Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қайси республика комиссияларининг мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади?


Судья дастлабки эшитув натижалари бўйича қандай ҳужжат чиқаради?


Download 56.57 Kb.
bet12/21
Sana09.08.2023
Hajmi56.57 Kb.
#1666074
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
prokuraturaсавол-жавоб 20.07.2022

16. Судья дастлабки эшитув натижалари бўйича қандай ҳужжат чиқаради?
Судья дастлабки эшитув натижалари бўйича қуйидаги ажримдан бирини чиқаради:
1) жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида;
2) жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида;
3) жиноят ишини айблов далолатномасини, айблов хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш тўғрисида;
4) ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда жиноят ишларини бирлаштириш ёки ажратиш ҳақида;
5) далилни номақбул деб топиш ва чиқариб ташлаш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш тўғрисида ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақида.
Ажрим 72 соатдан кечиктирилмасдан ижро этилади.
Ажримдан норози тараф 72 соат ичида хусусий шикоят (протест) бериши мумкин.
Суд шикоятни олган вақтдан бошлаб 24 соат ичида уни апелляция инстанциясига юбориши, апелляция инстанцияси эса 72 соатда ишни кўриб чиқишиб, 24 соатда қайтариши лозим.


17. Қонунга асосан айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув институти жорий қилинган бўлиб, у нимани англатади?
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, зарарни тўлиқ қоплаган, гумон қилинувчи ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан прокурор билан тузиладиган келишувдир.
Ушбу келишув ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятларга татбиқ қилинади.


18. Айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув тузиш шартлари?
Айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги шартлар мавжуд бўлган тақдирда тузилади:
Гумон қилинувчи, айбланувчи ўз ҳаракатларининг моҳиятини тушунган бўлса, илтимосноманинг оқибатини англаб етган бўлса;
Ихтиёрий тузилган бўлса;
Гумон қилинувчи, айбланувчи ўзига қўйилган гумонни ёҳуд айбловни, далилларни, зарарнинг хусусияти ва миқдорини инкор этмаса ва уни бартараф қилса.



Download 56.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling