26
туфайли бузилган бўлса, ушбу шахсларнинг шикоятлари бўйича ѐки
Ўзбекистон
Республикаси
Бош
прокурорининг
ва
унинг
ўринбосарларининг
протести
бўйича,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг
шикоятлари бўйича, Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида
қайта кўрилиши мумкин. Судлов ҳайъатига апелляция ѐки кассация
тартибида кўрилган ишлар бўйича туманлараро, туман (шаҳар)
иқтисодий судларининг, Қорақалпоғистон
Республикаси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар иқтисодий судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув
қарорлари ва апелляция ва кассация инстанцияси судларининг
қарорлари устидан шикоят қилинади. Ишни назорат тартибида кўрган
суднинг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний
кучга
киради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раѐсатининг қарори
устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди).
Do'stlaringiz bilan baham: