Прокуратура фаолиятининг асосий принциплари?
бирлик,
марказлашганлик,
қонунийлик,
мустақиллик
ошкоралик
Прокуратура органларининг тизими?
Прокуратура органларининг тизими қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари;
туманлар ва шаҳарлар прокуратуралари;
вилоят прокуратураларига тенглаштирилган Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси;
туман прокуратураларига тенглаштирилган, ҳудудий ҳарбий, транспорт ва ихтисослаштирилган прокуратуралар.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, шунингдек уларнинг жойлардаги бўлинмалари фаолият кўрсатади.
Бош прокурорнинг ҳисобдорлиги?
Бош прокурор Президент ва Сенат олдида ҳисобдордир.
Президентга:
қонунийлик ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисида — мунтазам равишда;
ўта оғир жиноятлар ва фавқулодда ҳодисалар тўғрисида — зудлик билан;
прокуратура органлари амалга оширган ишлар тўғрисида — ҳар олти ойда ахборот тақдим этади.
Прокурор назорати ҳужжатлари?
Протест, қарор, тақдимнома, ариза ва огоҳлантирув прокурор назорати ҳужжатларидир.
Протест?
Қонунга зид бўлган ҳужжатга нисбатан шу ҳужжатни қабул қилган органга ёки юқори турувчи органга келтиради.
Ўн кунлик муддатдан кечиктирмай кўриб чиқилиши шарт.
Қонунбузарликни дарҳол бартараф этиш талаб қилинган алоҳида ҳолларда прокурор протестни кўриб чиқишнинг қисқартирилган муддатини белгилашга ҳақли.
Кўриб чиқиш натижалари тўғрисида уч кунлик муддат ичида прокурорга ёзма равишда маълум қилинади.
Коллегиал орган томонидан кўриб чиқиладиган ҳолларда прокурор мажлисда иштирок этишга ҳақли.
Протест рад этилганда, шунингдек қонунда белгиланган муддат ичида кўриб чиқилмаган тақдирда, прокурор ана шу ҳужжатни ғайриқонуний деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Прокурор томонидан судга ариза берилиши протест келтирилган ҳужжатнинг амал қилишини ариза судда кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб қўяди.
Қарор?
Прокурор мансабдор шахс ёки фуқаро томонидан содир этилган қонун бузилишининг хусусиятига қараб жиноят иши, маъмурий ёки интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарор чиқаради. Прокурор қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қарор чиқаради.
Маъмурий ёки интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ҳақидаги қарор келиб тушган кундан бошлаб ўн бешкун ичида кўриб чиқилиши шарт.
Кўриб чиқиш натижалари ҳақида уч кунлик муддатда прокурорга ёзма равишда маълум қилинади.
Тақдимнома?
Прокурор қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномани қонун бузилишини бартараф этиш ваколатларига эга бўлган органга ёки мансабдор шахсга киритади.
Do'stlaringiz bilan baham: |