Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти
Суд буйруғи – кредиторнинг сўзсиз талабларига доир аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича суд томонидан чиқарилади. Ажрим
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- КАЗУСЛАР: 1-казус
Суд буйруғи – кредиторнинг сўзсиз талабларига доир аризани
кўриб чиқиш натижалари бўйича суд томонидан чиқарилади. Ажрим – иш мазмунан ҳал этилмасдан қабул қилинадиган суд ҳужжатлари шаклида чиқарилади. НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР: 1. Иқтисодий суд ишларини юритиш вазифаларини тушунтиринг. 2. Иқтисодий суд ишларини юритиш принципларини изоҳлаб беринг. 3. Иқтисодий суд ишларининг босқичларини шарҳлаб беринг. 4. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи суд ишларини юритиш турларининг афзалликларини очиб беринг. КАЗУСЛАР: 1-казус Пешку туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Муродовнинг раислигида, судья ѐрдамчиси М.Мухторовнинг котиблигида, А тумани 28 прокурори ѐрдамчиси А., аризачи вакили М., Мажбурий ижро бюроси А туман бўлими вакили Ф. иштирокида, аризачи А. тумани Давлат солиқ инспекциясининг қарздор ―Б‖ масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган таомил бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни А тумани Давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади. ―Б‖ масъулияти чекланган жамияти 16.11.2009 йилда А. туман ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилган. Аризада баѐн этилишича, МЧЖга А. тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан ААА-сонли ИНН рақами берилган. МЧЖ раҳбари А. бўлиб ҳисобланади. МЧЖ 2019 йил июнь ойидан бери фаолият кўрсатмасдан келмоқда. Қарздорнинг 2020 йил 14 май ҳолатида бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан жами 31.030.502,5 сўмлик солиқ қарзи мавжуд. Бироқ аризачи вакили М. томонидан қарздорнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари қолдиғи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги АТБ ―Агробанк‖ А филиалининг маълумотномасини йўқотиб қўйганлиги учун судга тақдим қилинмади. Суд томонидан судьянинг ўз ишончига кўра қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлардан бўлган солиқ қарзларини ундиришда унинг раҳбари томонидан ҳеч қандай чоралар кўрилмаган, натижада қарздорнинг солиқ қарзи ундирувини унинг мол-мулкига қаратиш юзасидан судга даъво аризаси киритилиб, солиқ қарзи ундирувини МЧЖнинг мол-мулкига қаратиш юзасидан ижро ҳужжатлари чиқарилган. Ижро ҳужжатлари ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюроси А. туман бўлимига юборилган. МИБ томонидан суд ижро ҳужжатига асосан ижро иши юритилган ва ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли ижро аризачига қайтарилган. МЧЖ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятини бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ДСИ уни соддалаштирилган таомил бўйича банкрот деб топишни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган. Суднинг 2020 йил 22 май кунидаги ажрими билан МИБ А. туман бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. 29 МЧЖ суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасининг учинчи қисмига асосан ишни МЧЖ вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Савол: вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Суд процесси қайси босқичда? Судга қандай шаклда мурожаат қилинган? АТБ ―Агробанк‖ филиалининг маълумотномасини судга тақдим этилмагани қайси принципнинг бузилиши ҳисобланади. Бу ҳолатда судьянинг ҳаракатлари қонунийми? Иқтисодий суд ишларини юритишнинг қайси принциплари қўлланилган? Қандай шаклдаги суд ҳужжатлари қабул қилинган? Фикрингизни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида асосланг. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling