Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот
89. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботда хусусий капиталнинг ҳаракати,
резервларни шакллантириш, тўлаш учун ҳисобланган дивидендлар тўғрисидаги ахборот
тақдим этилади.
Молиявий ҳисоботга изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар
Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларни тузишдан мақсад
90. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботга изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва
тушунтиришларда қуйидагиларни амалга ошириши керак:
90.1. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини тузишда ва ҳисоб
сиёсатида танлаб олинган ва қўлланилаётган асос тўғрисидаги ахборот тақдим этиши;
90.2. БҲМС талаб қилувчи, молиявий ҳисоботнинг ҳеч бир жойида кўрсатилмаган
ахборотни ёритиб бериши;
90.3. Молиявий ҳисоботда келтирилмаган, лекин молиявий ҳисоботни аниқ ва
ҳаққоний тасаввур этиш учун зарур бўлган қўшимча таҳлилий ахборотни тақдим этиши.
Тушунтиришлар таркиби
91. Молиявий ҳисоботларга тушунтиришлар тизимли равишда тушунтириш хати
кўринишида тақдим бўлиши керак.
Тушунтиришлардаги ахборот молиявий ҳисоботда келтирилган тегишли моддаларга
ҳавола этилган ҳолда тақдим этилиши лозим.
92. Тушунтириш одатда шундай тузиладики, у фойдаланувчига молиявий
ҳисоботларни яхшироқ тушунишга ва уларни бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг
молиявий ҳисоботи билан қуйидагича қиёслашига ёрдам беради:
92.1. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқлиги ҳақидаги ҳисобот;
92.2. Ўлчов асоси ва бухгалтерия ҳисобида қўлланилаётган сиёсат тўғрисидаги
ҳисобот;
92.3. Молиявий ҳисоботларда келтирилган моддалар учун ёрдамчи ахборот;
92.4. Қуйидагиларни ўз ичига олган бошқа ёритиб беришлар:
92.4.1. Шартли мажбуриятлар, оддий мажбуриятлар ва бошқа молиявий ёритиб
беришлар;
92.4.2. Молия билан боғлиқ бўлмаган ёритиб беришлар.
93. Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асоси ва бухгалтерия ҳисоби бобидаги махсус
сиёсат ҳақидаги ахборот молиявий ҳисоботга изоҳлар олдидан алоҳида ҳисобот кўринишида
тақдим этилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |