Т а с д и қ л а й м а н” Термиз туман прокурори адлия маслаҳатчиси


Download 351.5 Kb.
bet8/12
Sana24.12.2022
Hajmi351.5 Kb.
#1055349
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
базаров айблови

2-жилд иш варағи “37-42”
Жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Пардаев Шамсиддин Мусурмонқулович ўз кўрсатувида, “Мен 2005 йилнинг сентябрь ойидан буён банк тизимида ишлаб келмоқдаман, 2015 йилдан буён “Асакабанк” АТБ Термиз филиалида Пластик бўлими бошлиғи ишлаб келмоқдаман. Жиноят иши доирасида “Асакабанк” АТБ Термиз филиали банк бошқарувчиси ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаганман.
“Termiz Agro Uzum” МЧЖга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 декабрдаги ЭДО-03/1-143-сонли йиғилиш баёномаси ижросини таъминлаш мақсадида мавжуд 4,7 га ер майдонига узумчилик боғини яратиш учун узум кўчатлари, цемент, шпал, сим, насос, сетка сотиб олиш мақсадида 84 ой муддатга 300.000.000 сўм 3 йил имтиёзли давр билан йиллик 9 фоиз билан “Асака” банк кредити ресурси ҳисобидан кредит ажартилиши масаласи юзасидан ўтказилган кредит қўмитасининг қарори бўйича қуйидагиларни билдираман. Кредит инспектори томонидан мижознинг кредит йиғма жилди тайёрланиб, банк бошқарувчисининг хонасида мухокама қилинган ва биз кредит инспекторининг хулосасига асосан кредит қўмитасининг қарорини имзолаб берганмиз. Кредит қўмитасининг йиғилиш баённомасидаги имзо ўзимники. Мен “Termiz Agro Uzum” МЧЖ ва “Сарман Сурхон Файзи” МЧЖлар ҳақида маълумотга эга эмасман. Шунингдек, ушбу жамиятларни ким бошқариши ва ким раҳбарилик қилиши тўғрисида ҳам маълумотга эга эмасман. “Termiz Agro Uzum” МЧЖни бошқариб келган Базаров Отабек Болтаевич кимлигини билмайман ва банкнинг қайси ходими билан алоқаси борлигини ҳам билмайман. Менинг “Termiz Agro Uzum” МЯЧЖга 22.05.2017 йилдаги 586-сонли кредит шартномасига асосан узумчилик боғи ташкил этиш мақсадида узум кўчатлари, цемент, шпаль, проволок, насос, сетка сотиб олиш учун
7 йил муддатга йиллик 9 фоиз устама тўлаш шарти асосида 300,0 млн. сўм кредит ажратилганлигидан ва юқорида кўрсатиб ўтилган таъминотлар кредит таъминоти сифатида қабул қилинганлигидан хабарим бор. Мен 75 722МАА давлат рақам белгили “НЕКСИЯ-3” автранспорт воситасини аслида кимнинг фирмасига тегишли эканлигини билмас эдим. Бироқ, ушбу автотранспорт воситасини ўша вақтларда банк филиали бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган Саматов Санжар бошқариб юрар эди, аниқроғи ушбу автотранспорт воситаси С.Саматовга тегишли эди. Чунки ушбу автомашинани С.Саматов бошқариб юрганлигини ҳамма билади. Мен 75 722 МАА давлат рақам белгили “НЕКСИЯ-3” автотраснпорт воситасини аслида ўша вақтларда банк филиали бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган С.Саматовга тегишли бўлиб, “Termiz Agro Uzum” МЧЖни бошқариб келган О.Бозоров банк бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган С.Саматовлар ўзаро бир-бирлари билан жуда якин алоқада бўлишган. Агар ўзаро яқин алоқада бўлишмаганларида эди, С.Саматов машинами “Termiz Agro Uzum” МЧЖ номига олмаган бўлар эди ва МЧЖнинг кредити таъминоти сифатида гаровга қўймаган бўлар эди. Мен 75 722 МАА давлат рақам белгили “НЕКСИЯ 3” автотрнаспорт воситасини ҳозирда қаердалигини ҳам уни ким бошқараётганлигини ҳам автотранспорт воситаси қаерда ва қандай ҳолатда сақланаётганлигини ҳам билмайман. Кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 75 722 МАА давлат рақам белгили “НЕКСИЯ 3” автотрнаспорт воситаси қаердалигини ҳам кимнинг бошқарувида эканлигини ҳам қаерда ва қай ҳолатда сақланаётганлигини ҳам Саматов Санжарнинг ўзи билади чунки ушбу автомашина С.Саматовнинг машинаси эди. Менинг вазифам пластик бўлими бошлиғи бўлганлигим сабабли, кредит сиёсатига тушунмайман. Шу сабабли ушбу ҳолатни изоҳлай олмайман. Ушбу ҳолатга “Termiz Agro Uzum” МЧЖнинг ҳужжатлари билан шуғилланган кредит инспектори Б.Саттаров ва кредит бўлими бошлиғи С.Абдувохидовлар ўрганиши лозим. Кредит сиёсатидан хабардор бўлмаган бўлсамда бошқарувчининг топшириғига асосан мени кредит қўмитаси аъзолигига киртиб қўйишганлиги учун мен кредит инспекторининг хулосасига ишоним қўмитанинг қарорини имзолаб берганман. Ушбу ҳолатдан менинг хабарим бўлмаган. Ушбу ҳолат бўйича банк бош ҳисобчиси томонидан суғурта тўловлари мижоз ҳисоб рақамидан амалга оширилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатларини банк бош ҳисобчиси С.Саматов ёки кредит инспектори Б.Саттаров томонидан тақдим этилиши лозим эди. Фуқаро Бойсариева Дилфуза Абдиназаровнани яқиндан танийман, Д.Бойсариева биз билан бирга банкда ишлаганмиз ҳамда банкимиз бош ҳисобчиси С.Саматовнинг турмуш ўртоғи эди. Бироқ, мен Бойсариева Дилфуза Абдиназаровна билан кафиллик шартномаси тузилганлигидан хабарим йўқ эди. Шунингдек, кафиллик шартномасига асосан, “Termiz Agro Uzum” МЧЖни 300,0 млн. сўмлик кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар қарз олувчи томонидан бажарилмаган тақдирда кафил фуқаро Бойсариева Дилфуза Абдиназаровна 100,0 млн. сўмлик кредит қарзини фоизлари билан бирга қоплаб беришини ўз зиммасига олиши лозим эди. “Termiz Agro Uzum” МЧЖга узимчиликни ривожлантириш учун ажартилган 300,0 млн. сўмлик кредит маблағларидан умуман манфаатдор бўлмаганман. Ушбу кредит маблағларининг ажратилишида ва ўзлаштирилишида “Асака банк” Сурхондарё филиали бош ҳисобчиси С.Саматов ва “Termiz Agro Uzum” МЧЖнинг таъсисичиси О.Базаровлар манфаатдор бўлишган” деб баён қилган.

Download 351.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling