28.04.2023, 09:17
https://lex.uz/acts/828581
https://lex.uz/acts/828581
12/16
ҳисобот санасидан бошлаб 12 ойдан ортиқ давр мобайнида ҳисоб-китоб қилиниши керак
бўлсада, жорий мажбуриятлар кўринишида тасниф қилинади.
75. Жорий мажбуриятларга ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой мобайнида ҳисоб-китобни
талаб этсада, операцион цикли нуқтаи назаридан уларни жорий ҳисобланишини аниқлаш
қийин бўлган қуйидагилар ҳам киради:
банк овердрафтлари, тўланадиган дивидендлар,
даромад солиқлари, савдо билан боғлиқ бўлмаган бошқа кредиторлик қарзлари,
фоизларни
тўлашни талаб қиладиган қисқа муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми.
Узоқ муддатли асосда айланма капитални пул билан таъминланадиган,
фоизни
тўлашни талаб қилувчи ва 12 ой мобайнида ҳисоб-китоб қилинмайдиган мажбуриятлар узоқ
муддатли (жорий бўлмаган) мажбуриятлар ҳисобланади.
Қисқа муддатли (жорий) мажбуриятларни қайта молиялаштириш
76. Ҳисобот санасидан кейин 12 ой мобайнида ҳисоб-китоб қилиниши лозим бўлган
мажбуриятлар фақат қуйидаги шартларда жорий бўлмаган
мажбуриятлар сифатида тасниф
этилиши керак:
76.1. Дастлабки муддат 12 ойдан узоқроқ бўлса;
76.2. Субъект мажбуриятни узоқ муддатли асосда қайта молиялаштиришни
режалаштираётган бўлса;
76.3. Бу ният молиявий ҳисобот маъқуллангунга қадар тўлдириладиган қайта
молиялаштиришга ёки тўловлар таркибий жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган
битим билан
қўллаб-қувватланса,.
Жорий мажбуриятлардан чиқариб юбориладиган ҳар қандай қисқа муддатли қарз
миқдори уни тақдим этишни қўллаб-қувватловчи ахборот билан биргаликда бухгалтерия
балансига изоҳларда ёритиб берилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: