5. Ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож ёшларга сайёр қабуллар орқали прокуратура органлари томонидан қандай ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади?
Жавоб: Прокуратура органлари — ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган ёшларга амалий ёрдам кўрсатиш, судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириш, судга мурожаат қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашади.
1. “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аъзоларини,
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича қайси йўналишларда ишлар амалга оширилиши керак?
Жавоб: “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аъзоларини,
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар жумладан, касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, моддий ёрдам бериш бўйича манзилли ёрдамлар кўрсатиш йўлга қўйилган.
2. Туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар штаби таркибига киритиладиган идора ва ташкилотларнинг намунавий рўйхати қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тасдиқланган?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори билан тасдиқланган.
3. Хотин-қизларни турмушга тайёрлаш, уларда фарзанд тарбиясига оид кўникмаларни мукаммал шакллантириш, уларни турли тазйиқ, зўравонликдан ҳимоя қилиш, оилаларда суицид ва ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка жалб этиш мақсадида қандай платформа яратилган?
Жавоб: “AZIZ-AYOL.UZ” ягона интерактив миллий платформаси яратилган.
4. Секторлар фаолиятини ташкил этиш қандай тамойил асосида амалга оширилади?
Жавоб: Ҳудудлар ва туманлар (шаҳарлар)ни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини ташкил этиш схемасига мувофиқ “маҳалла — туман (шаҳар) — вилоят — республика” тамойилига кўра амалга оширилади.
5. Қонун ҳужжатларига мувофиқ Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказига кимлар жойлаштирилади?
Жавоб:Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |