Zbekiston respublikasi buxoro viloyati buxoro shahar hokimi


Download 298.88 Kb.
bet6/15
Sana22.06.2023
Hajmi298.88 Kb.
#1648860
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
HOKIM ДХХ асосий

Шаҳар ҳокими Ж.Носиров


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BUXORO VILOYATI
BUXORO SHAHAR HOKIMI
200118, Buxoro shahri, I.Mo‘minov ko‘chasi, 2-uy. Tel: (365) 224-24-10, faks: 224-23-15, e-mail: buxoro.shahar@umail.uz


2023 yil «_____» __________ __________-son Buxoro sh.


Бухоро вилояти ҳокими Б.К.Зариповга


Ҳурматли Ботир Комилович !

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил


31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда вилоят ҳокимининг 2022 йил 25 октябрдаги
69-2-0-F/21-сонли фармойишига асосан Бухоро шаҳар Садриддин Айний маҳалла фуқаролар йиғини Саноатчилар кўчаси 2 уйда 440 ўринга мўлжалланган 100 та хонадан иборат аёллар ётоқхонаси қуриб фойдаланишга топширилган.
Ҳозирги кунда ушбу ётоқхонада якка-ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож 180 нафар аёллар ҳамда уларнинг 120 нафарга яқин фарзандлари истиқомат қилмоқда.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ётоқхона ҳудудида болалар майдончаси қуриш харажатлари учун дастлабки ҳисоб-китобларга асосан 250,0 млн.сўм маблағ талаб этилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан, ҳурматли Ботир Комилович, Бухоро шаҳар Саноатчилар кўчаси 2 уйда жойлашган “Аёллар ётоқхонаси” олдида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, болалар майдончаси қуриш ишлари учун талаб этилаётган 250,0 млн.сўм маблағ ажратилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.


Ҳурмат билан,


Шаҳар ҳокими Ж.Носиров



O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BUXORO VILOYATI
BUXORO SHAHAR HOKIMI
200118, Buxoro shahri, I.Mo‘minov ko‘chasi, 2-uy. Tel: (365) 224-24-10, faks: 224-23-15, e-mail: buxoro.shahar@umail.uz



Download 298.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling