Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси академияси


Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар таҳлили


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/55
Sana19.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1608718
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
8- Б-Жумаев - КИБЕРЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар таҳлили. Кибержиноятларни 
тергов қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва уларни такомиллаштириш 
жиҳатлари нафақат миллий, балки дунё жиноят ҳуқуқий фанида янги йўналиш 
ҳисобланади. Мамлакатимизда мазкур муаммонинг жиноят-ҳуқуқий ва 
криминологик (А.К.Расулев, Е.С.Абдурахманов, Р.Кабулов, М.Х.Рустамбаев, 
К.Р.Абдурасулова, М.Собиров, Н.С.Салаев, Х.Очилов Д.И.Сафаров), 
шунингдек, криминалистик (А.С.Закутский, Т.Н.Бутунбаев) чораларининг 
умумий ҳуқуқий жиҳатлари тадқиқ этилган. 
Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг тушунчаси, 
таркиби, турлари хусусиятлари, улар учун жиноий жавобгарлик, жиноятларни 
квалификация қилиш ва исботлаш масалалари, шунингдек кибержиноятларни 
тергов қилиш, криминологик, социологик (жиноят-статистик) жиҳатлари 
Л.Кочкина, Т.Бородкина, И.М.Рассолов, Ш.Толмасов, В.А.Дуленко, 
Р.Р.Мамлев, В.А.Пестриков, И.Г.Чекунов, В.А.Номоконов, И.В.Раманов, 
О.А.Кузнецова, 
А.В.Федоров, 
К.Е.Зинченко, 
Л.Ю.Исмаилова, 
А.Н.Караханьян, Б.В.Киселев, В.В.Крылов, Я.М.Мастинский, Н.С.Полевой, 
Ю.Н.Соловьев, В.В.Хургин, С.И.Цветков ва бошқалар томонидан ўрганилган. 
Шунингдек Г.Г.Родионовнинг ушбу жиноятларнинг криминалистик тавсифи, 
И.Р.Бегишевнинг рақамли ахборот жиноятларига қарши курашиш, 
J.Howardнинг (АҚШ) Интернетга тармоқли ҳужумлар статистикасининг 
таҳлили, бағишланган тадқиқотларни таъкидлаш лозим. Республикамизда 
ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон-торож 
қилганлик учун жавобгарлик (Х.Р.Очилов) мавзусида фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси, ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги 



жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик 
чораларини 
такомиллаштириш 
(А.К.Расулев) 
мавзусида 
докторлик 
диссертацияси (DSc) ҳимоя қилинган. Ушбу тадқиқотларда ўзгалар мулкини 
талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг сабаблари ва шароитлари, 
компьютер фирибгарлиги, ахборот технологиялари ва хавфсизлиги 
соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий чораларини 
такомиллаштириш тадқиқ этилган
10
. Аммо ахборот технологиялари 
соҳасидаги жиноятларни кибержиноят сифатида ўрганиб, уни тергов қилишга 
доир тадқиқот олиб борилмаган. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling