнинг объекти ва предмети, тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти ҳамда диссертация таркибининг қисқача тавсифи ёритилган.
Адабиётлар шарҳи боби ўз навбатида кириш, мавзуга оид илмий- назарий қарашлар шарҳи, мавзуга оид махаллий меъёрий хужжатлар шарҳи ҳамда хулоса кичик бўлимларини қамраб олади.
Тадқиқот методологияси боби эса тадқиқот дизайни, маълумотларни тўплаш жараёни, таҳлил учун қўлланиладиган усуллар, тадқиқотни ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар, тадқиқот жараёнида кутилаётган муаммолар ва уларнинг ечими, тадқиқотдан кутилаётган илмий ва амалий натижалар кичик бўлимларини ўз ичига олади.
Таҳлил ва натижалар боби тижорат банкларидаги муаммоли активлар хусусан Hamkorbank АТБдаги муаммоли активлар таҳлили, Hamkorbank АТБдаги балансдан ташқари хисобрақамларда юритилаётган муаммоли активлар тахлили ҳамда таҳлиллардан олинган натижалар шарҳи каби масалаларга бағишланади.
Хулоса бобида тадқиқот саволига тегишли натижаларнинг қисқача ифодаси, таклиф ва тавсиялар, фан ва билимнинг ошишига қўшилган ҳисса, тадқиқот чекловлари ва келгуси тадқиқот учун таклифлар, тадқиқот натижаларининг амалиётга тегишлилиги ва натижаларнинг амалий аҳамияти сингари кичик бўлимлар келтирилади.
Шунингдек, диссертациянинг якунида фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалар мавжуд.

II-боб. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ





    1. Кириш

Адабиётлар шарҳи бобида мавзу бўйича назарий, амалий ҳамда эмпирик адабиётларни таҳлил қилиш асосида маҳаллий ва хорижий олиму- тадқиқотчиларнинг ишлари, фикрлари ва хулосаларини кўриб чикамиз. Ундан ташқари мавзу бўйича махаллий меъёрий хужжатларни ўрганиб чиқамиз. Тадқиқот мавзуси ахамиятга молик бўлган кенг доирадаги мавзуни хисобланади. Шу туфайли аминманки, мазкур мавзу доирасида етарлича китоб, мақола, диссертация ва бошқа кўринишдаги адабиётлар мавжуд. Мавжуд адабиётларни иложи борича кенг қамровли шарҳини олиб борамиз, улардан тадқиқот мавзуини ўрганилганлик даражасини аниқлаб олиб, етарлича ўрганилмаган, тадқиқ қилинмаган томонларини аниқлаймиз. Агарда тадқиқотимизда илгари сурилаётган саволлари айнан шу ўрганилмаган жиҳатларга мос келса, у ҳолда диссертациямизни кейинги бобларини айнан шу биз олдиндан ечимлар топишни мақсад қилиб олган саволлар бўйича давом эттирамиз. Ва аксинча, бу саволларга аллақачон жавоб топилганлиги маълум бўлган тақдирда биз тадқиқот саволларимизни барчасини ёки айримларини мавзуни ўрганилмаган жиҳатлари бўйича қайтадан шакллантириб олиш орқали кейинги бобларни ёзамиз.

    1. Download 165.86 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling