Дарҳол кўриб чиқилиши ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида бир ойлик муддат ичида прокурорга ёзма равишда маълум қилиниши лозим.
Коллегиал орган томонидан кўриб чиқиладиган ҳолларда прокурор мажлисда иштирок этишга ҳақли.
Ариза?
Прокурор фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Прокурор аризасидан давлат божи олинмайди.
Огоҳлантирув?
Прокурор фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига, ҳуқуқ ва эркинликларига, жамият ҳамда давлат манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар тайёрланаётганлиги хусусида ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида мансабдор шахслар ва фуқароларни қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликни тушунтиради.
Прокуратура органларининг ҳайъатлари нима?
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (раис), унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, прокуратура органларининг бошқа ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъатнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳайъатлар маслаҳат органи бўлиб, у қонунийлик ва жиноятчиликнинг ҳолатига, прокуратура органларининг фаолиятига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруқлари ва кўрсатмаларининг ижросига, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйишга доир ва бошқа масалаларни кўриб чиқади, прокурорларнинг, прокуратура органлари тузилмавий бўлинмалари раҳбарларининг ва бошқа ходимларининг ҳисоботларини эшитади.
Ҳайъат қарорлари асосида тегишли прокурорлар буйруқлар чиқариши мумкин.
Прокуратура органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари?
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, шу жумладан солиқ, валютага оид ҳуқуқбузарликлар, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш профилактикасини амалга оширади, шу жумладан мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади;
аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғибот бўйича фаолиятда иштирок этади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |