Т а с д и қ л а й м а н” Термиз туман прокурори адлия маслаҳатчиси


Download 351.5 Kb.
bet2/12
Sana24.12.2022
Hajmi351.5 Kb.
#1055349
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
базаров айблови

2 жилд иш варағи “2”


Жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида қуйидагилар аниқланган:

Жиноят иши ҳужжатларига кўра, Базаров Нажмиддин Болтаевич (Bazarov Najmiddin Boltayevich)-08.01.1978 йилда Денов туманида туғилиб, Термиз шаҳри, “Фарход” маҳалласи “Гулобод” кўчаси 20-уйда яшаб келиб, 13.05.2016 йилдан буён “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, акаси Базаров Отабек Болтаевич ва “Асакабанк” АЖ Термиз филиали мансабдор шахслари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ шахслар бўлишиб, ғараз ва паст ниятларни кўзлаб, ноқонуний йўллар билан моддий бойлик ва сохта обрў орттириш мақсадида, умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат давомли жиноий ҳаракатлари давомида ўзганинг мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятлар туркумига кирувчи – ўзига ишониб топширилган ва ўзининг ихтиёрида бўлган ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан ўзаро тил бириктириб ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш ҳамда бошқарув тартибига қарши жиноятлар туркумига кирувчи – банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш, яъни банд солинган ёхуд гаровга қўйилган мулкни ишониб топшириб қўйилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда ўзлаштириш, растрата қилиш, яшириш, нобуд қилишда ифодаланган иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар туркумига кирувчи жиноятларни қуйидаги усул, вақт ва ҳолатларда қасддан содир этган.


Жумладан, Н.Б.Базаров 13.05.2016 йилдан буён “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, акаси Базаров Отабек Болтаевич ва “Асакабанк” АЖ Термиз филиали мансабдор шахслари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ шахслар бўлишиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2015 йилдаги ЭДО-03/1-143-сонли йиғилиш баёнига кўра, “Termiz Agro Uzum” МЧЖ ва “Асака банк” АЖнинг Термиз филиали ўртасида 22.05.2017 йилда тузилган 586-сонли кредит шартномаси имзолашиб, ушбу кредит таъминотига 23.400.000 сўмга баҳоланган 75 722 МАА бўлган “Нексия 3” автомашинаси ва 21.150.000 сўмга баҳоланган ТМ-25-1000 КвА трансформатори ва 228.440.000 сўмга баҳоланган “Сарман Сурхон файзи” МЧЖга қарашли савдо дўконини гаровга қўйиб, Термиз тумани, Каттақум маҳалласида 4,7 гектар ер майдонида узумчилик боғини ташкил этиш учун 7 йил муддатга йиллик 9 % (фоиз) устама тўлаш шарти билан 300.000.000 сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилишига эришиб, боғ яратиш чораларини кўрмаган ҳолда узумзор ташкил этмасдан, ўзига ишониб топширилган 300.000.000 сўм кредит маблағларини эвазига олинган товарларни сотиб, имтиёзли кредит маблағларини нақдлаштириб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юбориб, ўзининг ихтиёрида бўлган ўзганинг 300.000.000 сўмлик жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Бундан ташқари, Н.Б.Базаров 13.05.2016 йилдан буён “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, акаси Базаров Отабек Болтаевич билан ўзаро жиноий тил бириктириб, олинган кредит маблағлари учун гаров таъминоти сифатида қўйилган “Termiz Agro Uzum” МЧЖ номидан “Нексия 3” русумли автомашинасини бегона шахсларга бериб юбориб йўқ қилишга эришган ҳамда 1999 йил Россия давлатида ишлаб чиқарилган, Термиз тумани “Каттақум” массивида ўрнатилган ТМ-25-1000 КвА трансформаторини номаълум шахсларга сотиб юбориб, кредитни гаров таъминотисиз қолдириб, унга ажратилган 300.000.000 сўм кредит маблағидан бирор сўмни тўламасдан ўзига ишониб топширилган гаровга қўйилган мулкни яшириб, йўқ қилиб, ижро органларига тақдим этмасдан банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этган.
Шундай қилиб фуқаро Базаров Нажмиддин Болтаевич (Bazarov Najmiddin Boltayevich) ўзининг юқоридаги ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 233-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган.

Download 351.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling