Мустақил таълим: казуслар ечиш, ҳужжат лойиҳасини
тайѐрлаш, таққослама жадвал ишлаб чиқиш, тестлар тузиш.
Маълумки, иқтисодий процессуал ҳуқуқий муносабатлар
иқтисодий суднинг бошқа иштирокчилар билан иқтисодий суд иши
жараѐни давомида ўзаро ҳуқуқий муносабати орқали шаклланади. Суд
ва суд процессининг бошқа иштирокчилари одил судловни амалга
ошириш жараѐнида иқтисодий суд ишларини юритиш тўғрисидаги
қонун ҳужжатлари иқтисодий процессуал кодекс ва бошқа қонун
ҳужжатлари нормаларига амал қилишлари шарт.
Эътибор
беринг!
Иқтисодий
процессуал
ҳуқуқий
муносабатлар бу – иқтисодий судлар ваколати доирасида амалга
ошириладиган процессуал ҳуқуқ нормаларидир. Иқтисодий суд
билан процессда иштирок этувчи субъектлар ўртасида низоларни
ва қонун билан белгиланган бошқа ишларни кўриш, ҳал қилиш, суд
ҳужжатларини қайта кўриш ва ижро этиш жараѐнини қамраб олади.
Иқтисодий процессуал ҳуқуқий муносабатлар объект, субъект ва
мазмун каби элементлардан иборат.
Иқтисодий процессуал ҳуқуқий муносабат элементлари:
объекти, субъекти ва мазмуни
Иқтисодий процессуал ҳуқуқий муносабатнинг объекти бу
ҳуқуқий муносабат субъектлари (иштирокчилари)нинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари қаратилган нарсалар, яъни ҳуқуқий муносабатлар
нимага қаратилган бўлса, шу нарсалар унинг объектини ташкил этади.
Иқтисодий процессуал ҳуқуқий муносабатнинг объектини иқтисодиѐт
соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг
бузилган ѐки низолашилаѐтган ҳуқуқларини ѐхуд қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиниши ҳисобланади.
Иқтисодий процессуал ҳуқуқий муносабатнинг мазмунини бу
муносабат иштирокчиларининг субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлари
ташкил қилади. Хусусан, ИПК 3-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ѐки
низолашилаѐтган ҳуқуқларини ѐхуд қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга ушбу Кодексда
белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.
32
Do'stlaringiz bilan baham: |