8. Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш ёхуд бошқача қарор қабул қилиш тартибига қандай ўзгартишлар киритилди?
Судья жиноят ишини айблов хулосаси билан ёки айблов далолатномаси ёхуд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор билан қабул қилиб олгач, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
1) ишни судловга тегишлилигига кўра ўтказиш тўғрисида;
2) ишни судда кўриш учун тайинлаш ҳақида;
3) дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисида.
Ажрим иш судга келиб тушган пайтдан бошлаб 7 сутка давомида чиқарилади. Суд раиси 3 кунга қадар узайтириши мумкин.
9. Қонунга асосан жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институти жорий қилинди. У ким томонидан ва қандай асосларга кўра амалга оширилади?
Дастлабки эшитув суд томонидан амалга оширилади.
Асослари:
1. Иш юритишни тўхтатиб туриш;
2. Иш юритишни тугатиш;
3. Жиноят ишини айблов далолатномасини, айблов хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни имзолаган прокурорга юбориш;
4. Жиноят ишларини бирлаштириш;
5. Номақбул далилларни ишдан чиқариб ташлаш учун ўтказилади.
10. Дастлабки эшитувнинг муддати ва давомийлиги
Дастлабки эшитув тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб 5 суткадан кечиктирмай бошланиши керак.
Давомийлиги 10 суткадан ошмаслиги керак.
11. Дастлабки эшитувни ўтказиш тартиби:
Судья томонидан якка тартибда, ёпиқ суд мажлисида тарафлар (айбланувчи, ҳимоячи, давлат айбловчиси иштирок этиши шарт) иштирокида ўтказилади.
Тарафлар камида 3 сутка олдин судга чақирилган бўлиши лозим.
Жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларининг иштирок этмаслиги ишни кўришга монелик қилмайди.
12. Дастлабки эшитув вақтида жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш
Агар дастлабки эшитув вақтида айбланувчининг яширинганлиги аниқланса, судья айбланувчига нисбатан иш юритишни тўхтатиб туриш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида ажрим чиқаради ва ишни прокурорга айбланувчини қидириш чораларини кўриш учун қайтаради. Бир вақтнинг ўзида эҳтиёт чораси ўзгартириш масаласи ҳал этилади.
Айбланувчи касал бўлган тақдирда (экспертиза хулосаси билан тасдиқланган) судья ишни айбланувчи соғайгунга қадар тўхтатиб туради.
Муддатлари:
Яширинганда – топилгунга қадар
Касал бўлганда – соғайгунга қадар
Do'stlaringiz bilan baham: |