Ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 1
Download 191.58 Kb. Pdf ko'rish
|
1-standart
- Bu sahifa navigatsiya:
- Активлар ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш
- Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги
- Тушунарлилик 32. Молиявий ҳисоботларда келтириладиган ахборотлар фойдаланувчилар учун очиқ ва тушунарли бўлиши керак. Аҳамиятлилик
Молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги
29. Молиявий ҳисоботда келтириладиган ахборотлар ишончлилигини таъминлаш учун у ғаразлиликдан холи бўлиши керак. Активлар ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш 30. Активлар ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш принципи уларнинг таннархи ёки харид қилиш қиймати баҳолашга асос бўлишини назарда тутади. Стандартларда назарда тутилган айрим ҳолларда ҳақиқий баҳолаш харид қилиш қийматидан фарқ қилиши мумкин. Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги 31. Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги ушбу даврда мазкур ҳисобот даврида олинган даромадларга асос бўлган харажатларни акс эттиришини билдиради. Агар харажатлар ва даромадларнинг айрим турлари ўртасидаги бевосита боғлиқликни аниқлаш қийин бўлса, харажатлар тақсимлашнинг бирор-бир тизимига мувофиқ тарзда бир неча ҳисобот даврига тақсимлаб чиқилади. Бу бир неча йилга тақсимланадиган амортизация харажатларига ҳам тааллуқлидир. Тушунарлилик 32. Молиявий ҳисоботларда келтириладиган ахборотлар фойдаланувчилар учун очиқ ва тушунарли бўлиши керак. Аҳамиятлилик 33. Молиявий ахборотнинг аҳамиятлилиги шундан иборатки, бу ахборот фойдаланувчилар қарорлар қабул қилиш жараёнида ва операцион, молиявий ҳамда хўжалик фаолият ҳодисаларига баҳо беришда уларнинг талабини қаноатландириш керак. Ахборотнинг моҳияти ва қиймати (муҳимлиги) унинг аҳамиятлилигига таъсир қилиши мумкин. Муҳимлилик 34. Агар ахборотнинг тушириб қолдирилиши ёки нотўғри кўрсатилиши ахборотдан фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қиладиган иқтисодий қарорларига 28.04.2023, 09:17 https://lex.uz/acts/828581 https://lex.uz/acts/828581 6/16 таъсир қилса, бундай ахборот муҳим ҳисобланади. 35. Молиявий ҳисоботларда бир моддада тавсифи ва вазифалари жиҳатидан ўхшашлари билан умумлаштирилиши керак бўлган ёки алоҳида кўрсатилмаслиги керак бўлган суммалар акс эттирилади. Бироқ, якка тартибда ҳам, биргаликда ҳам муҳим ҳисобланган ахборот бошқа ахборот билан тўлиғича умумлаштирилмаслиги керак. Шу муносабат билан, агар ахборотнинг ёритиб берилмаслиги фойдаланувчилар молиявий ҳисобот асосида қабул қиладиган иқтисодий қарорларига таъсир қилиши мумкин бўлса, бундай ахборот муҳим ҳисобланади. Муҳимлилик уни ўтказадиган алоҳида аниқ ҳолатларда кўриб чиқиладиган модданинг ҳажмига боғлиқ бўлади. 36. Молиявий ҳисобот тавсифи ва вазифалари бўйича гуруҳларга таркибий бирлаштирилган хўжалик операцияларини қайта ишлаш натижасидир. Мазкур жараённинг якунловчи босқичи бўлиб молиявий ҳисоботларда ёки модда кўринишида тушунтиришларда акс эттириладиган, қисқа кўринишда тасниф этилган ахборот тақдим этиш ҳисобланади. Молиявий ҳисоботда айрим кўрсаткичларни ажратиб кўрсатиш ёки уларни бошқа кўрсаткичлар билан бир моддага бирлаштириш ҳам муҳимдир. Шу учун, агар активлар ёки пассивларнинг, даромадлар ёки харажатларнинг айрим моддалари муҳим бўлмаса, бундай ҳолларда модда ёки моддалар жамининг тавсифи ва ҳажми бир вақтнинг ўзида баҳоланади. Ҳолатга қараб модданинг тавсифи ёки ҳажми белгиловчи омил бўлиб хизмат қилади. 37. Агар дастлабки ахборот муҳим бўлмаса, БҲМСда келтирилган бундай ахборотларни ёритиб кўрсатиш талабларини бажаришга ҳожат бўлмайди. Бироқ, агар умумий фойдаланишга мўлжалланган молиявий ҳисоботларда муҳим ахборот бошқа муҳим ахборот билан бир моддада бирлаштирилган бўлса, молиявий ҳисоботга тушунтиришларда бу ахборотни ёритиб бериш зарур. 38. Муҳимлик молиявий ҳисоботда келтирилган тушунарлилик ва аниқлик даражаси билан боғлиқ. Ахборотни минг ёки миллионгача яхлитлаштириш чоғида муҳимлик тамойили бузилмаган пайтгача аниқлик даражасидан фойдаланишга йўл қўйилади. Download 191.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling