Т а с д и қ л а й м а н” Термиз туман прокурори адлия маслаҳатчиси


Download 351.5 Kb.
bet4/12
Sana24.12.2022
Hajmi351.5 Kb.
#1055349
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
базаров айблови

2-жилд иш варағи “176-184”

Жиноят иши бўйича фуқаро Азимов Самандар Бахтиёрович фуқаровий даъвогар тариқасида сўроқ қилинганда ўз кўрсатувида, “Мен 2022 йилнинг 28 май санасидан буён “Асака банк” АЖ Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш бошқармаси бош мутахассиси вазифасида ишлаб келмоқдаман. Менинг хизмат вазифаларимга банк ходимлари устидан хизмат текшируви ўтказий, банк манфаатларида судларда иштирок этиш, судларга даъво аризалар киритиш каби вазифалар киради. “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари Н.Б.Базаров, “Асака банк” АЖ Термиз филиали мансабдор шахслари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 декабрдаги ЭДО-03/1-143-сонли йиғилиш баёнига кўра, “Termiz Agro Uzum” МЧЖнинг раҳбари Н.Б.Базаров томонидан “Асака банк” АЖнинг Термиз филиали ўртасида 22.05.2017 йилда тузилган 586-сонли шартномага асосан кредит таъминотига 23.400.000 сўмга баҳоланган


75 722 МАА бўлган “Нексия 3” автомашинаси ва 21.150.000 сўмга баҳоланган ТМ-25-1000 КвА трансформатори ва 228.440.000 сўмга баҳоланган “Sarman Surxon fayzi” МЧЖга қарашли савдо дўконини гаровга қўйиб, Термиз тумани, Каттақум маҳалласида 4,7 гектар ер майдонида узумчилик боғини ташкил этиш учун 7 йил муддатга йиллик 9 % (фоиз) устама тўлаш шарти билан 300.000.000 сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилишига эришиб, боғ яратиш чораларини кўрмаган ҳолда узумзор ташкил этмасдан, имтиёзли кредитни қайтариш чораларини кўрмасдан ўзига ишониб топширилган 300.000.000 сўм кредит маблағлари эвазига олинган товарларни сотиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юбориб, ўзининг ихтиёрида бўлган ўзганинг 300.000.000 сўмлик жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати юзасидан қуйидагиларни баён қиламан. “Termiz Agro Uzum” МЧЖга 300,0 млн. сўм миқдорида кредит ажратилган бўлиб, 08.09.2022 йил ҳолатига
95413 “Ҳисобдан чиқарилган кредитлар ва лизинглар” ҳисобрақамида 300,0 млн. сўм миқдорида, 91501-“Берилган кредит ва лизингларга ҳисобланган фоизлар” ҳисобрақамларида 94,28 млн. сўм миқдорида, жами 394,28 млн. сўм миқдорида банк олдида қарздорлиги мавжуд. “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари Базаров Нажмиддин Болтаевич томонидан «Асака» банк Сурхондарё вилоят филиали бошқарувчиси С.Э.Расуловга 2017 йил 27 апрелда 3-сонли ариза билан, жамият 4,7 га ер майдонида узумчилик боғи учун узум кўчатлари, цемент, шпал, сим, насос, сетка сотиб олиш мақсадида 84 ой муддатга йиллик 9 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан, ”Сарман Сурхон Файзи” МЧЖга тегишли бўлган Термиз шахар, С.Термизий кўчаси №20Б-манзилгоҳда жойлашган “Савдо дўкон биноси”нинг ликвидлик баҳоси 228,44 млн. сўм бўлган гарови, “Termiz Agro Uzum” МЧЖга тегишли бўлган 2016 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75 722 МАА бўлган “Нексия 3” русумли автомобили ликвидли баҳоси 23,4 млн. сўм бўлган гарови ва “Бинокор Сурхон” МЧЖга тегишли бўлган Трансформатор 160/10 асбоб-ускунаси ликвидлик баҳоси 21,1 млн. сўм бўлган гарови ҳамда “Mega investInsurance” суғурта компаниясининг 102,0 млн. сўмлик кредит қайтармаслик хатари суғурта полиси гаровлари эвазига 300,0 млн.сўм миқдорида кредит маблағи ажратишни сўраб мурожаат қилинган. «Асака» банкининг 2017 йилга мўлжалланган кредит сиёсатининг 6-боб 6.4.2-бандига зид равишда, кредит олиш учун берилган аризада уни тўлашнинг бирламчи ва иккиламчи манбалари кўрсатилмаган, кредитни тўлашнинг манбалари ва истиқболларига асосий эътибор қаратилмаган, гаровни сотишдан тушадиган маблағлар кредитни қайтаришнинг иккиламчи эмас, бирламчи манбаси ҳисобланган. Ҳозирги кундан “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари Базаров Нажмиддин Болтаевич томонидан кредит маблағлари ва унга ҳисобланган фоизлар банкка тўланмасдан келинмоқда. Шу сабабли, “Termiz Agro Uzum” МЧЖга Термиз тумани, Каттақум маҳалласида 4,7 гектар ер майдонида узумчилик боғини ташкил этиш учун 7 йил муддатга йиллик 9 % (фоиз) устама тўлаш шарти билан ажратилган 300.000.000 сўм имтиёзли кредит сўм маблағларини банк фоизи билан айбдор шахслардан ундиришда амалий ёрдам беришларингизни сўрайман” деб баён қилган.



Download 351.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling