Zbekiston respublikasi buxoro viloyati buxoro shahar hokimi


Бухоро вилояти ҳокими Б.К.Зариповга


Download 298.88 Kb.
bet10/15
Sana22.06.2023
Hajmi298.88 Kb.
#1648860
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
HOKIM ДХХ асосий

Бухоро вилояти ҳокими Б.К.Зариповга


Ҳурматли Ботир Комилович!

Сизнинг топшириғингизга асосан, Бухоро шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 36-сонли умумий ўрта таълим мактабининг маъмурий биносини Маданий мерос бошқармаси ҳамда тегишли соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқилди.


Ўрганиш давомида, Бухоро шаҳар Леви Бобохонов кўчаси 20-уйда жойлашган, 1918 йилда қурилган 36-сонли умумий ўрта таълим мактаби 2 та маъмурий бино (А-блок 100 киши, Б-блок 150 киши), 21 та синфхона мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда 2 та сменада 523 нафар ўқувчи ёшлар таҳсил олаётганлиги аниқланди.
Мазкур муассасанинг А-блогида 2012 йилда 480,0 млн.сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлиб, ҳозирда иссиқлик (отопления) тизими билан иситилади.
Мактабнинг А ва Б блок синфхоналарида фавқулодда содир бўлиши мумкин бўлган авариявий ҳолатлар мавжуд бўлиб, биноларда қўшимча (мустаҳкамлаш) таъмирлаш ҳамда ички қозонхона (отопления) қуришни талаб этмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан ҳурматли Ботир Комилович, мазкур муассасада дастлабки ҳисоб китобларга асосан қурилиш таъмирлаш ишлари учун 400,0 млн сўмлик маблағ талаб этилиши муносабати билан, ушбу маблағларни ажратишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Ҳурмат билан,


Шаҳар ҳокими Ж.Носиров


O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BUXORO VILOYATI
BUXORO SHAHAR HOKIMI
200118, Buxoro shahri, I.Mo‘minov ko‘chasi, 2-uy. Tel: (365) 224-24-10, faks: 224-23-15, e-mail: buxoro.shahar@umail.uz


2022 yil «_____» __________ __________-son Buxoro sh.


Ўзбекистон Республикаси
Инновatsiон ривожланиш вазири
И.Й.Абдурахмоновга


Ҳурматли Иброҳим Йўлчиевич!

Инновatsiон ривожланиш вазирлигининг Бухоро вилояти, асосан Бухоро шаҳар ҳудудида мамлакатимизнинг технологик ривожланишига ва ёш иқтидорли инноваторларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизнинг инновatsiон-технологик юксалишига ўз ҳиссамизни қўшишдан мамнунлигимизни билдирамиз.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 декабрдаги “Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-443-сонли қарорига асосан “Яшил иқтисодиёт” шиори остида Атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар ҳажмини сезиларли даражада камайтириш, Республикада электромобиллар оммавийлашувини таъминлаш борасида ишлар бошлаб юборилди. “QUVVAT TECHNOLOGIES” МЧЖ жамоаси Бухоро шахрида
“е quvvat” бренди остида “Электромобилларни текин қувватловчи кўп функцияли инновatsiон станциялар” фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилган. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-тадқиқот ва инновatsiон фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Инновatsiон Ривожланиш вазирлигига тақдим қилинган.
Мазкур лойиҳа Бухоро шаҳар ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди ва ижобий хулоса берилди. “Электромобилларни текин қувватловчи кўп функцияли инновatsiон станциялар” фаолиятини йўлга қўйишни хокимият томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланади ва Бухоро шахрида хизмат кўрсатиш фаолияти йўлга қўйилишига яқиндан кўмаклашиши таъминланади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан ҳурматли Иброҳим Йўлчиевич, ушбу лойиҳани молиялаштирилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.



Download 298.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling