Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси божхона институти
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
ИҚТИСОДИЙ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ умумий қисм oquv qollanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамоат вакиллиги
Шартномавий вакиллик – фуқаролик-ҳуқуқий шартнома
бўлган топшириқ шартномаси асосида вужудга келади. Яъни, топшириқ шартномаси бўйича бир тараф (вакил) иккинчи тараф (топшириқ берувчи)нинг номидан ва унинг ҳисобидан муайян юридик ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини олади. Вакил тузган битим бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар бевосита топшириқ берувчида вужудга келади. Шартномавий вакил сифатида қуйидаги шахслар иштирок этиши мумкин: ҳуқуқшунос-маслаҳатчилар ва корхонанинг бошқа ходимлари, адвокатлар, юридик фирмаларнинг тегишли шахслари, бошқа шерик иштирокчиларнинг топшириғига кўра улардан бирортаси, суд томонидан вакиллик қилиш учун рухсат этилган бошқа шахслар. Жамоат вакиллиги – ўз аъзоларининг ишлари юзасидан жамоат бирлашмаси томонидан ваколат берилган вакилликдир. Мазкур турдаги вакилликнинг вужудга келиш асоси фуқаронинг мазкур жамоат бирлашмасидаги аъзолиги ҳисобланади. Жамоат бирлашмаларида аъзолик ѐки ушбу бирлашма фаолияти билан шуғулланиш ваколат берувчининг хоҳиши билан вакилликни юзага келтириши мумкин. Судьялар, терговчилар, суриштирувчилар, прокурорлар ва суд девони ходимлари суд процессида тегишли судларнинг, прокуратура органларининг вакили сифатида ѐки қонуний вакили сифатида иштирок этаѐтган ҳоллардан ташқари судда вакил бўла олмайди. Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида айни шу низо билан боғлиқ ҳолда медиатор сифатида иштирок этган шахслар вакил бўлиши мумкин эмас, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва медиаторнинг иштироки юзасидан ўзаро розилик бўлган ҳоллар мустасно. Судда иш юритиш ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман ѐки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ѐки асосини ўзгартириш, келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ѐки медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг 49 мажбурий ижро этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ѐки пулни олиш мустасно. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling