Zbekiston respublikasi buxoro viloyati buxoro shahar hokimi


Download 298.88 Kb.
bet11/15
Sana22.06.2023
Hajmi298.88 Kb.
#1648860
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
HOKIM ДХХ асосий

Шаҳар ҳокими Ж.Носиров



O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BUXORO VILOYATI
BUXORO SHAHAR HOKIMI
200118, Buxoro shahri, I.Mo‘minov ko‘chasi, 2-uy. Tel: (365) 224-24-10, faks: 224-23-15, e-mail: buxoro.shahar@umail.uz


2022 yil «_____» __________ __________-son Buxoro sh.


Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими бошлиғи Д.Собировга

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг


12.08.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Бухоро шаҳар ҳокимлигининг жавобгар А.Юлдашевга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани буздириш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилиб, ўзбошимчалик билан қурилган 24 кв.метрдан иборат савдо дўкони жавобгар ҳисобидан буздирилиши белгиланган.
Фуқаро А.Юлдашев ариза билан мурожат қилиб, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани ўз ҳисобидан бартараф қилишини, аммо қурилмаларни зарар етказмаган ҳолда бузиб олиш учун вақт кераклигини билдириб, ижро ҳаракатларини тўхтатиб туришни сўраган.
Аризачи А.Юлдашевнинг аризасини инобатга олиб, Сиздан фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 12.08.2022 йилдаги
2-2001-2202/4270-сонли ижро варақасини ижросиз қайтаришингизни сўрайман.
Шаҳар ҳокими Ж.Носиров


Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.И.Рахматовга
Ҳурматли Анвар Исломович !
Бухоро шаҳар ҳокимлиги “Уй-жойларни ҳисобга олиш ва нотурар жойлардан фойдаланиш” давлат унитар корхонаси ҳисобида бўлган “Оилавий ётоқхоналар” ҳолати ишчи гуруҳ тузилган ҳолда жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганишлар давомида оилавий ётоқхоналарнинг ахволи ачинарли ҳолга келиб қолганлиги ҳамда ётоқхоналарда истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг турмуш даражаси оғир аҳволда эканлиги маълум бўлди.
Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгашининг 2022 йил 27 июндаги
VI-73-82-2-42-K/22-сонли қарорига асосан шаҳардаги 428 нафар хотин-қизлар шу жумладан, “Оилавий ётоқхоналарда” истиқомат қилувчи хотин-қизлар қўшимча равишда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
1 апрелдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-илова
7-бандида “Секторлар ишчи гуруҳлари томонидан тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда, “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг уй-жойи ҳолати ўрганилади ва нуқсон далолатномаси ҳамда таъмирлаш ёки қурилиш материалларини олиб бериш бўйича смета ишлаб чиқилиб, “Аёллар дафтари” жамғармаси Васийлик кенгашига киритилади” ҳамда “ҳар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда маблағ ажратилиши” белгилаб ўтилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан ҳурматли Анвар Исломович, Бухоро шаҳридаги “Оилавий ётоқхона”ларда яшовчи “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши қонунийлиги ҳолатига муносабат билдиришингизни сўрайман.


Download 298.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling