МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ НИМА?
Манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.
КОМПЛАЕНС НАЗОРАТ НИМА?
Коррупцияга қарши комплаенс назорати – давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар, қонун ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этувчи, коррупция хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришни ўзида мужассам этган профилактик тизимдир.
САДОҚАТ НИМА?
Унинг маъноси «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да дўстлик, бирдамлик, самимийлик, чин қалбдан берилганлик, содиқлик, вафодорлик деган сўзларда очиб берилган.
Садоқат одамнинг Ватани, унга ишонган, уни севган кишилари олдидаги бурчини англашидан келиб чиқувчи фидойилиги, жавонмардлиги. У одамдан ўз бурчини оқлаш учун тўсиқ ва қийинчиликлардан чекинмасликни, тоймасликни, қайтмасликни, уларни мардона, чидам билан бартараф қилишни, ўзини қийнашни талаб қилади.
Садоқатли бўлиш учун нима қилмаслик кераклиги Президентимиз Мурожаатномасида аниқ-тиниқ очиб берилди: «Ўзимиз ўзимизга хиёнат қилмасак, ўзимиз ўзимизни алдамасак, ҳалол-пок бўлиб меҳнат қилсак, мен аминман, кўзлаган барча марраларимизга, албатта, етамиз...».
Қанча қийин бўлмасин, унга ишониб топширилган ишончни оқлаб, натижага эришишда собит бўлади. Катта ишонч катта садоқатни талаб қилади. Уни оқлаш учун одамдаги барча яхши фазилатлар оёққа туради, ишга тушади. Садоқат одамнинг юзини ёруғ қилади, унинг ўзига ишончи ва ҳурматини оширади.
“ХАЛҚ ПРОКУРАТУРАСИ” ТУШУНЧАСИГА ИЗОҲ БЕРИНГ
“Прокуратура тўғрисида”ги қонунда фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш прокуратура органларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.04.2017 йилдаги ПФ-5019-сон Фармонига асосан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунларнинг сўзсиз ижро этилиши устидан самарали назоратни амалга ошириш орқали «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» прокуратура органларининг устувор вазифаси этиб белгилан.
Мазкур вазифаларни бажаришда аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ўрнатишни, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ҳал қилишни, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишни, жамиятда қонун бузилишига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришни таъминлашга асосий эътибор қаратилиши лозим.
“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ НИМА
Президентимиз томонидан жорий йилнинг 4 - 5 февраль
кунлари кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида секторлар фаолиятини самарали ташкил этиш, хусусан аҳоли муаммоларини “маҳаллабай”
ва “фуқаробай” ҳал этиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.
“Маҳаллабай” ишлаш тизими уч бўғиндан иборат қилиб белгиланди. Хусусан:
Do'stlaringiz bilan baham: |