Т а с д и қ л а й м а н” Термиз туман прокурори адлия маслаҳатчиси


Download 351.5 Kb.
bet5/12
Sana24.12.2022
Hajmi351.5 Kb.
#1055349
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
базаров айблови

2-жилд иш варағи “196-200”

Жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Абдувохидов Саидислом Камолович ўз кўрсатувида, “Мен 2011 йилнинг апрел ойидан буён банк тизимида ишлаб келмоқдаман, 2011 йилнинг апрел ойидан 2020 йилнинг май ойига қадар “Асакабанк” АТБ Термиз филиалида турли лавозимларда ишлаганман. Ҳозирда “Микрокредитбанк” АТБ Сурхондарё филиалида ишлаб келмоқдаман. Жиноят иши доирасида “Асакабанк” АТБ Термиз филиали кредит бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаганман. “Асакабанк” АТБ Термиз филиали кредит бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаган давримда менинг хизмат вазифаларимга бўлимга умумий раҳбарлик қилиш, мижозларга кредит ажратиш бўйича бўлим ходимларига топшириқлар бериш, бўлим мутахассислари томонидан мижозларга кредит ажратиш бўйича тузилган хулосаларни ўрганиб чиқиш ва уларнинг мақсадлилигини назорат қилиш, кредитларни қайтариш, муаммоли кредитлар бўйича филиал юристига материаллар тайёрлаб бериш, бўлим ҳисоботларини тайёрлаш ва раҳбарият топшириқларини бажариш билан боғлиқ ишлар кирар эди. “Termiz Agro Uzum” МЧЖга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 декабрдаги ЭДО-03/1-143-сонли йиғилиш баёномаси ижросини таъминлаш мақсадида мавжуд 4,7 га ер майдонига узумчилик боғини яратиш учун узум кўчатлари, цемент, шпал, сим, насос, сетка сотиб олиш мақсадида 84 ой муддатга 300.000.000 сўм 3 йил имтиёзли давр билан йиллик 9 фоиз билан “Асака” банк кредити ресурси ҳисобидан кредит ажартилиши масаласи юзасидан ўтказилган кредит қўмитасининг қарори бўйича қуйидагиларни билдираман.


Мен “Termiz Agro Uzum” МЧЖ ва “Сарман Сурхон Файзи” МЧЖларни банк мижозлари сифатида танийман, уларнинг ҳисоб рақамлари банк филиалида очилган бўлиб, бир неча марта банк кредитларидан фойдаланишган. “Termiz Agro Uzum” МЧЖни Бозоров Отабек, “Сарман Сурхон Файзи” МЧЖни эса Сарманов Фазлиддин ака бошқариб келишар эди. Мен “Termiz Agro Uzum” МЧЖни бошқариб келган О.Базаровни 2014 йилдан буён банк мижози сифатида танийман, “Сарман Сурхон Файзи” МЧЖни бошқариб келган Ф.Сармановни эса тахминан 2016 йилдан буён банк мижози сифатида танийман, улар билан ҳеч қандай яқин алоқам бўлмаган. Менинг “Termiz Agro Uzum” МЯЧЖга 22.05.2017 йилдаги 586-сонли кредит шартномасига асосан узумчилик боғи ташкил этиш мақсадида узум кўчатлари, цемент, шпаль, проволок, насос, сетка сотиб олиш учун
7 йил муддатга йиллик 9 фоиз устама тўлаш шарти асосида 300,0 млн. сўм кредит ажратилганлигидан ва юқорида кўрсатиб ўтилган таъминотлар кредит таъминоти сифатида қабул қилинганлигидан дан хабарим бор. Кредит “Termiz Agro Uzum” МЧЖ томонидан такдим этилганшартномалар ва тўлов топшириқномаларига асосан таъминотчиларнинг ҳисоб рақамларига чиқари юборилган, бироқ айнан кимларнинг ҳисоб рақамларига қанча микдорда маблағ чиқариб юборилганлигини эслай олмайман, гаров таъминотлари бегоналаштирилиб кетганлигидан ҳам хабарим йўқ. “Сармон Сурхон Файзи” МЧЖ раҳбари Ф.Сарманов нон ва нон махсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 140 млн. сўм кредит маблағи сўраб менга мурожаат қилмаган ва менга гаров таъминотини кўрсатмаган, мен унинг гаров таъминотини қизил чизқида деб айтмаганман. “Termiz Agro Uzum” МЧЖни бошқариб келган О.Бозоров ва “Сарман Сурхон Файзи” МЧЖни бошқариб келган Ф.Сармановлар ўзаро жуда қалин ва бир-бирлари билан жуда яқин алокада бўлишган. Агар якин алоқада бўлишмаганида ва улар бир-бирига нотаниш бўлишданида Ф.Сарманов О.Бозоровнинг кредита учун ўзининг мулкини гаровга қўймаган бўлар эди. Мен 75 722МАА давлат рақам белгили “НЕКСИЯ-3 автранспорт воситасини аслида кимнинг фирмасига тегишли эканлигини билмас эдим. Бироқ, ушбу автотранспорт воситасини ўша вақтларда банк филиали бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган Саматов Санжар бошқариб юрар эди, аниқроғи ушбу автотранспорт воситаси С.Саматовга тегишли эди. Чунки ушбу автомашинани С.Саматов бошқариб юрганлигини ҳамма билади. Мен 75 722 МАА давлат рақам белгили “НЕКСИЯ-3” автотраснпорт воситасини аслида ўша вақтларда банк филиали бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган С.Саматовга тегишли бўлиб, “Termiz Agro Uzum” МЧЖ номига автосалондан ҳисоб маълумотномаси орқали олинган. Аслида “Termiz Agro Uzum” МЧЖни бошқариб келган О.Бозоров, “Сарман Сурхон Файзи” МЧЖни бошқариб келган Ф.Сарманов ва ўша вақтларда филиал бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган С.Саматовлар ўзаро бир-бирлари билан жуда якин алокада бўлишган. Агар ўзаро яқин алоқада бўлишмаганларида эди, С.Саматов машинами “Termiz Agro Uzum” МЧЖ номига олмаган бўлар эди ва МЧЖнинг кредити таъминоти сифатида гаровга қўймаган бўлар эди. Мен 75 722 МАА давлат рақам белгили “НЕКСИЯ 3” автотрнаспорт воситасини ҳозирда қаердалигини ҳам уни ким бошқараётганлигини ҳам автотранспорт воситаси қаерда ва қандай ҳолатда сақланаётганлигини ҳам билмайман. Кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 75 722 МАА давлат рақам белгили “НЕКСИЯ 3” автотрнаспорт воситаси қаердалигини ҳам кимнинг бошқарувида эканлигини ҳам қаерда ва қай ҳолатда сақланаётганлигини ҳам Саматов Санжарнинг ўзи билади чунки ушбу автомашина С.Саматовнинг машинаси эди. Ушбу жамиятнинг кредитни таъминоти сифатида қўйилган мол мулкнинг ликвидли баҳоси қониқарли бўлганлиги учун “Термиз агро узим” МЧЖга кредит ажратиб берилган. “Термиз агро узим” МЧЖ янгитдан ташкил этилаётганлиги ва гаров мулки ликвидли бўлганлиги сабабли кредит қайтмаслик хатари вужудга келганда қарздорликни ундириш манбалари ўрганилмаган. Шунингдек, ушбу жамиятнинг гаров мулклари етартил бўлганлиги сабабли ўша вақтда бошқа ҳолатларга эътибор берилмаган. “Термиз агро узим” МЧЖнинг балансида бўлган 4.7 га ер майдони бўлганлиги сабабли кредитланаётган лойиҳа қийматининг камида 25% миқдорида ўз маблағлари ёки уларга тенглаштирилган бошқа молиялаш манбалари талаб қилинмаган эди. Техник хато сабабли “Термиз агро узим” МЧЖнинг ўз маблағи 20,0 млн. сўм эмас балки 100.0 млн. сўм бўлиб хулосада қайд этиб кетилган. Ушбу ҳолат техник хато сабабли юзага келган. Ушбу ҳолат бўйича банк бош ҳисобчиси томонидан суғурта тўловлари мижоз ҳисоб рақамидан амалга оширилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатларини банк бош ҳисобчиси С.Саматов томонидан тақдим этилиши лозим эди. Ушбу ҳолат бўйича банк бош ҳисобчиси томонидан суғурта тўловлари мижоз ҳисоб рақамидан амалга оширилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатларини банк бош ҳисобчиси С.Саматов томонидан тақдим этилиши лозим эди. Бироқ, С.Саматов “MEGA INVEST INSURANCE” суғурта компаниясининг 22.05.2017 йилдаги 11/80/1/01043-сонли суғурта полисига пул ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни борлигини жамият таъсисичиси О.Базаров ўзининг яқин таниши эканлигини, кредит ўз вақтида сўндирилади деб айтганлиги сабабли мен ҳам суғурта полисига пул ўтганлигига тўғрисидаги маълумотларга эътибор бермаган эканман. Суғурта полисига пул ўтмаганлигини ҳозир билдим. Мен фуқаро Бойсариева Дилфуза Абдиназаровнани яқиндан танийман, Д.Бойсариева биз билан бирга банкда ишлаганмиз ҳамда банкимиз бош ҳисобчиси С.Саматовнинг турмуш ўртоғи эди. Бироқ, мен Бойсариева Дилфуза Абдиназаровна билан кафиллик шартномаси тузилганлигидан хабарим йўқ эди. Шунингдек, кафиллик шартномасига асосан, “Termiz Agro Uzum” МЧЖни 300,0 млн. сўмлик кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар қарз олувчи томонидан бажарилмаган тақдирда кафил фуқаро Бойсариева Дилфуза Абдиназаровна 100,0 млн. сўмлик кредит қарзини фоизлари билан бирга қоплаб беришини ўз зиммасига олиши лозим эди. “Termiz Agro Uzum” МЧЖга узимчиликни ривожлантириш учун ажартилган 300,0 млн. сўмлик кредит маблағларидан умуман манфаатдор бўлмаганмн. Ушбу кредит маблағларининг ажратилишида ва ўзлаштирилишида “Асака банк” Сурхондарё филиали бош ҳисобчиси С.Саматов ва “Termiz Agro Uzum” МЧЖнинг таъсисичиси О.Базаровлар манфаатдор бўлишган” деб билдирган.

Download 351.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling