Т а с д и қ л а й м а н” Термиз туман прокурори адлия маслаҳатчиси


Download 351.5 Kb.
bet1/12
Sana24.12.2022
Hajmi351.5 Kb.
#1055349
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
базаров айблови


Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Термиз туман прокурори
адлия маслаҳатчиси
_____________ Б.С.Олтибоев


2022 йил «16» ноябрь
Базаров Нажмиддин Болтаевич (Bazarov Najmiddin Boltayevich)ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 233-моддаси билан айблаш ҳақидаги 222203/2022-15ОС-сонли жиноят иши юзасидан


А Й Б Л О В Х У Л О С А С И

Мазкур жиноят иши 23.08.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Термиз туман бўлими бошлиғи адлия маслаҳатчиси А.Н.Хамдамов томонидан “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари Базаров Нажмиддин Болтаевич ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 233-моддаси билан қўзғатилган.


1 жилд иш варағи “1-2”

Жиноят иши қўзғатилишига, Термиз туманидаги “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари Н.Б.Базаров, “Асака банк” АЖ Термиз филиали мансабдор шахслари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 декабрдаги


ЭДО-03/1-143-сонли йиғилиш баёнига кўра, “Termiz Agro Uzum” МЧЖнинг раҳбари Н.Б.Базаров томонидан “Асака банк” АЖнинг Термиз филиали ўртасида 22.05.2017 йилда тузилган 586-сонли шартномага асосан Термиз тумани, Каттақум маҳалласида 4,7 гектар ер майдонида узумчилик боғини ташкил этиш учун 7 йил муддатга йиллик 9 % (фоиз) устама тўлаш шарти билан 300.000.000 сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилишига эришиб, боғ яратиш чораларини кўрмаган ҳолда узумзор ташкил этмасдан, имтиёзли кредитни қайтариш чораларини кўрмасдан ўзига ишониб топширилган 300.000.000 сўм кредит маблағларини эвазига олинган товарларни сотиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юбориб, ўзининг ихтиёрида бўлган ўзганинг 300.000.000 сўмлик жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар асос бўлган.
1 жилд иш варағи “4-40”
Жиноят иши 23.08.2022 йилда мен томонимдан иш юритувга олинган.

Download 351.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling