Ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 1


Download 191.58 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/17
Sana17.06.2023
Hajmi191.58 Kb.
#1535323
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
1-standart

Айланма (жорий) активлар
69. Активлар қуйидаги ҳолларда жорий актив сифатида тасниф этилиши керак, агар:
69.1. Хўжалик юритувчи субъект операцион фаолиятининг бир қисми бўлса ва
субъектнинг бир нормал ўтаётган операцион циклида уни олиш ёки истеъмол қилиш
кутилаётган бўлса;
69.2. Асосан қайта сотиш мақсадида ёки қисқа муддатда сақлаб турилган бўлса ва
ундан ҳисобот санасидан кейинги 12 ой мобайнида фойдаланиш кутилаётган бўлса. Бошқа
барча активлар жорий бўлмаган активлар (узоқ муддатли активлар) сифатида тасниф
этилиши керак.
70. Жорий активларнинг икки тури мавжуд. Биринчи тури хўжалик юритувчи субъект
айланма капиталининг бир қисми сифатида намоён бўлиб, хўжалик юритувчи субъектнинг
нормал операцион цикли давомида олинган ёки истеъмол қилинган бўлади. Иккинчи тури
операцион активлар ҳисобланмаган, лекин савдо ёки инвестиция мақсадларида сақлаб
турилган ва уларни ҳисобот санасидан кейинги 12 ой мобайнида сотиш кутилаётган жорий
активлар сифатида намоён бўлади. Жорий активларга ҳисобот санасидан кейинги 12 ой
мобайнида олинадиган ёки истеъмол қилинадиган захиралар ва дебиторлик қарзлари
киритилади.
71. Хўжалик юритувчи субъектнинг операцион цикли — бу материалларни харид
қилиш, ишлаб чиқариш ва нақд пулга ёки осонликча пулга айлантириладиган молиявий
активлар ҳисобига сотиш ўртасидаги ўртача вақтдир. Операцион активларни узоқ муддатли
ва жорий операцион цикл ўртасида тасниф этиш мақсадида бир йил ҳисобланади, агар фақат
шу тармоқ ёки фаолият тури учун каттароқ давр анча мувофиқроқ ҳисобланмаса.
Узоқ муддатли (жорий бўлмаган) активлар
72. 
67-бандда 
талаб қилинган таснифлаш усулига асосланиб, субъектнинг жорий
бўлмаган активлари қуйидаги активлардан иборат бўлади:
72.1. Субъект фаолиятида узоқ муддатли асосда фойдаланиладиган активлар,
жумладан субъектнинг мулки, бинолари ва ускуналари, номоддий активлари, тараққиёт
харажатлари ва гудвилл;
72.2. Инвестиция мақсадида сақлаб турилган ва ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой
давомида сотилиши мумкин бўлмаган активлар.

Download 191.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling