Ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 1


Download 191.58 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/17
Sana17.06.2023
Hajmi191.58 Kb.
#1535323
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
1-standart

Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш
94. Молиявий ҳисоботга тушунтириш хатидаги ҳисоб сиёсати тўғрисидаги бўлим
қуйидагиларни баён қилиб бериши керак:


28.04.2023, 09:17
https://lex.uz/acts/828581
https://lex.uz/acts/828581
15/16
94.1. Молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланилган (қўлланилаётган) баҳолаш
асоси (асослари);
94.2. Молиявий ҳисоботларни аниқ тасаввур этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган
ҳисоб сиёсатининг ҳар бир махсус қисми;
94.3. Ҳисоб сиёсатида бирор ўзгариш содир бўлганда тузиладиган тушунтириш
ҳисоботи.
95. Молиявий ҳисоботларни тузишда қўлланиладиган махсус ҳисоб сиёсатига
қўшимча 
равишда 
ҳисоботдан 
фойдаланувчилар 
учун 
молиявий 
ҳисоботларда
қўлланиладиган баҳолаш (бошланғич қиймат, жорий қиймат, сотиш қиймати, дисконт қиймат
ва баланс қиймати) асосини (асосларини) англаш жуда муҳимдир. Бу принциплар кўп
жиҳатдан узлуксизлик ва ҳисоблаш принципларига ўхшаш бўлиб, улар молиявий ҳисоботни
тузишнинг асосини шакллантиради. Улар ана шу принциплардан баъзи ҳолатларда баҳолаш
асосларини танлаб олиш имконияти мавжудлиги билан фарқ қилади.
Агар молиявий ҳисоботларда баҳолашнинг биттадан ортиқ асоси қўлланилса,
масалан, асосий воситаларнинг муайян турини баҳолашда битта асос қўлланилса, ўлчашнинг
алоҳида асоси қўлланилган активлар ва мажбуриятлар тоифаси акс эттирилишини кўрсатиш
зарур.
96. Ҳисоботдан фойдаланувчи учун ҳисоб сиёсатининг ўзига хос жиҳатларини ёритиб
беришнинг устуворлигини кўриб чиқишда раҳбарлар у хўжалик юритувчи субъектнинг
хатарларини ва келгусидаги пул маблағи оқимини баҳолашга имкон беришини эътиборга
олиши керак. Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади, лекин
улар билан чекланиб қолмайди:
96.1. Фойдани акс эттириш:
96.2. Консолидациялаш принциплари;
96.3. Фаолият турларини уйғунлаштириш;
96.4. Биргаликдаги фаолият;
96.5. Моддий ва номоддий активларнинг акс этиши ва эскириши (амортизацияси);
96.6. Жалб этилган маблағлар қийматининг капитализация қилиниши ва бошқа
харажатлар;
96.7. Капитал қуйилмалар;
96.8. Инвестиция мулки;
96.9. Молиявий инструментлар ва инвестициялар;
96.10. Ижара;
96.11. Тадқиқот ва тараққиёт билан боғлиқ харажатлар;
96.12. Товар-моддий захиралар;
96.13. Солиқлар, жумладан кечиктирилган солиқлар;
96.14. Захиралар;
96.15. Ходимларни сақлаб туриш;
96.16. Хорижий валютани ўтказиш;
96.17. Фаолият турларини, жуғрофий сегментларни ва харажатларни сегментлар
ўртасида тақсимлаш усулини белгилаш;
96.18. Инфляцияни ҳисобга олиш;
96.19. Ҳукумат субсидиялари.

Download 191.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling