Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

Шикоят (протест) – апелляция инстанциясида ишни кўриш 
тўғрисида; кассация инстанциясида ишни кўриш тўғрисида ва ишни 
назорат тартибида қайта кўриш тўғрисида тақдим этилади. 
 
Иқтисодий процесс босқичлари 
Иқтисодий процесс босқичлари бу иқтисодий судлов ишларини 
юритишнинг аниқ бажариладиган жойи, тартиби, шакли ва мазмуни 
сифатида ифодаланишидир. 
1. Иқтисодий ишни қўзғатиш, судда кўришга тайѐрлаш, 
судда ишни кўриш босқичи (18-боб); 
2. Биринчи инстанция иқтисодий судида иш юритиш
(II-бўлим); 
3. Апелляция инстанциясида иш юритиш (34-боб); 
4. Кассация инстанцияси судида иш юритиш (35-боб); 
5. Суд ҳужжатларини назорат тартибида қайта кўриш 
бўйича иш юритиш (36-боб); 
6. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган 
ҳолатлар бўйича қайта кўриш юзасидан иш юритиш (37-боб); 
7. Суд ҳужжатларини ижрога қаратиш (V- бўлим). 
Иш бўйича иқтисодий судлов ишларини юритиш юқорида 
кўрсатилган босқичлардан кетма-кетликда олиб борилади. Ҳар бир 
босқичдаги одил судлов жараѐни мустақил суд ҳужжатини қабул қилиш 
билан якунланади. Аммо муайян иш иқтисодий процессининг барча 
босқичларидан ўтиши шарт эмас. Ишни кўриш биринчи инстация 
судида ҳал қилув қарори қабул қилиниши билан якунланиб, бошқа 
босқичларни четлаб ижро босқичига ҳам ўтиши мумкин. Агар суднинг 
қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори юзасидан апелляция шикояти 
берилган бўлса, иш апелляция инстанциясида кўриб чиқилгандан 
кейингина ижро босқичига ўтиш мумкин.
Иқтисодий ишни қўзғатиш, судда кўришга тайѐрлаш, судда 
ишни кўриш босқичи – ИПКнинг 148-моддасида белгиланишича 
иқтисодий судда иш қўзғатиш учун манфаатдор шахслар, прокурор ѐки 


24 
қонун бўйича юридик шахслар, фуқаролар, давлат ва жамият ҳуқуқлари 
ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш 
мақсадида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга давлат органлари ва 
бошқа ташкилотларнинг даъво аризалари (аризалари) асос бўлади. 
ИПКнинг 152-моддасига кўра судья даъво аризаси судга келиб
тушган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмасдан якка ўзи уни иш 
юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ѐхуд қайтариш 
масаласини ҳал қилади. Юқоридаги масалалар ўрганилган ҳолда,
даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш учун асослар етарли бўлса, 
судья беш кундан кечиктирмасдан даъво аризасини иш юритишга қабул 
қилиш тўғрисида ажрим чиқаради. Ажримда ишни судда кўришга
тайѐрлаш билан боғлиқ масалалар ҳам ѐритилиши мумкин. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling