4. Давлат раҳбари маърузада қандай муҳим глобал ва минтақавий ташаббусларни илгари сурдилар?
Ташаббуслар:
Давлат раҳбари маърузада бир қатор муҳим глобал ва минтақавий ташаббусларни илгари сурдилар.
Хусусан, имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини рўёбга чиқариш бўйича Минтақавий кенгаш тузиш таклиф қилинди.
Ундан ташқари, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Махсус маърузачи институтини таьсис этиш ташаббуси илгари сурилди;
Шунингдек, “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим”декларациясининг 10 йиллигига бағишланган глобал форум ўтказиш ғояларини таъкидлаб ўтиш ўринли.
18.02.2021 ЙИЛДАГИ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ
ҲАМДА ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ
1. Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолларга қандай ўзгартишлар киритилди?
Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳоллар кенгайди ҳамда қуйидаги қўшимчалар киритилди:
суд томонидан дастлабки эшитув ўтказилаётган вақтда;
ўта оғир жиноят содир этганликда айбланаётган шахсларга оид ишларда;
шахсга нисбатан қамоққа олиш ёҳуд уй қамоғи қўлланаётган ёҳуд уларни узайтириш масаласи кўрилаётган вақтда;
айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар бўйича.
2. Ҳимоячидан воз кечишга йўл қўйилмайдиган ҳоллар бўйича қандай ўзгартишлар киритилган?
Қуйидаги ҳоллар билан кенгайтирилди:
шахсга нисбатан қамоққа олиш ёҳуд уй қамоғи қўлланаётган ёҳуд уларни узайтириш масаласи кўрилаётган вақтда;
айбига иқрорлик тўғрисида келишув тузилган ишлар бўйича.
3. Исбот қилишда қандай ҳаракатлар тақиқланиши қўшилди?
Исбот қилишда қуйидаги ҳаракатлар тақиқланиши қўшилди:
Шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш;
шахсни жиноят ишига гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, уни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш, бундан экспертиза ёки тафтиш ўтказиш талаб этиладиган ҳоллар мустасно;
шахсга унинг процессуал ҳуҳуқлари тушунтирилгунга қадар ундан бирон-бир ёзма ёки оғзаки кўрсатувлар олиш;
ушланган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш;
мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган жиноят иши доирасида процесс иштирокчиларини суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва (ёки) сўроқ қилиш, бундан улар билан боғлиқ бўлган алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши ёки суднинг ёзма топшириғи мавжуд бўлган ҳоллар мустасно.
Do'stlaringiz bilan baham: |