2022 yil «_____» __________ __________-son Buxoro sh.
Ўзбекистон Республикаси
Инновatsiон ривожланиш вазири И.Й.Абдурахмоновга
Ҳурматли Иброҳим Йўлчиевич!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 декабрдаги
ПҚ-443-сонли “Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Яшил иқтисодиёт” шиори остида атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар ҳажмини сезиларли даражада камайтириш, Республикада электромобиллар оммавийлашувини таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда Бухоро шаҳрида ҳам электромобиллар сони сезиларли даражада ошиб бормоқда.
Электромобилларни қувватлаш мақсадида “QUVVAT TECHNOLOGIES” МЧЖ томонидан Бухоро шахрида “E-quvvat” бренди остида “Электромобилларни текин қувватловчи кўп функцияли инновatsiон станциялар” фаолиятини йўлга қўйиш таклифи киритилди.
Жамият томонидан мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 133-сонли қарори талабларига мувофиқ Инновatsiон ривожланиш вазирлигига тақдим этилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан ҳурматли Иброҳим Йўлчиевич, “QUVVAT TECHNOLOGIES” МЧЖ томонидан Бухоро шахрида “е quvvat” бренди остида “Электромобилларни текин қувватловчи кўп функцияли инновatsiон станциялар” фаолиятини йўлга қўйиш лойиҳасини молиялаштирилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Ўз навбатида Бухоро шаҳар ҳокимлиги томонидан ушбу лойиҳани ўз ваколати доирасида қўллаб-қувватлашини маълум қилади.
Ҳурмат билан,
Бухоро шаҳар ҳокими Ж.Носиров
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BUXORO VILOYATI
BUXORO SHAHAR HOKIMI
200118, Buxoro shahri, I.Mo‘minov ko‘chasi, 2-uy. Tel: (365) 224-24-10, faks: 224-23-15, e-mail: buxoro.shahar@umail.uz
2022 yil «_____» __________ __________-son Buxoro sh.
Do'stlaringiz bilan baham: |