Т а с д и қ л а й м а н” Термиз туман прокурори адлия маслаҳатчиси
Download 351.5 Kb.
|
базаров айблови
2-жил иш варағи “122-129”
Жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Мўминов Ўктам Жуммаевич ўз кўрсатувида, “Мен 2000 йилнинг июнь ойидан буён банк тизимида ишлаб келмоқдаман, 2009 йилнинг март ойидан 2022 йилнинг 05 январ санасига қадар “Асакабанк” АТБ Термиз филиалида турли лавозимларда ишлаганман. Ҳозирда “Микрокредитбанк” АТБ Жарқўрғон филиалида ишлаб келмоқдаман. Жиноят иши доирасида “Асакабанк” АТБ Термиз филиали Пул муомаласи ва нақд пул маблағлари берилишини мониторинг бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаганман. “Асакабанк” АТБ Термиз филиали Пул муомаласи ва нақд пул маблағлари берилишини мониторинг бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаган давримда бюджет ташкилотларига иш ҳақи берилишини, пенсиялар, стипендияларнинг тўланиши, биринчи даражали тўловларнинг тўланиши бўйича назорат қилиш ва ДСИ органлари ходимлари билан биргаликда нақт пул тушумларини назорат қилиш каби вазифалар кирар эди. “Termiz Agro Uzum” МЧЖга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 декабрдаги ЭДО-03/1-143-сонли йиғилиш баёномаси ижросини таъминлаш мақсадида мавжуд 4,7 га ер майдонига узумчилик боғини яратиш учун узум кўчатлари, цемент, шпал, сим, насос, сетка сотиб олиш мақсадида 84 ой муддатга 300.000.000 сўм 3 йил имтиёзли давр билан йиллик 9 фоиз билан “Асака” банк кредити ресурси ҳисобидан кредит ажартилиши масаласи юзасидан ўтказилган кредит қўмитасининг қарори бўйича қуйидагиларни билдираман. “Termiz Agro Uzum” МЧЖга кредит ажарилиши бўйича тўпланган ҳужжатлар билан шахсан мен умуман танишмаганман, ушбу жамиятнинг ҳужжатлари билан кредит инспектори Б.Саттаров шуғилланган, мен шунчаки кредит қўмитаси азоси сифатида қўмитанинг қарорини имзолаб берганман ҳолос. Ушбу ҳолат бўйича банк бош ҳисобчиси томонидан суғурта тўловлари мижоз ҳисоб рақамидан амалга оширилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатларини банк бош ҳисобчиси С.Саматов томонидан тақдим этилиши лозим эди. Ушбу ҳолат бўйича банк бош ҳисобчиси томонидан суғурта тўловлари мижоз ҳисоб рақамидан амалга оширилганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатларини банк бош ҳисобчиси С.Саматов томонидан тақдим этилиши лозим эди. Бироқ, С.Саматов “MEGA INVEST INSURANCE” суғурта компаниясининг 22.05.2017 йилдаги №11/80/1/01043-сонли суғурта полисига пул ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни борлигини жамият таъсисичиси О.Базаров ўзининг яқин таниши эканлигини, кредит ўз вақтида сўндирилади деб айтганлиги сабабли мен ҳам суғурта полисига пул ўтганлигига тўғрисидаги маълумотларга эътибор бермаган эканман. Суғурта полисига пул ўтмаганлигини ҳозир билдим. Мен фуқаро Бойсариева Дилфуза Абдиназаровнани яқиндан танийман, Д.Бойсариева биз билан бирга банкда ишлаганмиз ҳамда банкимиз бош ҳисобчиси С.Саматовнинг турмуш ўртоғи эди. Бироқ, мен Бойсариева Дилфуза Абдиназаровна билан кафиллик шартномаси тузилганлигидан хабарим йўқ эди. Шунингдек, кафиллик шартномасига асосан, “Termiz Agro Uzum” МЧЖни 300,0 млн. сўмлик кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар қарз олувчи томонидан бажарилмаган тақдирда кафил фуқаро Бойсариева Дилфуза Абдиназаровна 100,0 млн. сўмлик кредит қарзини фоизлари билан бирга қоплаб беришини ўз зиммасига олиши лозим эди. “Termiz Agro Uzum” МЧЖга узимчиликни ривожлантириш учун ажартилган 300,0 млн. сўмлик кредит маблағларидан умуман манфаатдор бўлмаганман. Ушбу кредит маблағларининг ажратилишида ва ўзлаштирилишида “Асака банк” Сурхондарё филиали бош ҳисобчиси С.Саматов ва “Termiz Agro Uzum” МЧЖнинг таъсисичиси О.Базаровлар манфаатдор бўлишган” деб баён қилган. Download 351.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling