Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


Процессуал-ҳуқуқий ворислик тушунчаси


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

 
Процессуал-ҳуқуқий ворислик тушунчаси
Тарафлардан бири низоли ѐки суд ҳужжати билан аниқланган 
ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда суд бу тарафни унинг 
ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Хусусан, юридик шахснинг қайта 


35 
ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз 
кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва 
мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳоллари айнан 
ҳуқуқий ворислик муносабатларининг асоси ҳисобланади.
Эътибор беринг!
Ҳуқуқий ворислик фуқаролик ҳуқуқининг 
юридик фактларига асосланади ва моддий ҳуқуқ ҳамда процессуал 
ҳуқуқ нормаларининг ўзаро алоқадорлигини намоѐн этади. 
Масалан, фуқаролик қонунчилигига асосан, юридик шахсни қайта 
ташкил этишда ҳуқуқий ворисликнинг қоидалари белгиланган бўлиб, 
унга кўра, юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг 
ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга 
келган юридик шахсга ўтади. Юридик шахс бошқа юридик шахсга 
қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва 
бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади. Юридик шахс бўлинган 
тақдирда унинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ 
янгидан вужудга келган юридик шахсларга ўтади. Юридик шахс 
таркибидан бир ѐки бир неча юридик шахс ажралиб чиққанида қайта 
ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш 
балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади. 
Бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга 
айлантирилганида (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганида), қайта 
ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш 
ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади. 
Одатда ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг 
ҳар қандай босқичида амалга оширилади. Бундай вазиятларда суд 
тарафни ҳуқуқий ворис билан алмаштириш тўғрисида ажрим чиқаради. 
Тарафни ҳуқуқий ворис билан алмаштириш тўғрисидаги ажрим устидан 
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Процессуал маънода 
ҳуқуқнинг қабул қилиниши (ҳукуқий ворислик) - судда даъво предмети 
бўлган моддий ҳуқуқнинг қабул қилиниши муносабати билан рўй 
беради. 
Тараф ҳуқуқий ворис билан алмаштирилганидан кейин иқтисодий 
суд ишларини юритиш алмаштириш амалга оширилган босқичнинг 
ўзидан давом эттирилади. Суд ишида процессуал ҳуқуқнинг бошқа шахс 
томонидан қабул қилиниши унга иш материаллари билан танишиш учун 


36 
вақт ва имконият берилишига, ишни кўриш давом эттирилишига олиб 
келади. Суд процесси янгитдан бошланмайди. 
Ҳуқуқий ворис ишга киришгунига қадар суд процессида амалга 
оширилган барча ҳаракатлар ҳуқуқий ворисга ўрнини бўшатиб берган 
шахсга қай даражада мажбурий бўлган бўлса, ҳуқуқий ворис учун ҳам 
шу даражада мажбурий бўлади. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling