Т а с д и қ л а й м а н” Термиз туман прокурори адлия маслаҳатчиси
Download 351.5 Kb.
|
базаров айблови
2-жилд иш варағи “90-99”
Жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Саматов Санжар Сайфиевич ўз кўрсатувида, “Мен 2002 йил апрель ойидан 2022 йилнинг сентябрь ойига қадар банк тизимида турли лавозимларда ишлаб келганман. 20214 йилнинг апрель ойидан 2019 йил июль ойига қадар АТ “Асакабанк” Термиз филиалида бош ҳисобчиси лавозимида ишлаганман. Филиалнинг кредит қўмитаси аъзоси ҳисобланар эди. “Асака банк” Термиз филиали билан “Termiz Agro Uzum” МЧЖ ўртасида 2017 йил 22 май куни узумчилик фаолиятини ривожлантириш учун 7 йил муддатга йиллик 9 % устама ҳақ тўлаш шарти билан 300 млн. сўм кредит маблағи ажратилиши бўйича 586-сонли кредит шарномасига расмийлаштирилган ва ушбу шартномага асосан “Termiz Agro Uzum” МЧЖга 300 млн. сўм кредит маблағи ажратилган. Мен “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари Базаров Нажмиддин Болтаевич ва таъсисчиси Базаров Отабек Болтаевичларни анча вақтдан буён танийман. Булар олдиндан “Асака банк” мижози бўлганлиги учун салом алик бўлиб қолганмиз. “Асака банк” Термиз филиалига “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари сифатида имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада Базаров Нажмиддин Болтаевич биринчи имзо ҳуқуқи билан ўзи имзо қўйиб тасдиқлаган ва жамият раҳбари Базаров Нажмиддиннинг акаси Базаров Отабек жамият раҳбари сифатида Базаров Нажмиддинга буйруқ чиқарилган. “Асака банк” Термиз филиалига “Termiz Agro Uzum” МЧЖга узумчилик фаолиятини ташкил этиш учун жамият таъсисчиси Базаров Отабек мурожаат қилган ҳужжатларни тўғрилангандан сўнг Базаров Нажмиддин келиб ҳамма ҳужжатларни тасдиқлаб берган эди. “Асака банк” Термиз филиали ва “Termiz Agro Uzum” МЧЖ ўртасида 2017 йил 22 май куни узумчилик фаолиятини ривожлантириш учун 7 йил муддатга йиллик 9 % устама ҳақ тўлаш шарти билан 300 млн. сўм кредит маблағи ажратилиши бўйича 586-сонли кредит шарномасига, кредит ва унга ҳисобланган фоизни қайтариш режаси ҳужжатларни ўзим тасдиқлаб берганман. Олинган кредит маблағлари гаров таъминоти учун “Termiz Agro Uzum” МЧЖга қарашли 23.419,0 минг сўмга баҳоланган 75 722 МАА бўлган “Нексия 3” автомашинаси, “Сарман Сурхон Файз” МЧЖга тегишли бўлган Термиз шаҳар “С.Термизий” кўчаси 20-б манзилгохда жойлашган 228.440,0 минг сўмга баҳоланган савдо дўкони, Термиз тумани “Янги Ҳаёт” маҳалласида жойлашган “Бинокор Сурхон” МЧЖга қарашли бўлган “ТМ 25-100 КVA русумли 21.150,0 минг сўмга баҳоланган трансфарматор, “Mega Invest Insurance” МЧЖ Суғурта компаниясининг 102.000,0 минг сўмлик суғурта полиси гаров таъминоти учун қўйилган. Ўрганиш давомида, гаровга қўйилган “Termiz Agro Uzum” МЧЖга қарашли 23.419,0 минг сўмга баҳоланган 75 722 МАА бўлган “Нексия 3” автомашинаси мавжуд эмаслиги ва ҳозирги кунда қаердалиги номаълум ва автомашина суғурта полиси 21.05.2018 йилда тугаган. “Termiz Agro Uzum” МЧЖ гаров балансига олинган 75 722 МАА бўлган “Нексия 3” автомашинасини гаровга қўйиш учун баҳолаш далолатномаси ва шартномаси томонлар келишуви асосида бўлган. “Termiz Agro Uzum” МЧЖ гаров балансига олинган 75 722 МАА бўлган “Нексия 3” автомашинаси менга тегишли бўлган. Мен 2016 йил августь ойида ушбу автомашинани “Termiz Agro Uzum” МЧЖ номидан 70 млн. сўмга сотиб олганман ва автомашинани сотиб олишим “Termiz Agro Uzum” МЧЖ таъсисчиси Базаров Отабек билан муносабатимиз яхши бўлганлиги сабабли Базаров Отабекнинг қўлига 70 млн. сўм пул маблағи берганман ва унинг фирмасининг номидан автомашинани сотиб олганман. Мен автомашинани “Termiz Agro Uzum” МЧЖ таъсисичиси Базаров Отабекнинг ишончномасига асосан бошқариб юрган эдим, аммо автомашина “Termiz Agro Uzum” МЧЖ балансида эди ва ҳозирги кунда ҳам ушбу жамиятнинг балансида турипти. Мен 75 722 МАА бўлган “Нексия 3” автомашинасини Базаров Отабек гаровга қўйилганлигини кредит чиқиб кетгандан сўнг орадан анча вақт ўтгандан кейин билим қолдим. Ушбу автомашинани 2021 йилга қадар бошқариб юрганман. Мен автомашинани бошқариб юрган вақтимда 2020 йил январь ойилари МИБ Термиз туман бўлими томонидан автомашинани қамаб қўйишди. Шундан сўнг мен МИБга бориб 35,0 млн сўм “Termiz Agro Uzum” МЧЖнинг кредит тўлови учун деб тўладим ва автомашинани менга чиқариб беришди. Шундан сўнг мен автомашинани икки ойлар бошқариб юрдим. Шундан кейин Термиз шаҳарда яшовчи Музаффар деган танишимга ўзимизнинг орамиздаги олди бердига ҳисоблаб автомашинани берганман. Шундан кейин, банк томонидан кредит тўланмагандан сўнг Музаффардан автомашинани сўраганимда у менга автомашинани бермасдан келмоқда. Орадан анча вақт ўтгандан сўнг нима қилишни билмасдан автоманани вилоят ИИБ ЙХХБга қидирувга бердим. Ҳозирги кунга қадар автомашина топилмасдан келмоқда. Мен Музаффардан автомашинани қаердалигини сўрасам у ҳам билмайман деб айтябди автомашинани мендан яшириб келмоқда. “Сарман Сурхон Файз” МЧЖга тегишли бўлган Термиз шаҳар “С.Термизий” кўчаси 20-б манзилгохда жойлашган 228.440,0 минг сўмга баҳоланган савдо дўкони эгаси Базаров Отабекнинг ўзи топиб келган эди савдо дўкони қизил чизиқда бўлганлигидан хабарим йўқ. Мен Базаров Отабек билан олдиндан таниш бўлганлигим сабабли ва олдиндан олди берди қилиб юрганлигимиз сабабли ушбу ҳужжатни ўтказдириб бердим. Термиз тумани “Янги Ҳаёт” маҳалласида жойлашган “Бинокор Сурхон” МЧЖга қарашли бўлган “ТМ 25-100 КVA русумли 21.150,0 минг сўмга баҳоланган трансфарматорни корхона раҳбари ва таъсисчисининг ўзи топган ҳозирда трансформатор қаердалигини билмайман. “Асака банк” Термиз филиали томонидан “Termiz Agro Uzum” МЧЖга узумчилик фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган 300 млн. сўм кредит маблағлари 2017 йил 26 май кунида “Бинокор Сурхон” МЧЖ га насос олиш учун деб 14,0 млн. сўм, “Альфа билкастер” МЧЖга 2017 йил 26 май кунида сетка, бетон ва ғишт махсулотларини сотиб олиш мақсадида 18 млн. сўм, “Универсал голд хонест” МЧЖга 2017 йил 26 май кунида Узум кўчати ва хар хил турдаги сим махсулотлари олиш учун 71,0 млн. сўм, “Термиз интер инвест” МЧЖга хам худди шу куни 2017 йил 26 май куни шпател олиш учун 83,0 млн. сўм ва РКП АО “ЎзРТСБ 200933985 Сурхондарё вилоят товар хом ашё биржасидан цемент олиш учун 114,0 млн сўм маблағлар ўтказиб берилганлигини кредит муаммога айлангандан сўнг билдим. Ушбу фирмаларни мен топиб бермаганман. Ушбу фирмаларни корхона раҳбарларини ўзлари топиб келиб пулларни ўтказиб беришган. Ўтказилган хизмат текшируви давомида, «Асака» банкининг 2017 йилга мўлжалланган кредит сиёсатининг 6-боб 6.4.2-бандига зид равишда, кредит олиш учун берилган аризада уни тўлашнинг бирламчи ва иккиламчи манбалари кўрсатилмаган, кредитни тўлашнинг манбалари ва истиқболларига асосий эътибор қаратилмаган, гаровни сотишдан тушадиган маблағлар кредитни қайтаришнинг иккиламчи эмас, бирламчи манбаси ҳисобланганлиги, аслида эса бундай ҳолатларда Кредит сиёсати бўйича кредит берилиши мумкин эмаслигини қайд этилган бўлиб мен филиал бош ҳисобчиси ва кредит қўмитаси аъзоси сифатида ушбу ҳолатни изоҳлай олмайман, сабаби бундан ташқари бўлган ва ушбу кредит ажратилгунга қадар ажратилган бошқара кредитларнинг ҳам гаров мулкининг ликвидлигига қараб розилик берганман. Ушбу кредит учун тайёрланган ҳужжатларга юзаки қараганман ва кредит инспектори Б.Саттаров томонидан тайёрланган ҳужжатларга ишонганим учун қўмита қарорини тасдиқлаб берганман. Янги “Termiz Agro Uzum” МЧЖ томонидан қўйилган гаров таъминотига қараб қўмита қарорини имзолаб берганман. Ўтказилган хизмат текшируви давомида 2017 йил учун тасдиқланган Кредит сиёсатининг 4.33-бандига зид равишда, қарз олувчининг кредитланаётган лойиҳа қийматининг камида 25 фоизи миқдорида ўз маблағлари ёки уларга тенглаштирилган бошқа молиялаш манбалари билан иштироки бўлган тақдирда кўриб чиқилиши назарда тутилган бўлсада, ушбу лойиҳа тақдим қилинган бизнес режа кредит маблағи 380,0 млн.сўм, қарз олувчининг ўз маблағи 20,0 млн. сўм қилиб кўрсатилган. Кредит бўлими бошлиғи в.в.б С.Абдувохидов ҳамда кредит инспектори Б.Сатторовлар томонидан берилган 2017 йил 23 апрелдаги хулосада, қарз олувчининг улуши 100,0 млн.сўм эканлиги асоссиз равишда хулосага киритилган ҳамда банк филиали кредит қўмитаси томонидан қарз олувчининг лойиҳадаги улуши ўрганилмасдан кредит ажратилиши асоссиз равишда маъқулланганлиги қайд этилганлигидан хабарим йўқ. Ўз вазифамга маъсулатсизлик билан қараганлигим сабабли суғурта тўловлари мижоз ҳисоб рақамидан амалга оширилма бўлсада кредит қўмитасининг қарорини тасдиқлаб бердим ва бунинг натижасида кредит ажратилишига имкон яратиб бердим. Ўрганиш давомида АТ “Асакабанк” Бошқарувининг 2015 йил 12 июндаги 156-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган 617-сон билан рўйхатга олинган “Асака” банк ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган узоқ муддатли ва инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилган кредит хужжатларни юритиш” техник тартибининг 14-бандига зид равишда, ушбу лойиҳа доирасида хом ашё олиш бўйича ва етиштирилган маҳсулотларни сотиш бўйича шартномалар каби ҳужжатлар банк филиали томонидан талаб қилиб олинмасдан асоссиз равишда, 300,0 млн. сўм кредит маблағлари ажратилишига йўл қўйилганлиги қайд этилганлиги ҳолатни мен изоҳлай олмайман. “Termiz Agro Uzum” МЧЖга ажартилаётган кредитнинг таъминоти сифатида “Mega Invest Insurance” суғурта компаниясининг 22.05.2017 йилдаги №11/80/1/01043-сонли суғурта полиси, қарз олувчи томонидан тўланиши лозим бўлган 1,02 млн. сўм суғурта мукофоти тўланган ёки тўланмаганлигига эътибор бермаганман. Фуқаро Бойсариева Дилфуза Абдиназаровнани танийман. Д.Бойсариева менинг турмуш ўртоғим бўлади. Мен “Termiz Agro Uzum” МЧЖга ажратилган кредит пулларидан манфаатдор бўлмаганман. Ушбу кредитнинг таъминоти бўйича менинг турмуш ўртоғим Д.Бойсариеванинг кафиллиги берилганлигидан хабарим йўқ. Ушбу ҳолат нотўғри. Турмуш ўртоғим Д.Бойсариева ушбу кредитга кафил бўлмаган. Турмуш ўртоғимга тегишли бўлган ЯТТдан “Termiz Agro Uzum” МЧЖнинг ҳисоб рақамига пул ўтказилган эди. Шу сабабли ушбу пуллар жамиятнинг ҳисоб рақамидан қайтарилиб, турмуш ўртоғимнинг кредит таъминоти учун ўтказиб берилган. Ушбу банк амалиятларини ўзим бажарганман. Мен Бойсариева Нафиса Абдиназаровна менинг қайнисинглим бўлади. Турмуш ўртоғимга тегишли бўлган ЯТТдан “Termiz Agro Uzum” МЧЖнинг ҳисоб рақамига пул ўтказилган эди. Шу сабабли ушбу пуллар жамиятнинг ҳисоб рақамидан қайтарилиб, қайнисинглимнинг кредит таъминоти учун ўтказиб берилган. Ушбу банк амалиятларини ўзим бажарганман. Банк мижозим бўлган “Termiz Agro Uzum” МЧЖнинг кредит папкаси билан тўлиқ танишиб чиқмаганман. Шу сабабли ушбу ҳолатни изоҳлай олмайман. Сабаби, суғирта полиси бўлганлиги учун ушбу полисга пул ўтган ёки ўтмаганлигига алоҳида эътибор бермаганман. “Аlfa-Bilkaster” МЧЖ ва "Universal Gold Honest” МЧЖ ҳисоб рақамларига ўтказилган кредит маблағлар бўйича сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида икки томонлама тузиладиган шартномалар кредит йиғма жилдида мавжуд эмаслигидан ҳабарим йўқ, чунки сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида тузилган шартномага асосан пул маблағлари ўтказиб берилади. “Теrmiz Inter Invest” МЧЖ ва “Binokor Surxon” МЧЖлар томонидан тақдим этилган шартномалар тўлдирилмаган ва кредит олувчи “Termiz Agro Uzum” МЧЖ томонидан тасдиқланмаганлигидан ҳам беҳабарман. “Термиз агро узим” МЧЖга ажратилган кредит маблағларидан умуман манфаатдор бўлмаганман. Н.Базаровнинг ушбу кўрсатмаси асоссиз, ушбу кредит маблағларини Н.Базаров ва О.Базаровларнинг ўзлари ўзлаштириб кетишган. Ушбу кредитдан мен манфаатдор эмасман” деб баён қилган. Download 351.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling