Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти


қилувчи (мустақил даъво қилувчи) учинчи шахсларга ва низо  предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/109
Sana17.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1525379
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   109
Bog'liq
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma

қилувчи (мустақил даъво қилувчи) учинчи шахсларга ва низо 
предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган 
(мустақил даъволари бўлмаган) учинчи шахсларга ажратиладилар. 
ИПК 47-моддасида белгиланишича, низонинг предметига 
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар 
тарафнинг процессуал ҳуқуқларидан фойдаланади ва унинг процессуал 
мажбуриятларини ўз зиммасига олади, бундан даъвонинг асосини ѐки 
предметини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш 
ѐки камайтириш, даъводан воз кечиш, даъвони тан олиш ѐхуд келишув 
битими ѐки медиатив келишув тузиш, қарши даъво тақдим этиш, суд 
ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш ҳуқуқи 
мустасно. 
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз 
қилмайдиган учинчи шахсни ишда иштирок этишга жалб қилиш ѐки 
жалб қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. 
Мустақил даъво қилувчи учинчи шахс – даъвогар билан 
жавобгар ўртасидаги низонинг предметига нисбатан бошқа шахс 
томонидан шу предмет (нарса)ни ўзига тегишли бўлиши тўғрисида арз 
қилувчи шахсдир. Бундай вазиятда низоли ҳуқуқ дастлабки тарафларга 
эмас, балки мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахсга тегишли 
ҳисобланади. Масалан, кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини 
белгилаш тўғрисидаги низо кўрилаѐтганда, ишга давлат мулкнини 
бошқариш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи ушбу кўчмас мулк 
объектининг унга тегишлилиги тўғрисида талаб қўйиши мумкин. 
Бундай иштирок этишнинг процессуал шакли низо предметига нисбатан 


40 
мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида иштирок 
этишида намоѐн бўлади. 
Мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахслар иқтисодий 
суди ҳал қилув қарорини чиқаргунига қадар ишга киришишлари 
мумкин. Шунинг учун ҳам мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи 
шахслар судга мурожаат қилганда судловлилик, даъво аризасини 
расмийлаштириш ва тақдим этиш, давлат божини тўлаш юзасидан 
қўйилган талбларга риоя қилиши лозим. Шунингдек, мустақил талаб 
билан арз қилувчи учинчи шахсларга нисбатан агар қонунда айрим 
тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) 
тартиби белгиланган ѐхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган 
бўлса, тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиѐрий равишда ҳал қилиш 
чораларини кўриши лозимлиги қоидаси тадбиқ этилмайди. Мустақил 
талаблар билан арз қилувчи учинчи шахсларнинг сони низо предметига 
талабгор шахсларнинг сонига боғлиқ. 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling