Т а с д и қ л а й м а н” Термиз туман прокурори адлия маслаҳатчиси
Download 351.5 Kb.
|
базаров айблови
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЮҚОРИДАГИЛАРГА АСОСАН : Базаров Нажмиддин Болтаевич
- Базаров Нажмиддин Болтаевич
- А Й Б Л А Н А Д И .
- Термиз туман прокуратураси т е р г о в ч и с и 2-даражали юрист С.Ҳ.Бобоқулов
2-жилд иш варағи “58-83”
Юқоридаги кўрсатувлардан ташқари айбланувчи Базаров Нажмиддин Болтаевич (Bazarov Najmiddin Boltayevich)нинг айби қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган: Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Сурхондарё вилоят бўлимининг 19.08.2022 йилдаги 29/21-10(1190)16.1Z1358-сонли суд қурилиш техникавий экспертизасининг хулосаси билан; 01.03.2022 йилдаги ва 09.09.2022 йилдаги хизмат текшируви хулосаси ва илова ҳужжатлари билан; Айбланувчи Н.Б.Базаровнинг айби унинг берган кўрсатувлари, мутаҳассис хулосалари, иш бўйича сўралган гувоҳларнинг кўрсатувлари ҳамда иш бўйича олинган далилий ашёлар билан тўлиқ ўз тасдиғи топди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан айбланувчи Н.Б.Базаровнинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар аниқланмади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан айбланувчи Н.Б.Базаровнинг ғараз ва бошқача паст ниятларда, қасддан жиноятини содир этганлиги уларнинг айбини оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобланади. ЮҚОРИДАГИЛАРГА АСОСАН : Базаров Нажмиддин Болтаевич (Bazarov Najmiddin Boltayevich)- 08.01.1978 йилда Денов туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари, оилали 4 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Термиз шаҳар “Фарҳод” маҳалласи “Гулобод” кўчаси 20-уйда яшайди, эҳтиёт чораси сифатида жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг 02.11.2022 йилдаги ажримига асосан “Қамоқ“эхтиёт чора қўлланилган, айбланади шу ҳақдаким, у Термиз шаҳри, “Фарход” маҳалласи “Гулобод” кўчаси 20-уйда яшаб келиб, 13.05.2016 йилдан буён “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, акаси Базаров Отабек Болтаевич ва “Асакабанк” АЖ Термиз филиали мансабдор шахслари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ шахслар бўлишиб, ғараз ва паст ниятларни кўзлаб, ноқонуний йўллар билан моддий бойлик ва сохта обрў орттириш мақсадида, умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат давомли жиноий ҳаракатлари давомида ўзганинг мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятлар туркумига кирувчи – ўзига ишониб топширилган ва ўзининг ихтиёрида бўлган ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан ўзаро тил бириктириб ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш ҳамда бошқарув тартибига қарши жиноятлар туркумига кирувчи – банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш, яъни банд солинган ёхуд гаровга қўйилган мулкни ишониб топшириб қўйилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда ўзлаштириш, растрата қилиш, яшириш, нобуд қилишда ифодаланган иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар туркумига кирувчи жиноятларни қуйидаги усул, вақт ва ҳолатларда қасддан содир этган. Жумладан, Н.Б.Базаров 13.05.2016 йилдан буён “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, акаси Базаров Отабек Болтаевич ва “Асакабанк” АЖ Термиз филиали мансабдор шахслари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ шахслар бўлишиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2015 йилдаги ЭДО-03/1-143-сонли йиғилиш баёнига кўра, “Termiz Agro Uzum” МЧЖ ва “Асака банк” АЖнинг Термиз филиали ўртасида 22.05.2017 йилда тузилган 586-сонли кредит шартномаси имзолашиб, ушбу кредит таъминотига 23.400.000 сўмга баҳоланган 75 722 МАА бўлган “Нексия 3” автомашинаси ва 21.150.000 сўмга баҳоланган ТМ-25-1000 КвА трансформатори ва 228.440.000 сўмга баҳоланган “Сарман Сурхон файзи” МЧЖга қарашли савдо дўконини гаровга қўйиб, Термиз тумани, Каттақум маҳалласида 4,7 гектар ер майдонида узумчилик боғини ташкил этиш учун 7 йил муддатга йиллик 9 % (фоиз) устама тўлаш шарти билан 300.000.000 сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилишига эришиб, боғ яратиш чораларини кўрмаган ҳолда узумзор ташкил этмасдан, ўзига ишониб топширилган 300.000.000 сўм кредит маблағларини эвазига олинган товарларни сотиб, имтиёзли кредит маблағларини нақдлаштириб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юбориб, ўзининг ихтиёрида бўлган ўзганинг 300.000.000 сўмлик жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Бундан ташқари, Н.Б.Базаров 13.05.2016 йилдан буён “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, акаси Базаров Отабек Болтаевич билан ўзаро жиноий тил бириктириб, олинган кредит маблағлари учун гаров таъминоти сифатида қўйилган “Termiz Agro Uzum” МЧЖ номидан “Нексия 3” русумли автомашинасини бегона шахсларга бериб юбориб йўқ қилишга эришган ҳамда 1999 йил Россия давлатида ишлаб чиқарилган, Термиз тумани “Каттақум” массивида ўрнатилган ТМ-25-1000 КвА трансформаторини номаълум шахсларга сотиб юбориб, кредитни гаров таъминотисиз қолдириб, унга ажратилган 300.000.000 сўм кредит маблағидан бирор сўмни тўламасдан ўзига ишониб топширилган гаровга қўйилган мулкни яшириб, йўқ қилиб, ижро органларига тақдим этмасдан банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этган. Шундай қилиб фуқаро Базаров Нажмиддин Болтаевич (Bazarov Najmiddin Boltayevich) ўзининг юқоридаги ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 233-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда А Й Б Л А Н А Д И . Жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381-моддаси тартибида айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судловга юбориш масаласини ҳал этиш учун вилоят прокурорига тақдим этилади. Мазкур айблов хулосасини жиноят иши бўйича тўпланган далиллар ва ҳужжатлар айбланувчиларга нисбатан айблов хулосаси тузиш учун етарли эканлигини назарда тутиб, ЖПКнинг 379-380-моддалари тартибида 2022 йил “ ” ноябрь кунлари Термиз туман прокуратураси маъмурий биносининг хизмат хонамда HP русумли компьютерда тузиб, “Canon” русумли принтерда чоп этдим. Термиз туман прокуратураси т е р г о в ч и с и 2-даражали юрист С.Ҳ.Бобоқулов Download 351.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling