Ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 1
Download 191.58 Kb. Pdf ko'rish
|
1-standart
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бухгалтерия баланси Бухгалтерия балансининг мақсади
- Айланма (жорий) ва узоқ муддатли активлар ўртасидаги тафовут
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш
62. Молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади: 62.1. Субъектнинг мулк эгаларига (давлат мулкини бошқаришга ваколатли органларга, иштирокчиларга, таъсисчиларга) — таъсис ҳужжатларига мувофиқ; 62.2. Давлат солиқ хизмати органларига — субъект рўйхатга олинган жойи бўйича; 62.3. Давлат статистика органларига; Олдинги таҳрирга қаранг. 62.4. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ — бошқа органларга. (62.4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ- сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) 63. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги 15 февралдан кечиктирмай топширади. 64. Вазирликлар, идоралар, бошқа бошқарув органлари ва айрим субъектлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобот тақдим этишнинг бошқа муддатларини белгилайди. 65. Субъект билан бир шаҳарда жойлашган маҳкамаларга молиявий ҳисоботни тақдим этиш вақти уни амалда тегишли жойга топшириш куни, бошқа шаҳардагилар учун эса почта корхонаси штемпелида кўрсатилган сана уни жўнатиш куни ҳисобланади. Ҳисоботни тақдим этиш санаси дам олиш кунига тўғри келиб қолган ҳолларда тақдим этиш муддати дам олиш кунидан кейинги биринчи иш кунига ўтказилади. Бухгалтерия баланси Бухгалтерия балансининг мақсади 66. Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия баланси унинг ресурсларини ва молиявий таркибини тушуниб етишга имконият бериши учун ҳисобот вақтидаги молиявий ҳолатини акс эттириши керак. Айланма (жорий) ва узоқ муддатли активлар ўртасидаги тафовут 67. Ҳар бир субъект жорий активларни ва жорий мажбуриятларни бухгалтерия балансида алоҳида тасниф сифатида кўрсатишни (ёки кўрсатмасликни) белгилаб олиши керак. Мазкур стандартнинг 69 — 71-бандлари ана шундай чеклаш амалга оширилганда қўлланилади. Хўжалик юритувчи субъект бу таснифни амалга оширмайдиган вариантни танлаб олса, активлар ва мажбуриятларни тўлаш муддатлари бўйича ахборотлар барибир ёритиб берилиши керак. 68. Хўжалик юритувчи субъект аниқ белгиланадиган операцион циклидан фойдаланиб товарлар ва хизматларни етказиб берганда, баланс ҳисоботидаги жорий ва узоқ муддатли 28.04.2023, 09:17 https://lex.uz/acts/828581 https://lex.uz/acts/828581 11/16 активлар ҳамда мажбуриятларнинг алоҳида тасниф этилиши айланма маблағ сифатида доимо мурожаат қилинадиган соф активлар билан субъектнинг узоқ муддатли операцияларида фойдаланиладиган активлар ўртасидаги тафовутни фарқлаш йўли билан жуда фойдали ахборот бўлади. Шунингдек у жорий операцион цикли давомида олиниши кутилаётган активларни ҳамда шу давр ичида тўланиши лозим бўлган мажбуриятларни ҳам таъкидлаб кўрсатади. Субъект жорий ва узоқ муддатли активлари ҳамда мажбуриятларини алоҳида-алоҳида кўрсатса, бундай ҳолларда улар 69 — 76-бандларга мувофиқ тасниф этилади. Download 191.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling