Т а с д и қ л а й м а н” Термиз туман прокурори адлия маслаҳатчиси


Download 351.5 Kb.
bet3/12
Sana24.12.2022
Hajmi351.5 Kb.
#1055349
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
базаров айблови

2-жилд иш варағи “173-175”

Айбланувчи Базаров Нажмиддин Болтаевич (Bazarov Najmiddin Boltayevich)га ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 233-моддаси билан айблов эълон қилиниб, айбланувчи тариқасида сўроқ қилинганда, “Мен 2016 йил 13 май кунидан Термиз туманида фаолият юритувчи “Termiz Agro Uzum” МЧЖни ташкил қилиб, ушбу жамиятга раҳбар бўлиб ишлаганман. “Termiz Agro Uzum” МЧЖни акам Базаров Отабек билан очганмиз. Менинг асосий фаолиятим жамиятни барча бухгалтерия ҳужжатларига биринчи имзо қўйиш корхона ҳисоб китобларини ва бухгалтерия ҳужжатларини юритиш каби вазифалари кирган. “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари мен бўлганим билан жамиятни акам Базаров Отабек бошқарар эди. Жамият томонидан амалга оширилган барча ишларни акам О.Базаров бажаран эди мен эса фақатгина корхона раҳбари сифатида ҳужжатларни акамга имзолаб берар эди. “Асака банк” Термиз филиалига имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада Базаров Нажмиддин Болтаевич биринчи имзо ҳуқуқи билан имзо намунасидаги имзони мен қўйганман ва хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари деган жойга “Termiz Agro Uzum” МЧЖ муҳри билан қўйилаган имзо ҳам менга тегишли имзо.


“Termiz Agro Uzum” МЧЖни ташкил этилиши билан боғлиқ Низомни акам Базаров Отабек тайёрлаган ва ўзи таъсисчи сифатида имзо қўйган ва жамиятнинг 2017 йилдаги узумчиликни ривожлантириш ҳақидаги бизнес режасини ҳам акам Базаров Отабек тайёрлаган мен корхона мухрини босиб имзом билан тасдиқлаб берганман холос. “Termiz Agro Uzum” МЧЖ раҳбари сифатида “Асака банк” Сурхондарё вилоят филиали бошқарувчиси С.Э.Расулов номига 2017 йил 25 апрелда Термиз туманида 4,7 гектар ер майдонига узумчилик фаолиятини ривожлантириш учун узум кўчатлари, цемент, шпал, сим, насос, сетка сотиб олиш учун 300 млн. сўм кредит маблағи ажратиш тўғрисидаги мурожаатдаги имзо менинг имзоим, ушбу ҳужжатга ўзим имзо қўйганман. “Асака банк” Термиз филиали ва “Termiz Agro Uzum” МЧЖ ўртасида 2017 йил 22 май куни узумчилик фаолиятини ривожлантириш учун 7 йил муддатга йиллик 9 % устама ҳақ тўлаш шарти билан 300 млн. сўм кредит маблағи ажратилиши бўйича
586-сонли кредит шарномасига ва кредит ва унга ҳисобланган фоизни қайтариш режасига қўйилган имзоларни ўзим қўйганман. Ушбу ҳужжатларни ҳам акам Базаров Отабек банк билан гаплашиб тайёрлашган, мен корхона раҳбари сифатида ҳужжатларни имзолаб тасдиқлаганман холос.
2017 йил 22 май куни “Асака банк” Термиз филиали ва “Termiz Agro Uzum” МЧЖ ўртасида узумчилик фаолиятини ривожлантириш учун 7 йил муддатга йиллик 9% устама ҳақ тўлаш шарти билан 300 млн. сўм кредит маблағи ажратилган ва ажратилган кредит маблағлари эвазига Термиз туманидаги “Каттақум” маҳалласи ҳудудидан 4,7 гектар ер майдонига узум кўчатлари етиштириш, сув чиқариш, сетка ва бетон гишт маҳсулотларини сотиб олиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Олинган кредит маблағлари гаров таъминоти учун “Termiz Agro Uzum” МЧЖга қарашли 23.419 минг сўмга баҳоланган 75 722 МАА бўлган “Нексия 3” автомашинаси, “Сарман Сурхон Файз” МЧЖга тегишли бўлган Термиз шаҳри, “С.Термизий” кўчасида жойлашган 20б-уй манзилгоҳида жойлашган 228.440 минг сўмга баҳоланган савдо дўкони, Термиз тумани “Янги Хаёт” маҳалласида жойлашган “Бинокор Сурхон” МЧЖга қарашли бўлган “ТМ 25-100 КVA” русумли 21.150 минг сўмга баҳоланган трансфарматор, “Mega Invest Insurance” МЧЖ суғурта компаниясининг 102.000 минг сўмлик суғурта полиси гаров таъминоти учун қўйилган. Ўрганиш давомида, гаровга қўйилган “Termiz Agro Uzum” МЧЖга қарашли 23.419 минг сўмга баҳоланган 75 722 МАА бўлган “Нексия 3” автомашинаси мавжуд эмаслиги ва ҳозирги кунда қаердалиги номаълум ва автомашина суғурта полиси 21.05.2018 йилда тугаган. “Termiz Agro Uzum” МЧЖ гаров балансига олинган 75 722 МАА бўлган “Нексия 3” автомашинасини гаровга қўйиш учун баҳолаш далолатномаси ва шартномасига ўзим имзо қўйганман, автомашина кимга тегишли эканлигини билмайман автомашинани гаровга қўйишга акам Базаров Отабекни банк билан ўзи топган. “Сарман Сурхон Файз” МЧЖга тегишли бўлган Термиз шаҳар “С.Термизий” кўчаси 20б-уй манзилгохда жойлашган 228.440 минг сўмга баҳоланган савдо дўкони эгасини мен танимайман, савдо дўкони қизил чизиқда бўлганлиги дўкон эгасининг ўзи банкда кредит олиш учун гаров сифатида тақдим қилинганда банк ходимлари қайтаришганлигидан хабарим йўқ, ушбу ишларни акам Базаров Отабекни ўзи банк ходимлари билан гаплашиб хал қилишган. Мен гаровга савдо дўкони қўйилганлигидан хабарим бор лекин эгаси ким эканлигини билмайман, савдо дўконнинг баҳолаш далолатномаларига ҳам акам айтганлиги учун ўзим имзо қўйганман. Термиз шахридаги “Сарман Сурхон Файз” МЧЖга тегишли бўлган Термиз шаҳар “С.Термизий” кўчаси 20б-уй манзилгохда жойлашган 228.440 минг сўмга баҳоланган савдо дўконини гаровга қўйишда нотариус олдига ўзим бориб, ҳужжатларни ўзим тасдиқлаганман. Ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида мен билан акам Базаров Отабек, савдо дўкон эгаси ва нотариус бор эди. Термиз тумани “Янги Ҳаёт” маҳалласида жойлашган “Бинокор Сурхон” МЧЖга қарашли бўлган “ТМ 25-100 КVA” русумли 21.150 минг сўмга баҳоланган трансфарматор ҳужжатларига ўзим имзо қўйганман ҳозирда трансформаторни қаердалигини ва кимдан олиб гаровга қўйилганлигини билмайман. Аммо ушбу трансформаторни Музаффар исмли шахс олганлигини эшитганман. Кредитнинг гаров таъминоти сифатида “Mega Invest Insurance” МЧЖ Суғурта компаниясининг 102.000 минг сўмлик суғурта полиси гаров сифатида кўрсатилганлигини билдим, лекин суғурта полиси 2018 йил 21 май куни тугаганлигини билмас эдим. Кредит гаров таъминоти сифатида суғурта полиси
1 йиллик суғурта ва 1 йилдан сўнг тугашини банкнинг ўзи ҳам билганку гаров ҳужжатларига акам Базаров Отабек имзо қўй дегани учун имзо қўйганман. Ушбу гаровни ҳам акам Базаров Отабекни ўзи банк билан гаплашиб гаровга қўйдирган.
“Асака банк” Термиз филиали томонидан “Termiz Agro Uzum” МЧЖга узумчилик фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган
300 млн. сўм кредит маблағлари 2017 йил 26 май кунида “Бинокор Сурхон” МЧЖ га насос олиш учун деб 14 млн. сўм, “Альфа билкастер” МЧЖга 2017 йил 26 май кунида сетка, бетон ва гишт махсулотларини сотиб олиш мақсадида 18 млн. сўм, “Универсал голд хонест” МЧЖга 2017 йил 26 май кунида узум кўчати ва ҳар хил турдаги сим махсулотлари олиш учун 71 млн. сўм, “Термиз интер инвест” МЧЖга ҳам ҳудди шу куни 2017 йил 26 май куни шпател олиш учун 83 млн. сўм ва РКП АО “ЎзРТСБ 200933985 Сурхондарё вилоят товар хом ашё биржасидан цемент олиш учун 114 млн сўм маблағлар ўтказиб берилган. “Termiz Agro Uzum” МЧЖга узумчилик фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган
300 млн. сўм кредит маблағлари 2017 йил 26 май кунида “Бинокор Сурхон” МЧЖга насос олиш учун деб 14 млн. сўм маблағ ўтказилганлигини билмайман, “Бинокор Сурхон” МЧЖ раҳбарини танимайман. Кредит пулларини акам Базаров Отабекни ўзи чиқартирган махсулот узумчилик учун ажратилган ерга келмаган ва ўрнатилмаган.
“Альфа билкастер” МЧЖга 2017 йил 26 май кунида сетка, бетон ва гишт махсулотларини сотиб олиш мақсадида 18 млн. сўм маблағ ўтказилган ушбу маблағ эвазига махсулот олинганлигини билмайман. “Альфа билкастер” МЧЖ раҳбари акам Базаров Отабекни ўзи. Кредит маблағини ўзи ишлатган нима қилганлигини билмайман. “Универсал голд хонест” МЧЖга 2017 йил 26 май кунида узум кўчати ва ҳар хил турдаги сим махсулотлари олиш учун 71 млн. сўм пул маблағи ўтказилганлигини билдим лекин ушбу ўтказилган маблағлар эвазига маҳсулот олинмаган, ушбу корхона раҳбарини танимайман.
“Termiz Agro Uzum” МЧЖдан “Термиз интер инвест” МЧЖга 2017 йил 26 май куни шпател олиш учун 83 млн. сўм маблағ ўтказилганлигини билдим, ушбу ўтказилган маблағ эвазига маҳсулот олинмаган ва ажратилган ерга ишлатилмаган мен ушбу корхона раҳбарини танимайман. РКП АО “ЎзРТСБ 200933985 Сурхондарё вилоят товар хом ашё биржасидан цемент олиш учун 114 млн сўм маблағлар ўтказиб берилган ушбу ўтказилган маблағ эвазига маҳсулот олинмаган, махсулот олинганда узумчилик фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган 4,7 гектар ер майдонида цемент махсулотлари ишлатилган бўлар эди, олинган махсулотни ҳам акам Базаров Отабекнинг ўзи билади. “Альфа Билкастер” МЧЖни акам Базаров Отабек Болтаевич бошқариб келган ва “Альфа Билкастер” МЧЖга 26.05.2017 йилда 18 млн. сўм сетка ва бетон гишт махсулотларини сотиб олиш мақсадида “Termiz Agro Uzum” МЧЖдан маблағи ўтказиб берилган. “Альфа Билкастер” МЧЖни раҳбари акам Базаров Отабек Болтаевич корхона таъисисчиси акам Базаров Алишернинг турмуш ўртоғи Мансурова Моира Эргашовна ва қайни опаси Мансурова Лола Эргашовналар эди. “Альфа Билкастер” МЧЖга таъсисчи сифатида киритилган Мансурова Моира Эргашовна ва қайни опаси Мансурова Лола Эргашовна корхонага номига таъисисчи бўлиб кирган. Корхонани тўлиқ акам Базаров Отабекнинг ўзи бошқариб келган ва ҳамма ҳисоб китобларни ҳам ўзи амалга ошириб келган. “Альфа Билкастер” МЧЖ авто эҳтиёт қисмларини сотиш фаолияти билан шуғулланган. Сетка, бетон ва гишт махсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланмаган.
Мен “Асака банк” АЖ Термиз филиалидан олинган 300 млн. сўм кредит маблағларини барча ҳужжатларига ҳақиқатдан ҳам ўзим имзо қўйганман ва тасдиқлаганман ва корхона менинг номимга очилган лекин 300 млн. сўм кредит маблағларини акам Базаров Отабек Болтаевични ўзи билади. Акам Базаров Отабек Болтаевич 2021 йил август ойларида Россия давлатига кетган, у ерда таксичилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. “Асака банк” Термиз филиалидан “Termiz Agro Uzum” МЧЖга олинган 300 млн. сўм кредит маблағларини Базаров Отабек Болтаевич банк ходимлари билан биргаликда ўзлаштирган, ушбу олинган кредит маблағларини гаров таъминотини ва чиқарилган пул маблағларини фирмаларини ҳам ўзи топган пулларни ҳам қаерларга чиқарилганлигини хам ўзи билади. Менинг номимдаги “Termiz Agro Uzum” МЧЖга ажратилган кредит маблағларидан манфаатдор эмасман. Ушбу кредит маблағларини акам Базаров Отабек ва банк ходими Самадов Санжарлар ўзлаштириб кетишган. Мен содир қилган қилмишларимни тушуниб етдим, бунга асосий сабаб ўзимнинг номимда бўлган “Termiz Agro Uzum” МЧЖга кредит расмийлаштирганлигим эканлигини англадим, қилган қилмишимни қисман тан оламан, жиноят иши бўйича давлат манфаатларига етказилган зарарни тўлаш чораларини кўраман. Шу сабабли менга нисбатан қонуний ёрдам беришларингизни сўрайман” деб баён қилган.

Download 351.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling