Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси
Hamkorbank” АТБда балансдан ташқари хисобрақамига ўтказилган
Download 165.86 Kb.
|
Магистрлик диссерт. наъмуна (ўзб) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таҳлиллардан олинган натижалар шарҳи
- V-боб. ХУЛОСА
жадвал“Hamkorbank” АТБда балансдан ташқари хисобрақамига ўтказилган кредитлар ва банк балансига олинган мулклар қийматини йиллар давомида ўзгариши
Манба: Муаллиф томонидан банкнинг йиллик хисоботлари асосида тайёрланган. Юқоридаги маълумотлар асосида кредит портфелида юритиладиган яъни баланс хисоб рақамларида акс эттирилган муаммоли кредитлар ва балансдан ташқари хисобрақамларда юритилаётган муаммоли кредитлар хусусида тухталиб ўтдик. Энди уларни умумлаштирсак қандай натижа хосил бўлишини 10-жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкин. жадвал“Hamkorbank” АТБдаги жами муаммоли кредитлар тўғрисида маълумотмлн сўмда
Манба: Муаллиф томонидан банкнинг йиллик хисоботлари асосида тайёрланган. Жадвал маълумотларидан қўриниб турибдики, банкда 2014-йилда муаммол кредитлар солмоғи жами кредитга нисбатан 11,06%ни ташкил қилган. Бундай натижага келиб қолиш сабабларини ўрганиб чиқдиқ. 2014 йилда хали АВ 2096-сонли низоми ишлаб чиқилмаган ва субстандарт таснифланган кредитлар муаммоли кредитлар дея эътироф этилмаган экан. 2014 йилда банк томонидан субстандарт тасниф берилган кредитлар киймати 119 956,32 млн сўмни ташкил қилган. Бу шу йилдаги жами муаммоли кредитларни 93%ни ташкил қилган, шу сабабли 2014 йилда жами муаммоли кредитларни жами кредит портфелидаги салмоғи ортиб кетган. Қолган йилларда ушбу қўрсаткич камайиб бориш тенденциясини номоён қилиб келмоқда. Таҳлиллардан олинган натижалар шарҳиТадқиқотчилар Киама, Матата ва Симию (2016) Кения тижорат банкларининг активлари даромадлилиги, кредит қўйилмалари ўсиши ва активлар сифатини бир-бирига корреляцион ва регрессион боғлиқлигини ўрганиб, кредит портфелининг ўсиши муаммоли активларнинг кўпайишига олиб келади, активлар сифати яхшиланиши уларнинг даромадлилигига ижобий таъсир қилади деган хулосага келишган эди. Биз шундай таҳлил асосида “Hamkorbank” АТБ мисолида соф фоизли даромадларнинг ошишига кредит қўйилмалари ўсиши, фоизли даромадларнинг ўсиши, КБЭЙҚЗнинг ўсиши қандай таъсир қилишини ўрганиб таҳлил қилдик. Таҳлилимиз натижасида банк муаммоли кредитлар салмоғини минимал даражада сақлаган ва кредит портфелини тавсиявий диверсификацияланишига эришилган ҳолда, фоизли даромадларини ошириб бориши кредит портфели даромадлилигини ва умумий қилиб айтганда кредит портфели сифатини ошириб бориши мумкин экан. V-боб. ХУЛОСАТадқиқот саволига тегишли натижаларнинг қисқача ифодаси Бизнинг тадқиқот саволларимиздан биринчиси тижорат банкларида муаммоли активларни келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат деган савол эди. Ушбу саволга ўрганилган назарий ёндашувлар асосида муаммоли активларни келиб чиқишига ички ва ташқи омиллар сабаб бўлади деб жавоб беришимиз мумкин. Ички омиллар қуйидагилардан иборат: мижознинг кредит олиш учун тақдим қилинган аризасига илова қилинган хужжатлари кредит мутахасислари томонидан тўлиқ ўрганилмасдан, унинг кредитга лаёқати ва потенциали етарлича тахлил қилинмасдан кредит ажратилиши; кредит таъминоти учун етарлича ликвид таъминот олинмаслиги; кредит даври давомида мониторинг ишларининг ўз вақтида олиб борилмаслиги. Ташқи омил сифатида қуйидагиларни келтиришимиз мумкин: мижознинг молиявий холатини ёмонлашуви; кредит таъминотини қийматини қардсизланиши ва йўқолиши, бузилиши; мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий мухитнинг ўзгариши; иқтисодий инқирозлар ва бошқа форс-можор холатлар. Иккинчи тадқиқот саволимизга яъни актив амалиётлар билан шуғилланувчи мутахасисларни билими ва кўникмаларини қандай оттириш мумкин деган саволга қуйидагича жавоб беришимиз мумкин: мутахасисларни соха бўйича йилига камида бир марта ўқитиш, уларга мавзу бўйича мамлакатимиздаги ва хориждаги методларни ўргатиб бориш, иложи бўлса хорижда тажриба орттиришни йўлга қўйиш лозим; мутахасисларни муаммоли актив юзасидан ўтказиладиган Кредит Комиссияси мухокамасида қатнашишларини таъминлаш; ёш мутахасисларни тажрибали мутахаисларга бириктириш. Учинчи савол яъни тижорат банкларида муаммоли активларни камайтиришнинг қандай чоралари мавжуд деган саволга қуйидагича жавоб беришимиз мумкин: муаммоли активларни вужудга келишини олдини олиш, бунинг учун активларни жойлаштиришда унинг қайтишини мукаммал ўрганиб чиқиш; кредит бюроси фаолиятини ошириш, ушбу ташкилот томонидан берилган маълумотни тўғрилигига уларни ва уларга маълумот берувчи ташкилотлар жавобгарлигини таъминлаш хамда тижорат банклари томонидан ҳар бир мижоз бўйича Кредит бюросидан маълумот олиш мажбурийлигини ва ушбу маълумотлар салбий бўлганда кредит ажратмасликни меъёрий хужжатларга киритиш; кредит бюросида кредит тарихи ёмон мижозлар рўйхатини яъни қора рўйхатни шакиллантириш ва бу рўйхатдагиларга асосли маълумотлар билан ўзини оқламагунгача молиялаштиришни тўхтатиш; тижорат банкларида муаммоли активлар билан шуғиллануви алохида бўлимма ташкил қилиш, бўлимма таркибига юрист шатини киритиш ва бу бўлимлар фаолиятини бошқа актив амалиётлар билан шуғилланувчи бўлимлар фаолияти билан уйғунлаштириш хамда банкдаги барча актив амалиётларни кўриб чиқувчи кўмиталарга ушбу бўлим мутахасисларидан бирини аъзоликка киритиш; мамлакатимизда муаммоли активлар билан шуғилланувчи ва уларни сотиб олиш имкониятига эга коллектрлик органларини ташкил қилиш. Download 165.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling