Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси
Таҳлил учун қўлланиладиган усуллар
Download 165.86 Kb.
|
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб) (2)
Таҳлил учун қўлланиладиган усуллар.Тадқиқотни амалга ошириш жараёнида йиғилган сифат маълумотларини миқдорлаштирилган ва миқдорлаштирилмаган усуллар ёрдамида таҳлил қиламиз. Тижорат банкларида муаммоли активларни каайтириш билан боғлиқ тўпланган миқдорий маълумотларимизни тасвирий ва инференциал статистика усулидан кенг фойдаланиб тахлил қилишга ҳаракат қиламиз. Жумладан, маълумотларни графиклар ва тасвирлаш усуллари ёрдамида тадқиқотимизни бойитамиз. Кредит портфелига кредит рискини таъсирини миқдорий баҳолаш. Кредит портфелига кредит рискини таъсирини миқдорий баҳолаш учун коэффициентлар тизимидан фойдаланиш мумкин. Кредит портфели даромадлилигига кредит риски таъсирини баҳолашга оид бошқа коэффициентлар орасида жами берилган кредитлар суммасида муаммоли кредитлар салмоғи, кредит рискидан ҳимояланганлик коэффициенти, кредит қўйилмаларининг ўсиш суръатлари ва кредитлар бўйича йўқотилган наф коэффициентларини кўрсатиб ўтишимиз лозим: Муаммоли кредит салмоғи:
Бу ерда: МКС – муаммоли кредит салмоғи; МК – муаммоли кредитлар; КҚ – кредит қўйилмалар. Кредит рискидан ҳимояланганлик коэффициенти:
Бу ерда: КРҲК – кредит рискидан ҳимояланганлик коэффициенти; КБЭЙҚЗ – кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар; КҚ – кредит қўйилмалар. Кредит қўйилмалари ўсиш суръати:
Бу ерда: КҚЎС – кредит қўйилмалари ўсиш суръати; КҚ1 – жорий даврга кредит қўйилмалари қолдиғи; КҚ – олдинги даврга кредит қўйилмалари қолдиғи. Кредитлар бўйича йўқотилган наф коэффициенти:
Бу ерда: КБЙНҚ – кредит бўйича йўқотилган наф коэффициенти; Фт – тўланмаган фоизлар; Фу – ундирилган фоизлар. Юқоридагилар кредит портфели даромадлилигига кредит рискини таъсирини баҳоловчи коэффициентлардир, (Евстратов, 2013). Киама, Матата ва Симию (2016) Кения тижорат банкларининг активлари даромадлилиги, кредит қўйилмалари ўсиши ва активлар сифатини бир-бирига корреляцион ва регрессион боғлиқлигини ўргандилар. Улар кредит портфелининг ўсиши муаммоли активларнинг кўпайишига олиб келади, активлар сифати яхшиланиши уларнинг даромадлилигига ижобий таъсир қилади деган хулосага келишган. Биз шундай таҳлил асосида “Hamkorbank” АТБ мисолида кредит қўйилмалари ўсиши, муаммоли кредитларга ва КБЭЙҚЗнинг ўсишига қандай таъсир қилишини ўрганамиз. Download 165.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling