Т а с д и қ л а й м а н” Термиз туман прокурори адлия маслаҳатчиси


Download 351.5 Kb.
bet10/12
Sana24.12.2022
Hajmi351.5 Kb.
#1055349
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
базаров айблови

2-жилд иш варағи “100-105”

Жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Тангиров Қурбонали Ўролович ўз кўрсатувида, “Мен 2012 йилнинг май ойидан 2022 йилнинг февраль ойига қадар “Асакабанк” АТБ Термиз филиалида ҳуқуқшунос вазифасида ишлаганман. “Асакабанк” АТБ Термиз филиали ҳуқуқшунос вазифасида ишлаган вақтимда менинг ҳизмат вазифаларимга судда банк манфаатлари учун давъогар ва жавобгар тариқасида қатнашиш, судларга даъво аризалари киритиш, ички буйруқларга имзо қўйиш ва шартномаларга ҳуқуқий хулосалар бериш ва шу каби вазифалар кирар эди. Шунингдек, филиалда ишлаган вақтимда кредит қўмитаси аъзоси ҳам ҳисобланар эди. “Termiz Agro Uzum” МЧЖга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 декабрдаги ЭДО-03/1-143-сонли йиғилиш баёномаси ижросини таъминлаш мақсадида мавжуд 4,7 га ер майдонига узумчилик боғини яратиш учун узум кўчатлари, цемент, шпал, сим, насос, сетка сотиб олиш мақсадида 84 ой муддатга 300.000.000 сўм 3 йил имтиёзли давр билан йиллик 9 фоиз билан “Асака” банк кредити ресурси ҳисобидан кредит ажартилиши масаласи юзасидан ўтказилган кредит қўмитасининг қарори бўйича қуйидагиларни билдираман. Мен “Termiz Agro Uzum” МЧЖ ва “Сарман Сурхон Файзи” МЧЖларни банк мижозлари сифатида танийман. “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари Бозоров Нажмиддин эди аммо норасмий раҳбар сифатида Бозоров Отабек бошқариб келишар эди. “Termiz Agro Uzum” МЧЖ номидан банкка кредит ажратишни сўраб тақдим этилган ариза жамият раҳбари Бозоров Нажмиддиннинг имзоси билан тақдим этилган. Шунингдек, банк ва “Termiz Agro Uzum” МЧЖ ўртасида тузилган кредит шартномаси ҳам жамият раҳбари Бозоров Нажмиддин имзо қўйиб тасдиқлаган эди. Менинг “Termiz Agro Uzum” МЧЖга 22.05.2017 йилдаги 586-сонли кредит шартномасига асосан узумчилик боғи ташкил этиш мақсадида узум кўчатлари, цемент, шпаль, проволок, насос, сетка сотиб олиш учун 7 йил муддатга йиллик


9 фоиз устама тўлаш шарти асосида 300,0 млн. сўм кредит ажратилганлигидан ва юқорида кўрсатиб ўтилган таъминотлар кредит таъминоти сифатида қабул қилинганлигидан хабарим бор. Кредит “Termiz Agro Uzum” МЧЖ томонидан тақдим этилган шартномалар ва тўлов топшириқномаларига асосан таъминотчиларнинг ҳисоб рақамларига чиқариб юборилган, бироқ айнан кимларнинг ҳисоб рақамларига қанча микдорда маблағ чиқариб юборилганлигини эслай олмайман, гаров таъминотлари бегоналаштирилиб кетганлигидан ҳам хабарим йўқ. Мен 75 722МАА давлат рақам белгили “НЕКСИЯ-3” автранспорт воситасини аслида кимнинг фирмасига тегишли эканлигини билмас эдим. Бироқ, ушбу автотранспорт воситасини ўша вақтларда банк филиали бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган Саматов Санжар бошқариб юрар эди, аниқроғи ушбу автотранспорт воситаси С.Саматовга тегишли эди. Чунки ушбу автомашинани С.Саматов бошқариб юрганлигини ҳамма билади. Мен 75 722 МАА давлат рақам белгили “НЕКСИЯ-3” автотраснпорт воситасини аслида ўша вақтларда банк филиали бош ҳисобчиси лавозимида ишлаган С.Саматовга тегишли бўлиб, “Termiz Agro Uzum” МЧЖ номига автосалондан ҳисоб маълумотномаси орқали олинган. Мен 75 722 МАА давлат рақам белгили “НЕКСИЯ 3” автотрнаспорт воситасини ҳозирда қаердалигини ҳам уни ким бошқараётганлигини ҳам автотранспорт воситаси қаерда ва қандай ҳолатда сақланаётганлигини ҳам билмайман. Кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 75 722 МАА давлат рақам белгили “НЕКСИЯ 3” автотрнаспорт воситаси қаердалигини ҳам кимнинг бошқарувида эканлигини ҳам қаерда ва қай ҳолатда сақланаётганлигини ҳам Саматов Санжарнинг ўзи билади чунки ушбу автомашина С.Саматовнинг машинаси эди. “Termiz Agro Uzum” МЧЖ янгитдан ташкил этилаётганлиги ва гаров мулки ликвидли бўлганлиги сабабли кредит қайтмаслик хатари вужудга келганда қарздорликни ундириш манбаларига кредит инспектори томонидан хулоса берилганлиги сабабли ўрганилмаган. Шунингдек, ушбу жамиятнинг гаров мулклари етарли бўлганлиги сабабли ўша вақтда бошқа ҳолатларга эътибор берилмаган. “Termiz Agro Uzum” МЧЖнинг балансида бўлган 4.7 га ер майдони бўлганлиги сабабли кредитланаётган лойиҳа қийматининг камида 25% миқдорида ўз маблағлари ёки уларга тенглаштирилган бошқа молиялаш манбалари талаб қилинмаган эди. Мен фуқаро Бойсариева Дилфуза Абдиназаровнани яқиндан танийман, Д.Бойсариева биз билан бирга банкда ишлаганмиз ҳамда банкимиз бош ҳисобчиси С.Саматовнинг турмуш ўртоғи эди. Бироқ, мен Бойсариева Дилфуза Абдиназаровна билан кафиллик шартномаси тузилганлигидан хабарим йўқ эди. Шунингдек, кафиллик шартномасига асосан, “Termiz Agro Uzum” МЧЖни 300,0 млн. сўмлик кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар қарз олувчи томонидан бажарилмаган тақдирда кафил фуқаро Бойсариева Дилфуза Абдиназаровна 100,0 млн. сўмлик кредит қарзини фоизлари билан бирга қоплаб беришини ўз зиммасига олиши лозим эди. “Termiz Agro Uzum” МЧЖга узимчиликни ривожлантириш учун ажартилган 300,0 млн. сўмлик кредит маблағларидан умуман манфаатдор бўлмаганман. “Termiz Agro Uzum” МЧЖга ажратилган кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаганлиги ҳолати юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, қарздорликни гаров мулкига қаратишни сўраганман” деб баён қилган.



Download 351.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling