Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

 
2-казус 
 
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Набиев 
раислигида, судья ѐрдамчиси Х.Ҳотамқулов котиблигида, шаҳар
прокурорининг шаҳар Давлат солиқ инспекцияси манфаатида, қарздор
―B‖ хусусий корхонасини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини 
шаҳар прокурори ѐрдамчиси Ж. ва шаҳар Давлат солиқ инспекцияси 
вакили М. иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, 
қуйидагиларни аниқлади. 
Шаҳар прокурори шаҳар Давлат солиқ инспекцияси манфаатида
судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида шаҳрида фаолият
юритган қарздор ―B‖ хусусий корхонаси кредиторлик қарзини
қарздорлик пайдо бўлгандан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт давомида
бажармасдан келаѐтганлиги, ҳозирги кунда қарздор фаолият 
юритмаѐтганлиги ва тўлов қобилиятини йўқотганлигини баѐн қилиб,
қарздорни банкрот деб топишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор 
қилинган қарздор ва Мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлими суд 
мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий 
процессуал кодекси 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд
материаллар асосида қарздор ва Мажбурий ижро бюроси шаҳар 
бўлими (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади.


30 
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ва шаҳар Давлат солиқ 
инспекцияси вакили ариза талабини қаноатлантиришни, қарздорни 
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш бошлашни сўрашди.
Савол: вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Суд процесси қайси 
босқичда? Судга қандай шаклда мурожаат қилинган? Иқтисодий суд 
ишларини юритишнинг қайси принциплари қўлланилган? Қандай 
шаклдаги суд ҳужжатлари қабул қилинган? Фикрингизни норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар асосида асосланг. 
 
АДАБИЁТЛАР 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling