Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/63
Sana06.10.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1694168
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   63
Bog'liq
download

ГЛОССАРИЙ
 
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқ-
бузарликларнинг профилактикаси – вояга етмаганларнинг 
назоратсизлиги, қаровсизлигига, улар томонидан ҳуқуқбузар-
ликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир 
этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни 
аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган, якка тартибдаги 
профилактика иши билан биргаликда амалга ошириладиган 
ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа чора-тадбирлар тизими;
ижтимоий профилактика – ҳуқуқбузарлик содир этишга 
мойил ёхуд ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган
шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик
ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга, шунингдек уларга жамиятда 
қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини 
сингдиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
ижтимоий 
реабилитация 
қилиш 
ва 
ижтимоий 
мослаштириш – ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига, ғайри-
ижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган, 
ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, 
психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга, 
шунингдек уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор
нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-
тадбирлар мажмуи; 
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга 
етмаган – вояга етмаганнинг назоратсизлиги ёки қаровсизлиги 
оқибатида унинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф туғдирадиган
ёхуд уни таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш 
талабларига жавоб бермайдиган шароитда бўлган ёхуд 
ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир 
этаётган вояга етмаган; 
ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оила – ота-
она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар вояга етмаганларни 
таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича


47 
ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёки лозим 
даражада бажармаётган ёхуд уларнинг хулқ-атворига салбий 
таъсир кўрсатаётган ёки улар билан шафқатсиз муомалада 
бўлаётган оила; 
назоратсиз – ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар 
томонидан вояга етмаганни таъминлаш, тарбиялаш ва унга 
таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин 
товлаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик оқибатида
хулқ-атвори назоратсиз қолган вояга етмаган; 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling