Zbekiston respublikasi buxoro viloyati buxoro shahar hokimi


Download 298.88 Kb.
bet1/15
Sana22.06.2023
Hajmi298.88 Kb.
#1648860
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
HOKIM ДХХ асосий




O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BUXORO VILOYATI
BUXORO SHAHAR HOKIMI
200118, Buxoro shahri, I.Mo‘minov ko‘chasi, 2-uy. Tel: (365) 224-24-10, faks: 224-23-15, e-mail: buxoro.shahar@umail.uz


2023 yil «_____» __________ __________-son Buxoro sh.

Давлат кадастрлар палатаси
Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи А.Тойировга

Бухоро шаҳар ҳокимининг 2020 йил 28 февраль кунидаги 278-сонли қарори билан Бухоро шаҳар Вобкент кўчаси ёқасидан қишлоқ ҳўжалиги мақсадида фойдаланилмайдиган, шаҳар ҳокимлиги захира ерлари ҳисобидан “Ёшлар меҳнат гузари комплекси ҳамда меҳмонҳона биноси” қуриш ва ҳудудга туташ ерларни ободонлаштириш учун “YOSHLAR-KELAJAGIMIZ” Давлат дастури иштирокчиси фуқаро Аслонова Дилнур Ҳиқматовнага давлат-хусусий шерикчилиги шартларида


350,0 (уч юз эллик) кв.метрдан иборат ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқий асосида ажратилиши ҳамда ер участкаси ажратилиши муносабати билан мазкур худуддан умумий майдони 60,0 (олтмиш) кв.метрдан иборат, тўлиқ таъмирланган иккита хонани Бухоро шаҳар ҳокимлиги балансига маҳалла гузарини жойлаштириш учун топширилиши белгиланган.
Мазкур қарорнинг 3-банди билан вилоят “Ермулккадастр” ДК Бухоро шаҳар филиалига ер ҳисоботига ўзгартириш киритиш ҳамда мазкур ер участкасига оид ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш топширилган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр Агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси Бухоро филиали томонидан Бухоро шаҳар Ғафур Ғулом МФЙ Вобкент кўчаси 7-уйда жойлашган умумий ер майдони 350,0 кв.метр, қурилиш ости майдони 350,0 кв.метрдан иборат “Ёшлар меҳнат гузари комплекси ҳамда меҳмонхона биноси” (кадастр рақами 20:12:01:05:1607) кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйҳатидан ўтказиш жараёнида ушбу кўчмас мулкдан Бухоро шаҳар ҳокимининг 2020 йил 28 февраль кунидаги 278-сонли қарорига мувофиқ, 60,0 кв.метрдан иборат муайян қисмига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан “Ёшлар меҳнат гузари комплекси ҳамда меҳмонхона биноси” (кадастр рақами 20:12:01:05:1607) кўчмас мулкдан Бухоро шаҳар ҳокимининг 2020 йил 28 февраль кунидаги 278-сонли қарорига мувофиқ,
60,0 кв.метрдан иборат муайян қисмига бўлган мулк ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказилишини сўрайман.
Тегишли ҳужжатлар илова қилинади.



Download 298.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling