Т а с д и қ л а й м а н” Термиз туман прокурори адлия маслаҳатчиси


Download 351.5 Kb.
bet7/12
Sana24.12.2022
Hajmi351.5 Kb.
#1055349
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
базаров айблови

2-жилд иш варағи “106-116”

Жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Сарманов Фазлиддин Исмоилович ўз кўрсатувида, “Мен 2014 йилнинг август ойидан буён “Сарман-Сурхон-Файзи” хусусий корхонасини очиб фаолият юртиб келмоқдаман. Мен 2017 йилнинг май ойларида “Сарман-Сурхон-Файзи” хусусий корхонаси ҳисоб рақами АТ “Асака банк” Термиз филиалида бўлганлиги сабабли ушбу банкка иш юзасидан борган эдим. Шунда банк ходимлари (ҳозир эсимда йўқ) менга Отабек исмли шахсни қурувчини деб таништиришди ва у кишини “Termiz Agro Uzum” МЧЖ номли жамиятнинг таъсисчиси эканлигини, Термиз туманида узумчилик барпо этиш мақсадида кредит олиш учун банкга келганлигини айтишди. Шундан кейин мен Отабек ака билан бир неча марта Термизда “Ягона буюртмачи инжинеринг компанияси” биносида ва банкларда учрашиб қолганман. Кунларнинг бирида мен АТ “Асака банк” Термиз филиалига нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 140 млн. сўм кредит маблағи сўраб мурожаат қилдим ва кредит ҳужжатларини тайёрлаб гаров таъминоти сифатида корхонамнинг балансида бўлган, Термиз шаҳри “Собир Термизий” кўчаси 20б-уй манзилида жойлашган 2-хонали дўкон ва орқа томонида


1 хонадан иборат бўлган омборхона бўлган савдо дўконини Термиз шаҳридаги “Шерали” ака деган мустақил баҳолаш билан шуғилланувчи шахс орқали жами 165 млн. сўмга баҳолатдим ва ҳужжатларни олиб банкга олиб бордим. Шунда ҳужжатларимни банкнинг кредит бўлимида ишловчи “Саидислом” исмли ходимига кўрсатганимда, у киши менга дўкон “қизил” чизиқда турганлигини ва гаров таъминоти сифатида қабул қилинмаслигини айтди. Кийин эса мен ҳужжатни кўрсам ҳақиқатдан ҳам дўкон фундаментининг ёнидан қизил чизиқ тортилган экан. Шундан кейин, банкда ишлайдиган “Саидислом” ака менга гаров таъминоти бўлмайди, бошқа гаров топиб келинг деб айтди, мен ҳужжатларни олиб банкнинг бухгалтериясига чиқганимда банкнинг бош ҳисобчисининг олдида “Termiz Agro Uzum” МЧЖ таъсисчиси Отабек ака турган экан. Мен банкнинг бош ҳисобчиси “Санжар” акага кредит олиш учун гаров таъминоти ҳужжатлари тўғри келмади, бошқа гаров таъминоти топишим керак экан, нима маслаҳат берасиз деганимда, бош ҳисобчини ёнида турган Отабек ака менга, “Ака, ҳужжатингиз тўғри келмаган бўлса менга бериб туринг, мен бир кўрсатай” деб туриб олди. Мен Отабек акага бу дўкон қизил чизиқда турган экан, гаровга тўғри келмайди деб айтганимга қарамай, майли бир кўрайлик деб айтди. Мен барибир хеч қаерга ўтмайдику деган фикирда ҳужжатларни ва дўконни баҳолаш ҳужжатларни ҳаммасини Базаров Отабек акага бердим. Шундан кейин мен ўзимнинг кредитим учун бошқа гаров топиб, жами 140 млн. сўм миқдорида кредит маблағи чиқартириб олдим. Кейин орадан икки ойлар вақт ўтгандан сўнг Отабек ака менга телефон қилиб, “ака севернийга бир келиб кетинг, сизда гапим бор” деб айтди ва мен Отабек ака қурилиш қилса, мендан қурилиш махсулотлари ёки плофнастил олса керак деб ўйлаб бордим, Отабек ака эса мени нотариусга олиб борди. Мен нотариусга борсам, менинг гаров таъминотим учун тайёрлаган дўкон ҳужжатларини Отабек ака ўзининг кредит таъминоти учун гаровга қўйиб, ҳужжатларга менга имзо қўйдириш учун чақиртирган экан. Мен “ака, бу ҳужжатни банкдагилар бўлмайди дейишгандику қандай қилиб ўтказдингиз” деб айтсам, Отабек ака “мен йўлини қилдим, нотарусни олдида айтиб ётманг, кейин ўзим сизга ҳаммасини тушунтираман” деб айтди. Мен эса ҳужжатларим гаровга қандай тўғри келди, эртага кредитни ёпмасангиз, мен нима қиламан” деб, ҳужжатларимни гаровга қўйишга қаршилик қилдим. Бироқ, Отабек ака мени тинчлантириб, “илтимос ака, шунча қилган ишимни бир пул қилманг, ўзи ҳужжатингизни банкдан амаллаб ўтказдим, нотариусга келганда муаммо бўлмасин” деб менга ялиниб илтимос қилди. Шунда ҳам мен гаровга қўйишга розилик бермаганимдан сўнг, у менга “ака, ҳавотир олманг, кредит муаммо бўлмайди, менга ишонинг, сизнинг гаровингиздан ташқари трансформатор, “Нексия-3” автомашина ва “Termiz Agro Uzum” МЧЖнинг ер майдонини гаровга қўйяпман, агар муаммо бўлганда ҳам дўконингиз эмас, менинг гаровларим борку, узоғи 3 йилда дўконингизни бус бутун қайтариб бераман деб, ваъда бераман” деб айтди. Кийин эса Отабек ака менга ялиниб, мени алдаб, битта иккита ҳужжатларга имзо қўйиб беришимни илтимос қилди ва мен у кўрсатган ҳужжатларга имзо қўйиб бердим. Бироқ “Termiz Agro Uzum” МЧЖнинг раҳбари бошқа киши экан, ҳужжатларга жамият номидан бошқа киши имзо қўйиб берди. Шундан кейин орадан анча вақт ўтгандан кейин мен Отабек акадан ҳужжатларни беринг кредитни тўладингизми менга дўконди ҳужжатларни беринг деб айтдим. Отабек ака эса менга кредит 5 йилга берилган хали вақти бор, шошмай туринг ўзим ҳал қилиб бераман деб айтди. Кейинчалик билсам, Отабек ака мени дўконимди қайтадан жами 228 млн. сўмга баҳолатиб, гаровга қўйган экан. Мен эса дўконни 165 млн. сўмга зўрға баҳолатган эдим. Орадан уч йил ўтгандан сўнг банкдан мени номимга “кредитни” тўлаш тўғрисида талабнома келди. Шудан сўнг мен Отабек акани излаб бошладим, уйига бир неча марта жанжал қилиб бордим лекин ҳозирги кунга қадар тополмай юрибман. Менинг “Сарман-Сурхон-Файзи” хусусий корхонамнинг ҳисоб рақами “Асака банк” Термиз филиалида бўлганлиги сабабли банкка иш билан борганимда, “Termiz Agro Uzum” МЧЖ таъсисичиси Отабек акани “Асака банк” ходимлари таништиришган эди. “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари аслида Отабек ака эмас экан Отабек ака эса жамиятнинг таъсисчи экан МЧЖ рахбари Отабек акани укаси Нажмиддин деган киши экан. Мен Отабек акага ўзимга тегишли бўлган “Сарман-Сурхон-Файзи” хусусий корхонамнинг балансида бўлган, Термиз шаҳар “Собир Термизий” кўчасида жойлашган 20б-уй манзилгохда жойлашган 2-хонали дўкон ва орқа томонида 1 хонадан иборат бўлган омборхонали савдо дўкони кадастр ҳужжатларининг аслини ва ушбу дўконни 165 млн. сўмга баҳолганлиги тўғрисидаги ҳужжатларини берганман. Термиз шаҳар “Собир Термизий” кўчасида жойлашган 20б-уй манзилгохда жойлашган 2-хонали дўкон ва орқа томонида 1 хонали омборхонаси мавжуд бўлган савдо дўкони менинг хусусий корхонамга тегишли бўлганлиги учун ҳеч кимдан розилик олмаганман. Савдо дўконим аслида акам Худойбердиев Хуррам ака деган кишининг дўкони эди, акам “Сенинг фирмангни балансида бўлиб турсин, келажакда ишлатамиз” деб ният қилиб қўйган эдик. Акам
2015 йилда вафот этганлиги учун ҳозирда акамни оиласи мендан дўконни ҳужжатларини сўрамоқда. Мен нотариусга дўконни гаровга қўйиш ҳужжатига имзо чекаётганимда нотариус идорасида мен, Отабек ака, укаси Нажмиддин, нотариус Х.Бобоқуловлар бор эди. Мен ҳудди шу масалани айтмоқчи эдим менга Отабек ака “Нотариусни олдида ҳар қандай нарсани гапираверманг, ака УВДда ишлаган, бошқа гаровлар ҳам етарли, илтимос, бирорта проблема чиқариб юрманг” деб илтимос қилгани учун мен нотариусга ортиқча ҳеч нарса демасдан унга ишониб, у кўрсатган ҳужжатларга имзо чекиб берганман” деб баён қилган.



Download 351.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling